“Ўзархив” агентлиги директори У.М.Юсуповнинг Бухоро вилоятида хизмат сафари ниҳоясида.

  "Ўзархив" агентлиги директори У.М.Юсупов Бухоро вилоятига ташрифи давомида вилоят давлат архивидаги замонавий иш услублари билан танишиб чиқди. 
         Вилоят давлат архивида жорий қилинган янги замонавий ахборот коммуникация технологиялари ва мавжуд Миллий архив фонди ҳужжатларининг электрон нусхаларини ва уларнинг базасини яратиш бўйича “АРХИВ ФОНДИ” Дастурий таъминоти жорий қилинганлиги ва ушбу Дастурий таъминотда давлат архивидаги фондлар сони, фондлар руйхати, алохида-қимматли хужжатлар руйхати, хужжатлар йиғма жилдлари рўйхатлари, алоҳида-қимматли ҳужжатлар (қарорлар), уларнинг топографияси (сақловхонадаги жойлашуви) базаси ва нусхаларининг киритилиш жараёни билан танишиб чиқилди.
          Шунингдек, вилоят давлат архиви биноси 1976 йилда қурилган бўлиб унинг фасад қисми умуман таъмирланмаган эди. Айни пайтда директор У.Юсупов томонидан таъмирлаш ишлари кўздан кечирилиб тегишли топшириқлар берилди.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати