Муҳтарам  Президентимиз  томонидан  қабул  қилинган “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз,  дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарорлари асосида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Ҳалол” стандарти қабул қилинди.

Олам яралибдики, инсонга ҳалол, соғлом яшаш, фарзандларини соғлом тарбиялаш неъмат сифатида буюрилган.

Эккан дарахтларимиз, нафас олиб турган ҳавомиз, луқма нонимиз, ичаётган сувимиз барчаси ҳалол бўлиши керак, деб буюрилган.

Ҳалолликни доимо таъминлаш ва келажак авлодга меърос қолдириш динимиз томонидан инсониятга фарз қилинган. Шу боис, бутун дунёда озиқ-овқат, сув, кийим-кечак, соғлиқ ва тижорат каби барча соҳаларда ҳалол ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Ҳалол озиқ-овқат, ҳалол туризм, ҳалол текстиль, ҳалол тиббиёт каби соҳаларни замонавий технологиялар ёрдамида аслини йўқотмаган ҳолда ривожлантириш ва келажак авлодга меърос қолдиришимиз лозим.

Биз ва авлодларимиз бу қимматли неъматларнинг қадрига етиб, ҳалол еб, ҳалол ичиб, ҳалол яшашимиз жоиздаир.

Биз ўз зиммамизга тушган вазифани виждонан бажаришимиз ва инсониятга ҳалолликни уқтиришимиз даркор.

 Бугунги кунда «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, дунёда мусулмон аҳлининг ортиб бориши (тахминан 1,8 млрд одам, ер аҳолисининг 24 фоизи дегани) «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг янада ошишини таъминламоқда.

Шунингдек, Ҳалол туризм индустрияси жадал суръатларда ривожланаётган соҳа бўлиб, бу бозорнинг йиллик ҳажми 126 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда ва 2020 йилга бориб камида уч баробар ортиши кутилмоқда.

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан "Ҳалол" стандартининг қабул қилиниши, тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини юқори стандарт талаблари асосида таъминлашга замин яратади.

Бу эса, халқимиз, Ватанимиз келажаги ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши билан бир қаторда маҳаллий маҳсулотларимизни ташқи бозорларда ҳам муваффақият қозонишига асос бўлади.

Зеро, бундай саъй-ҳаракатлар, таббарук заминимиздан етишиб чиққан Имом Бухорийлар, Мотуридийлар, Имом Ат Термизийлар, Навоий-у, Берунийлар авлодларини камолга етказишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

http://www.standart.uz/cyrl/news/view?id=1309


Manba : standart.uz