ЎзР КФФҲ МДАнинг “Ўзгарувчан дунёда турк халқларининг анъанавий маданияти” мавзуидаги I Халқаро илмий конференциядаги иштироки тўғрисида
ЎзР КФФҲ МДА ходимлари жорий йилнинг 12 апрель 15 апрель кунлари Татаристон Республикаси анъанавий маданиятни ривожлантириш марказининг таклифномасига кўра, Н.Г.Жиганов номидаги Қозон давлат консерваторияси, Татаристон Республикаси маданият Вазирлиги, Россия фундаментал тадқиқотлар фонди ҳамкорлигидаги “Ўзгарувчан дунёда турк халқларининг анъанавий маданияти” мавзуидагиI Халқаро илмий конференциясида иштирок этдилар. Анжуманнинг асосий мақсади –туркий забон муаммолари ва уларнинг ечимлари, турк халқларининг фольклори, этнографияси, этномусиқашунослиги, адабиёти, тарихи, маданиятини янада юксалтириш ҳамда ижтимоий-сиёсий, маданий-маънавий ривожлантиришдир.
Конференция ишида илмий марказлар тадқиқотчилари, Олий ўқув юртлари ўқитувчилари, маданият марказлари раҳбарлари Туркия, Азербайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Узбекистон, Қирғизистон чет мамлакатлардан ва Россия Федерациянинг турли худудларидан вакиллар иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно архиви фондларнинг бош сақловчиси Акрамова Умида Асамовна “Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архивида турк халқлари фольклори акс этган фоноҳужжатларни рақамлаштириш” мавзуида, “Ҳужжатларга илмий маълумот бериш ва методик ишлар” бўлими мудири З.М.Сулейманова “Вопросы обеспечения сохранности нематериального культурного наследия тюркских народов в архивах Узбекистана” мавзуидаги маърузалари билан иштирок этдилар.
Сўнгра анжуман иштирокчилари ўз ишларини секцияларда қуйидаги дастур бўйича давом эттирдилар: “Турк халқларининг моддий ва маънавий маданияти”, “Турк халқларининг этник тарихи ва анъанавий маданияти”, “Турк тилларини ўрганишнинг долзарб масасалалари”, “Этномусиқа, этнохореология ва фольклор ижроси муаммолари”.
Шунингдек, конференция доирасида “Турк халқларининг номоддий маданий мероси: аниқлаш, сақлаш ва тадқиқот масалалари” мавзуида давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси кинофотофоно ҳужжатлари Марказий давлат архиви ходимлари фаол иштирок этиб, ўзлари тайёрлаган маърузалари ва тақдимотларни намойиш этдилар. Маърузалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистон Республикасининг маданий, маънавий, номоддий меросни сақлаш тажрибаси уларни қониқтирганлиги турли саволлар келиб чиқишига сабаб бўлди. Маъруза ва тақдимотларда келтирилган далиллар орқали Ўзбекистоннинг миллий моддий ва номоддий маданий меросини сақлаш бўйича эришган ютуқлари конференция иштирокчилари кўз ўнгида яққол намоён бўлди. Анжуман мезбонлари маърузаларни юқори баҳоладилар ва ижобий фикрларини билдирдилар.
“Ўзгарувчан дунёда туркий халқларнинг анъанавий маданияти” I Халқаро илмий конференциясида фольклор, мифология, этнография, халқ санъати ва туркий халқларнинг анъанавий маданияти ва бошқа соҳаларда тўпланган кўп йиллик тажриба кўрсатилди. Бу тажриба кенг кўламли лойиҳаларни, шунингдек туркий халқлар анъанавий маданияти соҳасида ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни яратиш ҳамда амалга оширишга асос бўлади.
Халқаро илмий конференцияда ўзбекистонликларнинг иштироки миллий маданий, моддий, номоддий меросларни аниқлаш, сақлаш,фойдаланиш, умрини узайтириш каби ишларни янада жадал олиб бориш учун туртки бўлди. Архившунослик фанини ривожлантириш, хорижий тажрибаларни архив соҳасига жорий қилиш, ЎзР КФФҲ МДАнинг илмий-услубий марказ фаолиятини жонлантиришга катта хисса қўшди. Умуман олганда, бу анжуманда архив ходимларининг иштирок этиши Ўзбекистон Республикасининг нуфузини янада оширди.