Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2018 йил 23 январдаги 9-сон баёни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан 2018 йил 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архивида “Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари, фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда фармойишларини ижросини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда ижро интизомига риоя этиш бўйича ўқув-семинар”и ўтказилди. 

Мазкур ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбар ва ходимлари иштирок этди.