1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг (кейинги
ўринларда Агентлик деб юритилади) ҳайъати (кейинги ўринларда ҳайъат деб
юритилади) доимий фаолият кўрсатадиган маслаҳат органи ҳисобланади.
2. Ҳайъат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,
қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва
фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тўғрисида
Низом ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
3. Ҳайъат ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ қонунийлик,
назоратда бўлиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш, бошқарув
ва коллегиалликни марказлаштириш тамойиллари асосида амалга оширади.
2-боб. Ҳайъатнинг асосий вазифалари
4. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Агентлик фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тўғрисидаги Низомда
белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида
белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш
учун Агентлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини
ошириш чораларини кўрган ҳолда таркибий ва ҳудудий тузилмалар ҳамда
идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда
эшитилишини ташкил этиш;
тизимли равишда Агентлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ
дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам
кўриб чиқиш;
Агентлик фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни
таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан, жойларда сайёр
мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни
бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Агентлик марказий аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар
номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Агентлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш,
жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг
қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли
бажарилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро
интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш;
6
ҳайъатнинг кенгайтирилган кўчма ёки онлайн йиғилишларини ўтказиш,
Агентлик фаолияти соҳаси долзарб масалаларининг жойларда муҳокама
этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритиладиган ва Агентлик масъул
ижро этувчи орган ҳисобланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари билан
боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш.
ҳайъат Агентлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб
чиқишга ҳақлидир.
5. Ҳайъат Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ваколатига
кирадиган ва коллегиал муҳокама этишни талаб қиладиган ҳар қандай масалани
кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
3-боб. Ҳайъат таркиби
6. Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Агентлик директорининг
тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан тасдиқланади.
7. Ҳайъат таркибига Агентлик директори (ҳайъат раиси), унинг
ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек Агентлик фаолиятининг асосий
йўналишларини мувофиқлаштирадиган тизим ташкилотлари раҳбарлари киради.
Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги тўғрисидаги Низомда назарда
тутилган ҳолатларда Ҳайъат таркибига бошқа мансабдор шахслар ҳам
киритилиши мумкин.
Ҳайъат фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида вақти-вақти билан
унинг таркиби қисман алмаштириб турилади.
Ҳайъат аъзоси лавозимидан озод этилган ҳолатларда (унинг таркибига
лавозими бўйича кирадиган аъзолардан ташқари) ҳайъат таркибига
киритиладиган номзод бўйича таклифлар белгиланган тартибда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
8. Ҳайъат раиси:
ҳайъат фаолиятини ташкил этади, унинг йиғилишларини бошқаради,
мажбурият ва топшириқларни ҳайъат аъзолари ўртасида тақсимлайди,
йиғилишлар режалари, ҳайъат қарорлари бажарилишини умумий назорат қилади;
ҳайъатга кўриб чиқишга киритиладиган масалаларни биргаликда
муҳокама этиш ва ҳал қилиш учун зарур шароитлар яратади;
ҳайъат фаолияти ва унинг қарорлари тўлиқ ҳажмда қабул қилиниши учун
шахсан жавоб беради;
зарур ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон
Республикасининг Бош вазирига ҳайъат йиғилишларида қабул қилинган қарорлар
ва уларнинг амалга оширилиши ҳақида ахборот беради;
махфий хусусиятга эга масалалар, шунингдек давлат сирини ташкил
этадиган маълумотларга тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш учун ҳайъатнинг
ёпиқ йиғилишларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади;
ҳайъатнинг кўчма йиғилишларини, шунингдек бошқа коллегиал органлар
билан қўшма йиғилишлар ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Ҳайъат раиси бўлмаганда унинг вазифаларини Агентлик директорининг
ўринбосарларидан бири бажаради.
9. Ҳайъат аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ҳайъат фаолиятининг режалари лойиҳаларига, ҳайъат йиғилишларининг
кун тартиби ва ўтказиш тартиби, ҳайъат йиғилишларининг тасдиқланган режасига
қўшимчалар ҳамда ўзгартиришлар, ҳайъатнинг навбатдан ташқари
7
йиғилишларини ўтказиш бўйича таклифлар, фикр-мулоҳазалар ва тузатишлар
киритади;
кўриб чиқиладиган муаммоларга доир ҳужжатлар ва ҳайъат қабул қилган
қарорлар ижроси юзасидан материаллар билан танишади;
маърузачиларга саволлар бериш, муҳокама этиладиган масалалар
юзасидан ўз фикрини, шунингдек қабул қилинадиган қарорлар ва ҳайъат
йиғилишлари баённомаси бўйича фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар билдиради;
зарур ҳолатларда, овоз беришда йиғилиш баённомасига алоҳида
фикрларни ёки ёзма равишдаги алоҳида фикрни киритишни талаб қилади;
ҳайъат йиғилишларини ташкил этиш, кўриб чиқиладиган масалалар
бўйича материаллар тайёрлаш, ҳайъат қарорларининг амалга оширилишини
ташкил этиш, назорат қилиш ва ҳайъат топшириқларини бажаришда иштирок
этади.
Ҳайъат аъзолари:
масалаларни муҳокама этиш ва овоз беришда тенг ҳуқуқларга эга;
ҳайъат йиғилишларида шахсан иштирок этишга мажбур ва ўз
ваколатларини бошқа шахсларга бериш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳайъат аъзолари ҳайъат раиси ёки унинг вазифаларини бажарувчи шахс
рухсати билан унинг йиғилишларида иштирок этишдан озод этилади. Бунда
ҳайъат аъзоси муҳокама этиладиган масала юзасидан ўз фикрини ёзма равишда
билдириш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат аъзолари эгаллаб турган лавозимидан (ҳайъат таркибига лавозими
бўйича кирадиган аъзолардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси билан келишилган ҳолда озод этилиши мумкин.
4-боб. Ҳайъат фаолиятини ташкил этиш
1. Ҳайъат ишини режалаштириш
10. Агентликнинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг иш режаларини ҳисобга олган ҳолда ярим йилга тузилади, ҳайъат
аъзолари томонидан кўриб чиқилади ҳамда унинг раиси томонидан имзоланади.
11. Ҳайъат ишлари давлат бошқаруви органида режалаштиришни ташкил
этишнинг умумий принциплари ва талабларига мувофиқ режалаштирилади.
Ҳайъат йиғилишлари, одатда, чоракда камида бир марта режалаштирилади ва
ўтказилади.
Режада ҳайъатга кўриб чиқиш учун киритиладиган масалаларнинг аниқ
таърифи, уларни кўриб чиқиш муддатлари, масалаларни тайёрлаш учун масъул
ҳайъат аъзолари, Агентликнинг ҳайъат йиғилишига қарорлар лойиҳалари ва
бошқа материалларни ишлаб чиқадиган бўлимлар (кейинги ўринларда ижро
этувчи бўлимлар деб аталади) кўрсатилади.
Зарур бўлганда (юқори органлар топшириқлари, хизмат зарурати
ва бошқалар) Агентлик ҳайъати ҳал этиши лозим бўлган масалалар юзасидан
ҳайъат йиғилишлари режадан ташқари тартибда ўтказилиши мумкин.
12. Ҳайъат йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалалар ҳайъат раиси ва
унинг аъзолари, шунингдек ҳайъат масъул котибининг сўровларига мувофиқ
Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлимлари, тизим ташкилотлар
раҳбарлари томонидан киритилади.
13. Ҳайъат йиғилишларининг навбатдаги ярим йил учун режасининг
лойиҳаси бўйича таклифлар Агентлик ҳайъатининг масъул котибига тегишли
йилнинг 1 ноябрь ва 1 майига қадар тақдим этилади. Режа лойиҳаси юзасидан
таклифлар масалаларнинг таърифи ва уларни кўриб чиқиш муддатлари,
8
маърузачилар ва масалаларни тайёрлаш учун масъул шахслар фамилияси, ижро
этувчи бўлимлар номини (комиссиялар ёки ишчи гуруҳлар таркибини) ўз ичига
олиши лозим.
14. Бошқа коллегиал органлар билан биргаликда йиғилишлар ўтказиш
бўйича таклифлар дастлаб, улар билан, кўчма йиғилишлар эса — Агентликнинг
бухгалтерияси билан келишилиши шарт. Бошқа коллегиал органлар билан қўшма
йиғилишлар ўтказиш ҳақидаги қарор аввал Ўзбекистон Республикаси Бош
вазирининг мутасадди ўринбосарлари ёки маслаҳатчиси билан келишилади.
15. Ҳайъат йиғилишлари режасининг лойиҳасини тайёрлаш
ва келишиш ҳайъат масъул котиби зиммасига юкланади.
16. Ҳайъат масъул котиби тасдиқланган режани ҳайъат аъзоларига,
режадан кўчирмани эса ижро этувчи бўлимларга тарқатади.
17. Ҳайъат қарори ёки унинг раиси йиғилишларнинг тасдиқланган
режасига тузатишлар киритиши, зарур ҳолатларда навбатдан ташқари
йиғилишлар ўтказиши мумкин.
2. Ҳайъат йиғилишларига масалаларни тайёрлаш
18. Ҳайъат йиғилишларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлаш
жараёни муаммо моҳиятини чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, аввал қабул
қилинган бошқарув қарорлари ва уларни амалга ошириш тадбирлари
самарадорлигини баҳолаш, камчиликларни, уларнинг юзага келишига сабаб
бўладиган шароитлар ва сабабларни аниқлаш, ишларнинг ҳолатини яхшилашга
қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш бўйича тахмин
қилинаётган натижаларни ўз ичига олиши даркор.
Зарур ҳолатларда кўриб чиқиладиган муаммо юзасидан ишлар ҳолатини
бевосита Агентлик бўлимлари, тизим ташкилотларида олдиндан ўрганиш ташкил
этилади.
19. Ижро этувчи бўлим ҳайъат йиғилишлари режасидан кўчирма
олганидан сўнг 10 кун муддатда ҳайъат йиғилишларига тайёргарлик кўриш
бўйича тадбирлар режасини тузади ва масалаларни тайёрлаш учун масъул
шахсларга тасдиқлатади, нусхасини Агентликнинг режани амалга оширишда
иштирок этадиган бўлимларига юборади.
20. Ҳайъат йиғилишларига муҳокама этиладиган масала юзасидан
қуйидаги материаллар тайёрланади:
муҳокама этиладиган масала бўйича маълумотнома;
ҳайъат қарорлари ва Агентликнинг уларни амалга ошириш тўғрисидаги
буйруғи ёки ҳайъатнинг баённома қарори ҳамда ҳайъат йиғилишларида кўриб
чиқилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар лойиҳалари;
зарур бўлганда, ҳужжатлар лойиҳалари бўйича мавжуд
келишмовчиликлар тўғрисида маълумотнома ва лойиҳани тайёрлаш ҳамда
келишиш давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни амалга
ошириш рад этилганини асослаш;
ҳайъат йиғилишига таклиф этилган шахслар рўйхати;
ҳайъат йиғилишида сўзга чиқадиган шахслар рўйхати;
ҳайъат раисининг кўрсатмасига биноан бошқа ҳужжатлар.
21. Маълумотнома кўриб чиқиладиган масала моҳиятининг қисқача ва
объектив баёнини, ушбу йўналишдаги ишларда мавжуд камчиликларни, уларнинг
сабаблари ва камчиликларни бартараф этиш борасидаги муаммолар ва
таклифларни ўз ичига олиши керак.
9
Фаолиятни такомиллаштиришга доир таклиф этиладиган
чора-тадбирлар, одатда, комплекс хусусиятга бўлиши зарур.
22. Ҳайъат қарорлари ва уларни амалга ошириш бўйича буйруқлар
лойиҳалари белгиланган тартибда келишилади.
Йиғилиш чақирилмасдан ҳайъат аъзолари ўртасида сўров ўтказиш орқали
қабул қилинадиган ҳужжатлар лойиҳалари ҳайъатнинг барча аъзолари билан
келишилади ва имзоланади.
23. Барча материаллар ижро этувчи бўлим раҳбари, масалаларни тайёрлаш
учун масъул шахслар ва Агентлик директорининг тегишли йўналишдаги
фаолиятга раҳбарлик қиладиган ўринбосари билан келишилади ҳамда
имзоланади.
Ҳайъат қарорлари ва уларни амалга ошириш бўйича буйруқлар
лойиҳалари Агентликнинг уларни тайёрлашда иштирок этган
ва манфаатлари эътиборга олинган таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан
ҳам имзоланади.
24. Белгиланган тартибда келишилган материаллар ҳайъат масъул
котибига мазкур материалларни тайёрлаш режасида белгиланган муддатларга
мувофиқ, аммо масала кўриб чиқиш режалаштирилган ойнинг 5-санасидан
кечиктирмасдан тақдим этилади.
25. Қўйилган талаблар бузилган ҳолатда тайёрланган ёки тўлиқ ҳажмда
тақдим этилмаган материалларни ҳайъат масъул котиби қабул қилмайди. Олинган
материаллар ижро этувчи бўлинмаларга камчиликларни бартараф этиш учун
қайтариб берилиши мумкин ва бу ҳақда Агентликнинг Архив иши бўйича
ташкилий-методик ишлар бўлими бошлиғи ҳамда масалаларни тайёрлаш учун
масъул шахсга ахборот берилади.
26. Ҳайъат материаллари бирон-бир сабаб туфайли белгиланган муддатда
тақдим этилмаса ёки масалаларни тайёрлаш учун масъул шахснинг фикрича уни
кўриб чиқиш зарурати бўлмаса, бу ҳақида ҳайъат раисига ёзма равишда ахборот
берилади.
27. Мукаммал ишлаб чиқилмаган масалалар ҳайъат раисининг кўрсатмаси
ёки ҳайъат қарори билан муҳокамадан олиб ташланади
ва материаллар ижро этувчига мукаммал ишлаб чиқиш учун қайтарилади.
28. Ижро этувчи бўлимлар бошлиқлари ва масалаларни тайёрлаш учун
масъул шахслар материални сифатли ишлаб чиқиш, материаллар лойиҳаларининг
ўз вақтида тақдим этилиши ва улардаги маълумотлар ишончлилиги учун жавоб
беради.
29. Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқиладиган масалаларни ўрганиш, ҳайъат
қарорлари лойиҳалари ва бошқа материалларни тайёрлаш ёки мукаммал ишлаб
чиқиш, шунингдек қабул қилинган қарорлар ижросини текшириш учун
вақтинчалик комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ташкил этилиши мумкин. Уларнинг
фаолияти натижалари юзасидан ҳайъатга ахборот берилади. Комиссиялар ва
ишчи гуруҳларнинг алоҳида фикрга эга аъзолари уни ҳайъат аъзолари ёки раиси
эътиборига етказиш ҳуқуқига эга.
3. Ҳайъат йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва уларни
ўтказиш тартиби
30. Ҳайъат масъул котиби ҳайъат иш режасига мувофиқ тайёрланган
материаллар мавжуд бўлса, йиғилиш кун тартиби лойиҳаси ва унинг
иштирокчилари рўйхатини шакллантиради, Агентлик директори ўринбосарлари
билан келишади.
10
31. Ҳайъат йиғилишининг кун тартиби, жумладан, йиғилиш
ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳайъат раиси томонидан белгиланади.
32. Ҳайъат масъул котиби навбатдаги йиғилиш материалларини олгандан
сўнг уларни кўпайтириш ва ҳайъат аъзоларига, шунингдек Агентликнинг
манфаатдор бўлимларига тарқатилишини ташкил этади.
Материаллар бошқаларга ҳайъат раиси билан келишилган ҳолда
юборилади.
33. Ҳайъат йиғилишига Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар, шу жумладан
оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ҳамда ходимлари таклиф этилиши
мумкин.
Ҳайъатнинг очиқ йиғилишларига “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ахборотдан
фойдаланувчилар ҳам таклиф этилиши мумкин. Уларнинг Агентликнинг ҳайъати
очиқ йиғилишларида иштирок этиш тартиби, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонун
ҳужжатларида белгиланади.
34. Ҳайъат йиғилишига таклиф этиладиган давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, бошқа ташкилотлар, шу жумладан оммавий ахборот воситалари
раҳбарлари ҳамда ходимларини ҳайъат раиси томонидан тасдиқлаган рўйхатга
мувофиқ ҳайъат масъул котиби хабардор қилади.
35. Ҳайъат масъул котиби Агентликнинг ҳайъат йиғилишларига
тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда иштирок этадиган техник, хўжалик
ҳамда бошқа бўлинмаларни хабардор қилишни таъминлайди, уларнинг
ҳамкорлигини ташкил қилади, улар томонидан ўтказиладиган тадбирларни
мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
36. Ҳайъат масъул котиби йиғилишдан аввал иштирокчиларни рўйхатга
олади ва рўйхатга олиш тугагандан сўнг ҳайъат раисига (раислик қилувчига) ва
Агентликнинг Архив иши бўйича ташкилий-методик ишлар бўлими бошлиғига
ҳайъат аъзолари ҳамда таклиф этилган шахслар келгани ҳақида ахборот беради.
37. Ҳайъат йиғилишига таклиф этилган шахслар ўзларига тааллуқли
масалалар муҳокамасида иштирок этади. Раис (раислик қилувчи) қарорига биноан
улар баҳс-мунозараларда сўзга чиқиб, ўз фикр ва таклифларини билдириши,
муҳокама этилаётган масала ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари моҳияти
бўйича маълумотномалар бериши мумкин.
38. Ҳайъат йиғилиши раиси (раислик қилувчи) йиғилишни очади
ва ёпади, ҳайъат аъзоларини йиғилишга таклиф этилган шахслар ҳақида хабардор
қилади, масалалар муҳокамасини ташкил қилади (маъруза қилиш учун сўз беради,
регламентга риоя этилишини кузатади, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини,
муҳокама этилаётган масалалар бўйича таклифларни овозга қўяди, овоз бериш
якунларини эълон қилади), масалалар, маълумотномалар, аризалар ва
таклифларни эълон қилади.
39. Ҳайъат йиғилиши унинг кун тартиби ва ўтказиш тартибини белгилаш
ҳамда тасдиқлашдан бошланади.
40. Маърузачи учун вақт, одатда, 20 дақиқача, баҳс-мунозараларда
чиқишлар учун 7 дақиқагача, хабарлар ва маълумотномалар учун
3 дақиқагача белгиланади. Зарур ҳолатларда раис (раислик қилувчи) маъруза
қилиш вақтини ўзгартириши мумкин.
41. Ҳайъат йиғилишида масалалар муҳокамаси чоғида ҳужжатлар
лойиҳалари юзасидан билдирилган муҳим фикр-мулоҳазалар ва таклифлар кўриб
11
чиқилиши зарур. Муҳокама натижалари раислик қилувчининг кўрсатмасига
биноан йиғилиш баённомасида акс эттирилади.
42. Ҳайъат йиғилишларида видеоконференцалоқа, овозни ёзиш ва
стенограммалаш, кино, видео ва фотосуратга олиш ҳайъат раиси (раислик
қилувчи) билан келишилган ҳолда ёки қарори билан амалга оширилади.
43. Видеоконференцалоқа, овозни ёзиш ва стенограммалаш, кино, видео
ва фотосуратга олиш ишлари Агентлик тегишли бўлимларининг куч ва
воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳайъат масъул котибига юкланади.
44. Маърузалар ва нутқлар матнлари йиғилишдан сўнг ҳайъат масъул
котибига топширилади.
4. Ҳайъат қарорларини қабул қилиш тартиби
45. Ҳайъат йиғилишида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи иштирок этган
тақдирда ваколатли бўлади.
46. Кўриб чиқиладиган масала юзасидан ҳайъат қарори кўпчилик овоз
билан қабул қилинади.
47. Ҳайъат қарорлари Агентлик директорининг буйруқлари (қарорлари)
(давлат бошқаруви органи қарорлари) билан амалга оширилади. Агентлик
директори ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчилик юзага келган ҳолатда
Агентлик мустақил қарор қабул қилади ва келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради.
48. Ҳайъат қарорлари ҳайъат раиси ёки унинг вазифаларини бажарувчи
шахс (раислик қилувчи) томонидан имзоланади ва одатда, Агентлик
директорининг буйруғи (қарори) билан амалга оширилади.
49. Ташкилий, тартиб-таомил ва назорат масалалари бўйича ҳайъат
қарорлари йиғилиш баённомасига киритилади ва буйруқ қабул қилинмасдан
амалга оширилади. Қарорлардаги кўрсатмалар (топшириқлар) белгиланган
тартибда бажарилиши шарт.
50. Айрим ҳолатларда шошилинч масалалар юзасидан ҳайъат қарорлари
сўров ўтказиш тартибида қабул қилиниши мумкин.
51. Агентлик ва бошқа коллегиал органларнинг қўшма ҳайъат
йиғилишларида қабул қилинган қарорлар қўшма буйруқлар билан эълон
қилинади.
52. Ҳайъат томонидан кўриб чиқилган ва маъқулланган ҳужжатлар
лойиҳалари (низомлар, йўриқномалар, режалар ва бошқа ҳужжатлар) белгиланган
тартибда тасдиқланади ва амалиётга жорий этилади.
5. Ҳайъат йиғилишларини ҳужжатлар билан расмийлаштириш
53. Ҳайъат йиғилиши якуни бўйича қисқа баённома тузилади. Баённомада
унинг тартиб рақами, йиғилиш ўтказилган сана ва жой, ҳайъатга раислик қилувчи
ва унинг иштирок этувчи аъзолари, маърузачилар фамилияси, ташкилий-
бошқарувчилик хусусиятига эга қарорлар ёки аниқ топшириқлар кўрсатилади.
Баённомага киритилган топшириқлар мансабдор шахслар (ижро этувчи
бўлинмалар) ва бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда қисқа шаклда баён
этилиши лозим.
54. Баённомаларни расмийлаштириш ва келишиш ҳайъатнинг масъул
котибига юкланади.
Баённомалар ҳайъат котиби томонидан имзоланади ва зарур бўлганда,
Агентлик директорининг ўринбосари, ҳайъатнинг бошқа аъзолари, Агентликнинг
манфаатдор тизим ташкилотлари раҳбарлари билан келишилади.
12
Баённомалар биринчи навбатда кўриб чиқилади ва келишилади.
Баённомаларни тайёрлаш мақсадида Агентликнинг манфаатдор бўлимлари жалб
этилиши мумкин.
55. Баённомалар ҳайъат аъзолари, котиби томонидан имзолангандан сўнг
ҳайъат раиси томонидан тасдиқланади.
56. Баённомаларга иштирокчиларнинг ёзма маърузалари ва нутқлари,
бошқа материаллар, раис (раислик қилувчи) буйруғи ёки ҳайъат қарори бўйича
йиғилишлар стенограммалари илова қилиниши мумкин.
57. Баённомалардан кўчирмалар Агентликнинг бўлмлари ва тизим
ташкилотларига тарқатилади.
Баённомалардан кўчирмалар ҳайъат масъул котиби томонидан
тасдиқланади.
6. Ҳайъат қарорлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини мукаммал
ишлаб чиқиш тартиби
58. Ҳайъат қарорлари, уларни амалга ошириш бўйича буйруқлар
ва ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилган бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини бевосита
мукаммал ишлаб чиқиш ҳамда келишиш ижро этувчи бўлинмаларга юкланади.
Ҳужжатларни мукаммал ишлаб чиқиш муддатлари, одатда, агар бундай муддат
алоҳида белгиланган бўлмаса,
10 календарь кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатлар лойиҳалари мукаммал ишлаб чиқиш жараёнида уларга
жиддий ўзгартиришлар киритилса такроран имзоланиши лозим.
Белгиланган тартибга қўшимча равишда мукаммал ишлаб чиқилган
ҳужжатлар лойиҳалари ҳайъат йиғилиши давомида ўз фикр-мулоҳазалари ва
таклифларини билдирган ҳайъат аъзолари билан келишилади ҳамда улар
томонидан имзоланади.
59. Ҳайъат масъул котиби ҳужжатлар лойиҳаларини мукаммал ишлаб
чиқишда, лойиҳаларни келишишда иштирок этади, билдирилган фикр-
мулоҳазалар ва таклифларнинг тўлиқ бажарилишини назорат қилади.
60. Агентликнинг директорига имзолаш учун тайёрланган ҳайъат
қарорлари, уларни амалга ошириш бўйича буйруқлар Агентликнинг Архив иши
бўйича ташкилий-методик ишлар бўлимига тақдим этилади ва баённома билан
биргаликда белгиланган тартибда ахборот берилади.
7. Ҳайъат қарорлари бажарилишини назорат қилиш
61. Топшириқлар мазмун-моҳияти бўйича ҳайъат қарорларининг
бажарилишини бевосита назорат қилиш уларни амалга ошириш юзасидан масъул
этиб тайинланган ҳайъат аъзолари зиммасига юкланади, шунингдек жорий ишлар
жараёнида ҳайъатнинг барча аъзолари томонидан амалга оширилади.
62. Ҳайъат қарорларида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан
тўғридан-тўғри назорат ҳайъат масъул котиби зиммасига юкланади ва уларнинг
амалга оширилиши бўйича ҳайъатнинг баённома қарорларида қайд этилган
топшириқларда кўрсатилган шакл ва муддатларда Агентликнинг буйруғи қабул
қилинади.
63. Ҳайъат:
ўз йиғилишларида ўзи қабул қилган қарорларнинг бажарилиши
тўғрисидаги масалани мунтазам кўриб чиқади;
13
ушбу қарорларнинг амалга оширилиши учун масъул шахслар, Агентлик
бўлимлари ва тизим ташкилотлари раҳбарларининг бажарилган ишлар
натижалари тўғрисидаги ахборотини эшитади;
ўз фаолияти якунларини мунтазам сарҳисоб қилиб боради, шунингдек
ҳайъат қарорларини тайёрлаш ва амалга оширишда унинг аъзолари ишлари
самарадорлигини кўриб чиқади.
8. Ҳайъатнинг масъул котиби
64. Ҳайъат масъул котиби Агентлик ходимлари орасидан ҳайъат қарорига
биноан тайинланади.
65. Ҳайъат масъул котиби:
Агентлик ҳайъатининг йиғилишларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ
тадбирларни амалга оширади;
Агентлик ҳайъатининг Агентлик директорининг ўринбосарлари ва
Агентлик бўлим бошлиқлари билан келишилган ишлари режаларининг
лойиҳаларини Агентлик директорига тасдиқлаш учун тайёрлайди;
марказий аппарат бўлималари бошлиқлари томонидан ҳайъатга
материаллар тақдим этилишини назорат қилади;
Агентликнинг Архив иши бўйича ташкилий-методик ишлар бўлими
бошлиғининг розилиги билан қониқарсиз тайёрланган ҳужжатларни мукаммал
ишлаб чиқиш учун қайтаради;
ҳайъат қарорларининг ўз вақтида кўпайтирилишини ва ҳайъат аъзоларига
ҳамда Агентликнинг Архив иши бўйича ташкилий-методик ишлар бўлими
бошлиғи кўрсатмасига биноан бошқа шахсларга тарқатилишини таъминлайди;
ҳайъат мажлислари ташкил этилишини (зални тайёрлашни, йиғилиш
қатнашчиларининг рўйхатга олинишини, йиғилиш баённомаси юритилишини,
ҳайъатлар йиғилишлари аудио ва стенограмма ёзувлари амалга оширилишини ва
шу кабиларни) таъминлайди;
ҳайъат йиғилишлари баённомасини Агентлик имзолаши учун тайёрлайди;
ҳайъатнинг қабул қилинган қарорлари ва ҳужжатларининг, муҳокама
этилган масалалар юзасидан билдирилган фикрлар инобатга олинган ҳолда,
уларни ҳайъатга тақдим этган мансабдор шахслар томонидан мукаммал ишлаб
чиқилишини таъминлайди;
ҳайъат раисига ахборот бериш учун Агентликнинг Архив иши бўйича
ташкилий-методик ишлар бўлими бошлиғига тайёрланган ҳужжатлар тақдим
этилишини таъминлайди;
ҳайъат раиси имзолаган ҳужжатлардан ўз вақтида нусха олинишини,
уларнинг Агентликка, унинг тизимидаги ташкилотлари мансабдор шахсларига
ижро этиш учун юборилишини таъминлайди;
ҳайъат қарорларининг белгиланган тартибда ва шаклда бажарилиши
назорат қилинишини ташкил этади.
5-боб. Якунловчи қоида
66. Агентлик директори, унинг ўринбосарлари ва бўлим бошлиқлари
ҳамда манфаатдор масъул шахслар ўз фаолиятида мазкур регламент талабларига
қатъий риоя этишлари шарт.