“Ермулккадастр” Давлат корхонаси ва “Ўзархив” Агентлиги қўшма келишуви

Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд бино ва иншоотлар кадастрини юритиш, юридик ва жисмоний шаҳсларга тегишли кўчмас мулк объектларини ялпи йўқламадан ўтказишда ҳудудий “Ермулккадастр” Давлат корхонаси ва “Ўзархив” Агентлиги тизимидаги архив муассасалари ўртасидаги ўзаро электрон маълумотлар алмашинувини тартибга солувчи

ҚЎШМА КЕЛИШУВ

Мазкур қўшма келишув Ўзбекистон Республкаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 февралдаги Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд бино ва иншоотлар кадастрини юритиш, юридик ва жисмоний шаҳсларга тегишли кўчмас мулк объекларини ялпи йўқламадан ўтказиш
05-5-1-сонли чора-тадбирлар режасига асосан “Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассаслари сақловидаги кўчмас мулкка оид мавжуд архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг ҳудудий “Ермулккадастр” давлат корхоналари билан электрон ҳужжат алмашинувини амалга ошириш тартибини белгилаб беради.

Туман ва шаҳарларда “Юридик ва жисмоний шаҳсларга тегишли кўчмас мулк объектларини ялпи йўқламадан ўтказиш ишларини ташкил этиш ва натижаларини кўриб чиқувчи комиссия”лар (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) таркибига “Ергеодезкадастр” Давлат қўмитаси ҳудудий ва маҳаллий “Ермулккадастр” Давлат корхонаси ва “Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассасаси масъул раҳбар ходимлари киритилади.

Комиссия томонидан тумандаги турар ва нотурар жой объектларини ҳар бир маҳаллалар кесимида йўқламадан ўтказиш юзасидан ишлаб чиқилган режа асосида йўқлама объектларига оид кадастр ҳужжатлари ва архив маълумотлари таҳлили комиссия ишчи органи ҳисобланган “Ермулккадастр” давлат корхонаси томонидан амалга оширилади.

Ер участкаси, бино ва иншоотларни ялпи йўқламадан ўтказиш ва йўқлама натижаларини кўриб чиқишда қуйидаги архив маълумотлари ўрганилади:

туман шаҳар ҳокимларининг аҳолига ер майдонларини танлаш ва ажратишга оид ҳужжат (харита)лар ва қабул қилинган қарорлар;

якка тартибда турар жой объектларида фуқароларга уй-жой қурилиши учун ер участкасини ажратиш тўғрисидаги ваколатли органларнинг қарор ва фармойишлари;

кўп қаватли уйлардаги хонадонларни ҳусусийлаштирилишига оид қарорлар ва давлат ордерлари;

туман ва шаҳар ҳокимларининг қурилишга рухсат берувчи ва қуриб битказилган объектларни фойдаланишга қабул қилиш борасидаги қабул қилинган қарор ва фармойишлари;

ер майдонларини қурилишга ва қурилишдан бошқа (боғдорчилик, узумчилик ширкатлари, деҳқон хўжаликлари ва бошқалар) мақсадларга ажратишга оид ҳужжатлар ва ваколатли органларнинг қарорлари;

қуриб битказилган турар ва нотурар жой объектларини фойдаланишга қабул қилиш ва объектни давлат ҳисобига олиш тўғрисидаги ҳужжатлар;

йўқлама объектига оид архив маълумотларининг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномалар ва бошқалар.

Туман (шаҳар)да ўтказилган йўқлама натижалари “Ермулккадастр” давлат корхонасида ташкил этилган штаб мутахассислари томонидан ўрганиб борилиб, йўқламадан ўтказилган объектга нисбатан корхонанинг архивида маълумотлар етарли ёки мавжуд бўлмаган ҳолатда Комиссия томонидан “Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассасасига расмий тарзда, қоғоз асосида тегишли бланкда ёки ҳимояланган электрон ҳужжат алмашинуви бўйича “Е-хат” тизими орқали электрон сўровнома юборилади.

Сўровномада мавжуд бино-иншотлар бўйича архив ҳужжатлари қидируви билан боғлиқ қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт

- юридик ва жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларининг жойлашган манзили;

- тегишли қарор, фармойиш ва давлат ордерларини баоган ваколатли органнинг номи, берилган вақти (санаси), рақами ва давлат реестр рақами

Сўровнома юборилган кундан уч иш куни муддатида архив муассасаси томонидан кўриб чиқилиб, объект ёки ундан фойдаланувчига оид (электрон) маълумотлар нусхаси туман (шаҳар) Комиссиясига юборилади.

Сўровномада архив ҳужжатлари қидируви билан боғлиқ маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳолларда сўровнома ижроси муддати қонунчиликда белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.

Ҳар бир юборилган сўровномага жавоб хати “Е-хат” тизими орқали (электрон рақамли имзо билан) юборилади.

Архив муассасалари томонидан электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатларда мавжуд деб топилган мавҳумликларга аниқлик киритиш зарурати туғилганда Комиссия сўровига асосан маълумотларнинг босма шаклдаги (қоғоздаги) кўчирма нусхалари ўрнатилган тартибда почта орқали юборилиши мумкин.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги комиссиянинг расмий сўрови асосида барча давлат архив муассасалари томонидан кўчмас мулк обеъктларига тааллуқли архив ҳужжатларидан архив маълумотлари ва архив ҳужжатларининг электрон ёки қоғоз шаклидаги кўчирма нусхалари бепул берилади.

 

 Юклаб олиш (*.doc .18 kb)