Венгрия давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Петер Санто Марказий давлат архивига ташриф буюрди.

     Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивига Венгрия давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Петер Санто ҳамда элчихонанинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича вакили Яниш Ваник ташриф буюрди. Архив раҳбарияти билан биргаликда икки давлатнинг архив соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида учрашув ташкил этилди. Ташриф давомида мехмонларга Марказий давлат архивида сақланаётган Венгер халқи тарихига оид хужжатлар тўғрисида маълумотлар берилди. Мазкур ҳужжатлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви ҳамда Венгрия Миллий архиви билан биргаликда ҳамкорлик меморандумини имзолаш таклифи билдирилди.