Инсон савобли ишни хар куни хар соатда қилиши зарур

Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда юртимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш кўламида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, юртбошимиз томонидан хайрия ва саховат ҳаракатининг ташкил этилиши Рамазон ойида ўз ҳалқини қўллаб-қувватлашда ўрни беқиёсдир. Андижон вилояти Қурғонтепа туман шахсий таркиб хужжатлари давлат архиви ходимлари ҳам ушбу харакатга ўз ҳиссаларини қўшмоқда. 2020 йил 24 апрель куни туманда истиқомат қилувчи  боқувчисини йуқотган, ногиронлиги бор, кам таьминланган, якка-ёлғизлар рўйхатида турувчи фуқароларнинг холидан хабар олинди. "ЎЗАРХИВ" агентлиги ва Андижон вилояти архив иши худудий бошқармаси номидан ушбу юртдошларимизга 6 хил турдаги бирламчи озиқ-овкат махсулотлари (шакар, гуруч, картошка, макарон, чой, писта ёғи) ва шахсий гигиена воситалари( совун, қуруқ ва нам салфеткалар, маска, қўлқоплар, антисептик воситалари) етказиб берилди. Хамюртларимиз ушбу ҳайрли ишнинг барча ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

                                                                                                                            


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати