“Ўзархив“ агентлиги ЎзА билан ҳамкорликда танлов ўтказмоқда

 

“Ўзархив“ агентлиги ЎзА билан ҳамкорликда танлов ўтказмоқда

ДИҚҚАТ! ТАНЛОВ!

9 июнь “Халқаро архивлар куни“ ва 15 июнь “Архив иши тўғрисидаги“ Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган кун муносабати билан Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви “Ўзбекистон архивлари тарихи ва ривожланиш истиқболлари“ мавзусида масофавий танлов эълон қилади.

Танлов ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилади.

Танловда аҳолининг барча қатламлари иштирок этишлари мумкин.

Танлов шартлари:

– танлов қатнашчилари “Ўзбекистон архивлари тарихи ва ривожланиш истиқболлари“ мавзусида танлов комиссиясига ўзларининг мақолаларини юборадилар.

– мақолаларда Ўзбекистон архив тизимининг ташкил топиш тарихи, бугунги кундаги фаолияти ёритилиши ва архив соҳасининг маълум йўналиши учун жорий этилиши мақбул деб ҳисобланган инновацион ғоя киритилган бўлиши талаб этилади.

Комиссия томонидан мақолалар ўрганилади ҳамда ғолибликка лойиқ деб топилган 3 та иштирокчи танлов ғолиби сифатида эълон қилинади.

Танловга келиб тушган мақолалар "Ўзархив" агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, шунингдек Ўзбекистон ИТТҲ МАнинг телеграммдаги расмий саҳифаси (@ntmd_archive), ҳамда Ўзбекистон ИТТҲ МАнинг интернет тармоғидаги расмий сайтида эълон қилиб борилади.

Ғолиб деб топилган мақолалар ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайти ҳамда “Ўзархив” агентлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Архив фаолиятига доир энг яхши инновацион ғоя эгалари ўз ғояларини Ўзбекистон ИТТҲ Миллий архивида татбиқ этиш имкониятига эга бўладилар.

Танлов ғолиблари қуйидаги совғалар билан мукофотланади:

Телевизор + I даражали ДИПЛОМ

Планшет+ II даражали ДИПЛОМ

Уяли алоқа аппарати + III даражали ДИПЛОМ

Диққат!

Танлов ғолибини танлашда Сиз томондан бериладиган ҳар бир овоз комиссия аъзоларининг фикрига қўшимча равишда 5 баллдан ҳисобланиб, иштирокчи ҳисобига қўшиб борилади.

Сиз буни ижтимоий тармоқда кузатиб боришингиз мумкин.

Танлов ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда эълон қилинган санадан кучга кириб, ғолибликка лойиқ иштирокчилар 15 июнь Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун арафасида эълон қилинади ва тақдирланади.

Мақолалар “Ўзархив“ агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги ахборот хизмати саҳифалари орқали, шунингдек Ўзбекистон ИТТҲ МАнинг телеграммдаги расмий саҳифасидаги мурожаат ва таклиф йўллаш қисмидаги акаунт (t.me/mtt_1987) орқали қабул қилинади.

Мақолангизни ўзингизни ва дўстларингизни ижтимоий тармоқларида саҳифаларига #архивлар_куни, #день_архивов ҳештеглари остида жойлаштиринг.

Постингизда “Ўзархив“агентлигининг facebook ва instagram даги саҳифасини эслатиб ўтишни унутманг!

Танловда иштирок этишга шошилинг!


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати