Ziyatdinov Azamat Maxamad-Aminovich

Axborot texnologiyalari va arxiv xizmatlarini rivojlantirish bo`limi

+998(55) 503-01-50 (111)

avaz.turapov@archive.uz 

Bo`lim haqida

Qabul kunlari: Juma soat: 11:00
 
Ўзархив агентлигининг 2020 йил 2 майдаги 101-сон буйруғига 4-илова Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг Ахборот технологиялари бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) таркибий бўлими ҳисобланади. 2. Мазкур Низом Бўлим мақоми, фаолияти, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Агентлик бўлимлари, таркибий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқалари, жавобгарлиги ҳамда ҳисобот бериш тартибини белгилайди. 3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда “Ўзархив” агентлиги Низоми ва бошқа меъёрий ҳужжатлари, раҳбарият буйруқлари, кўрсатмалари ва топшириқлари, шунингдек мазкур Низом асосида амалга оширади. 4. Бўлим ўз фаолиятини Агентлик директори томонидан тасдиқланган Агентликнинг ҳисобот йилига мўлжалланган Асосий иш режаларига асосан юритади. 5. Бўлимни Агентлик директори буйруғи билан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бўлим бошлиғи бошқаради. 6. Бўлим бошлиғи бўлимнинг барча фаолиятини ташкиллаштиради, бўлимга юклатилган барча вазифалар ва хизмат мажбуриятлари бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради, бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича Агентлик раҳбариятига таклифлар киритади. 2-боб. Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари 7. Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади: архив иши ҳудудий бошқармалари ва давлат архив муассасаларида (кейинги ўринларда Бошқармалар ва архивлар деб аталади) архив ишини ривожлантиришнинг йиллик режаларини бўлим йўналишидаги масалалар бўйича таҳлил қилиш, уларга умумий хулосалар тайёрлаш; Агентликда ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, маълумотларни тўплаш, сақлаш ва уларга ишлов бериш жараёнини автоматлаштириш бўйича дастурлар мажмуини ташкил этиш; ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот технологиялари бўйича ўзаро муносабатларини таъминлаш, маълумотлар базаларини яратишни таъминловчи инфратузилмани шакллантиришни ва ривожлантиришни ташкил этиш; Бошқармалар ва архивларда ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ва ривожлантириш жараёнларини меъёрий-ҳуқуқий, технологик ва ахборот таҳлил маълумотлар билан таъминлаш; 8. Бўлим ўзига бириктирилган вазифалар юзасидан қуйидаги функцияларни бажаради: Агентлик расмий веб-саҳифасини такомиллаштириш ва доимий фаол ишлашини таъминлаш; Агентликнинг ахборот ресурслари ва ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник инфратузилмасини жорий этиш ва ривожлантириш; Агентликнинг расмий веб-сайти ва Очиқ маълумотлар порталида мажбурий эълон қилиниши керак бўлган очиқ маълумотлари тўпламларининг рўйхатига мувофиқ портал оператори томонидан ишлаб чиқилган жадваллар (шакллар)ни тўлдириш йўли билан очиқ маълумотлар тўпламларини шакллантириш; Агентликда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланганда ахборот хавфсизлиги сиёсатини юритиш, унга қатъий риоя этилишини таъминлаш; Архив иши ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш; Агентлик фаолиятига замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш ҳамда ахборот тизимини бошқариш ва унга техник хизмат кўрсатиш; Агентлик, Бошқармалар ва архивларда ахборот хавфсизлигига таҳдидларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга қарши курашиш; ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш, ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмаларни жорий этилиши ҳамда ривожлантирилишини таъминлаш; Агентлик ваколати доирасида давлат бошқаруви, иқтисодиётнинг барча соҳаларига ахборот ресурслари, маълумот базалари, ахборот тизимлари ва интерактив давлат хизматлари жорий этиш бўйича қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш; Агентлик, Бошқармалар ва архивларда ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича дастурларнинг ижроси юзасидан ахборот киритиб бориш; Агентлик, Бошқармалар ва архивларда замонавий ахборот технологияларидан, дастурий маҳсулотлардан ва маълумотларни қайта ишловчи воситалардан, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда уларни ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим этиш; Агентликнинг харажатлар сметаларида ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича ахборот технологиялари тизимларини жорий этиш ва ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги таъминлаш ҳамда ходимларни малакасини ошириш бўйича алоҳида бандлар киритилиши юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш; Агентлик, Бошқармалар ва архивларда ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқиш, ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этиш; Агентликнинг корпоратив тармоғини, ахборот технологиялари ва телекоммуникация тармоқларини, дастурий воситалари, маълумотлар алмашиш ва сақлаш тизимларини яратиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; Агентликнинг веб-сайтини такомиллаштириш, техник жихатдан ишлашини таъминлаш; Ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими билан ҳамкорлик қилиш; Агентлик Ҳайъати, унинг Жамоатчилик ва Илмий кенгашларига ўз йўналишлари бўйича масалалар тайёрлаш ва бошқа маслаҳатли органлар фаолиятида иштирок этиш; Ўзбекистон Республикаси архивчилар этика Кодекси қоидалари талабларига риоя этиш; коррупция ва бошка ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш; Агентлик раҳбариятига ўз ваколатлари доирасида бўлим ходимларини рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш; Бўлим ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолаш; Ўзбекистон Республикаси Давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатлари асосида иш юритиш; Бўлим ўз қонун хужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин. 3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 9. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотномаларни Агентлик таркибий бўлималаридан ва тизим ташкилотлари ҳамда давлат архивларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш; Бўлим ўз ваколати доирасида, Агентликда ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли тартибда ички назорат ва текширувларни ўтказишг; Бўлим фаолиятига доир Агентлик рахбарияти томонидан тасдиқланган дастурий, техник, ҳуқуқий вазифаларга ва лойиҳаларга амал қилишларини талаб қилиш; Агентлик, Бошқармалар ва архивлар томонидан ахборот технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлиги сиёсати бўйича тасдиқланган қоида ва йўриқномаларга амал қилишларини қатъий назорат қилиш; Бўлим йўналиши бўйича барча мажлис, йиғилиш ва бошқа тадбирларда қатнашиш; Агентлик Раҳбарияти билан келишилган ҳолда тасдиқланган Бўлимнинг олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли амалга ошишини таъминлаш; Бўлим ваколати доирасида Бошқармалар ва архивларда иш услубларини ўрганиш; Заруратга кўра Агентлик, Бошқармалар ва архивлар ходимлари, ҳудудий бошқармалар, давлат архивлари, идоравий архивлар мутасадди мутахассисларини Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш ишларига жалб қилиш; ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) ва замонавий ахборот технологиялари ярмаркаларида ва кўргазмаларида иштирок этиш; Агентлик, Бошқармалар ва архивларда АКТ ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш; Бошқармалар ва архивларда ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ҳолатини жойларда ўрганиш ўтказиб, натижасига кўра далолатнома тузиб Агентлик раҳбариятига киритиш; Бўлим томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда амалга киритилган меъёрий хужжатларга зарурат туғилганда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб бориш ва уларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш; Бўлим бошлиғи ўз хизмат ваколати доирасида бўлим ҳодимларидан (бош мутахассис) бўлимнинг ишини ташкил қилишга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилишини талаб қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиб бориш; Бўлим ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5349-сон Фармони 7-банди “г” кичик бандига мувофиқ ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда Ўзбекситон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги “Архив ишини ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан ҳақ олиш; Бўлим ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолаш; Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 10. Бўлим ўз фаолиятида қуйидагиларга мажбур: Бўлим ўз фаолиятини амалга оширишда мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш; мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш ва ушбу ҳисоботлардаги кўрсаткичларнинг ишончлилигини текшириш. Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин. 4-боб. Бўлимнинг Агентлик бўлимлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқалари 11. Бўлим ўз фаолияти ҳамда зиммасига юклатилган вазифаларни Агентликнинг таркибий бўлимлари, Бошқармалар ва архивлар, шунингдек, ваколатидаги масалалар юзасидан Республика вазирлик ва идоралари билан биргаликда ўзаро ишчанлик ва ҳамкорлик алоқалари асосида амалга оширади. 5-боб. Бўлимнинг жавобгарлиги 12. Бўлим раҳбари хизмат вазифаларини бажариш вақтида, юклатилган ваколатлар доирасидан четга чиққанлиги, шунингдек, ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлиги, хизмат вазифаларини бажармаганлиги ёҳуд лозим даражада бажармаганлиги ва хизмат этикаси қоидаларини бузганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир. 6-боб. Якунловчи қоида 13. Бўлим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ва тугатилиши мумкин.
Fayzullayev Akbar Abdukarimovich

Mirzayev Laziz Tulkinovich

Axborot-tahlil va murojaatlar bilan ishlash boʻlimi

+998(55) 503-01-50 (121)

a.fayzullaev@archive.uz

Bo`lim haqida

Qabul kunlari: Juma soat: 11:00
 
Ўзархив агентлигининг 2020 йил 2 майдаги 101-сон буйруғига 1-илова Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг Архив иши бўйича ташкилий-методик ишлар бўлими тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг Архив иши бўйича ташкилий-методик ишлар бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) таркибий бўлими ҳисобланади. 2. Мазкур Низом Бўлим мақоми, фаолияти, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Агентлик бўлимлари, таркибий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқалари, жавобгарлиги ҳамда ҳисобот бериш тартибини белгилайди. 3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда “Ўзархив” агентлиги Низоми ва бошқа меъёрий ҳужжатлари, раҳбарият буйруқлари, кўрсатмалари ва топшириқлари, шунингдек мазкур Низом асосида амалга оширади. 4. Бўлим ўз фаолиятини Агентлик директори томонидан тасдиқланган Агентликнинг ҳисобот йилига мўлжалланган Асосий иш режаларига асосан юритади. 5. Бўлимни Агентлик директори буйруғи билан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бўлим бошлиғи бошқаради. 6. Бўлим бошлиғи бўлимнинг барча фаолиятини ташкиллаштиради, бўлимга юклатилган барча вазифалар ва хизмат мажбуриятлари бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради, бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича Агентлик раҳбариятига таклифлар киритади. 2-боб. Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари 7. Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади: архив иши ҳудудий бошқармалари ва давлат архив муассасаларида (кейинги ўринларда Бошқармалар ва архивлар деб аталади) архив ишини ривожлантиришнинг йиллик режаларини бўлим йўналишидаги масалалар бўйича таҳлил қилиш, уларга умумий хулосалар тайёрлаш; Агентликнинг таркибий бўлимлари, Бошқармалар ва архивлар билан ҳамкорликда архив ишини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда ташкилий-услубий ва ҳужжатлар сақловини таъминлаш ишларини такомиллаштириш; республикада архив иши ва иш юритишни ривожлантиришни узоқ муддатга истиқболли режалаштиришни ташкил этиш; Бошқармалар ва архивларнинг фаолиятининг жорий йилга режалаштирилишини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш; архив иши ва иш юритишда иқтисодий самарадорликни ошириш, архив ҳужжатлари сақловини таъминлаш, давлат ҳисобини олиб бориш ва ривожлантириш тамойиллари ва асосий йўналишларини аниқлаш; Агентлик Ҳайъати ва марказий девони фаолиятини режалаштирилишини ташкил этиш, унинг бўлимлари ва таркибий бўлинмалари фаолиятларини мувофиқлаштириш; Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди (кейинги ўринларда МАФ деб юритилади) ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва республика бўйича МАФ ҳужжатларининг марказлашган давлат ҳисобини олиб бориш; Бўлим ваколати доирасида архивларга, архив ишида иқтисодий самарадорлик, давлат архивларини МАФ ҳужжатлари билан жамлаш, уларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш, МАФ ҳужжатлари доимий сақловини амалга оширадиган идоравий архивлар, шу жумладан соҳавий давлат фондлари ва шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари, идоравий архивлар, ташкилотлар ҳужжатларини юритишда, шунингдек, архивларга илмий-услубий ишлар соҳасидаги фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш; ташкилотларнинг МАФ ҳужжатларини республика давлат архивларига топшириш ишларини мувофиқлаштириш; Агентликнинг Асосий тадбирлар режаси тайёрланиши ва унинг бажарилиши устидан назорат олиб бориш; Бошқармалар ва архивлар ҳамда шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларининг асосий фаолиятини мувофиқлаштириш; Бошқармалар ва архивлар ҳужжатлари сақловини таъминлаш, давлат ҳисобини олиб бориш, архивларни техник жиҳозлаш ишларини ташкил этиш ҳамда МАФ ҳужжатларини ўзларида доимий сақловчи вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотларга ҳамда шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш; архивларда қўриқлов ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш; архив иши ва иш юритиш бўйича хорижий давлатлар ҳамда республика ижобий тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва амалиётга жорий этиш. 8. Бўлим ўзига бириктирилган вазифалар юзасидан қуйидаги функцияларни бажаради: Агентликнинг таркибий бўлимлари, Бошқармалар ва архивлар билан биргаликда республикада Архив ишини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифлар, МАФ ҳужжатлари юритилишини янада такомиллаштиришга доир тегишли чоралар-тадбирлар ҳамда ҳужжатларни жамлаш, ҳисобини олиб бориш ва сақлашнинг энг мақбул жиҳатлари бўйича дастурлар мажмуини ишлаб чиқади; архивларда ҳужжатлар сақловини таъминлаш, давлат ҳисобини ва илмий-маълумот аппаратини (ИМА) юритиш бўйича асосий йўналишларга доир таклифлар ишлаб чиқади; Архив иши ва иш юритишни ривожлантиришга оид йиғма йиллик режалар лойиҳасини ишлаб чиқади, уларни Агентлик раҳбариятига тасдиқлаш учун киритади; архивлар фаолиятининг режалаштириш қисми ҳамда архив ишини ривожлантириш режалари бажарилишини назорат қилади, режа кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди, йиғма ҳисобот олиб боради ва архивлари режа топшириқларининг бажарилишини таҳлил қилади; архивларда мақсадли ўрганиш режасини тузади ва уни ташкиллаштиради; архивларда мавзули ўрганишлар ўтказади, уларни мувофиқлаштиради ва ҳисобини олиб боради; архивлар фаолияти ҳақида Агентликка келадиган ҳисобот ҳужжатларини умумлаштиради ва таҳлил қилади, вақти-вақти билан улар фаолиятига якун ясайди; архивлар тармоғининг йиғма статистик ҳисобини юритади, Агентликнинг таркибий бўлимлари билан ҳамкорликда йиғма статистик ҳисоботларни тузади; Агентликнинг таркибий бўлимлар томонидан киритилган таклифлар асосида Агентликнинг Асосий тадбирлари режалари лойиҳасини тайёрлайди; Агентлик фаолияти ҳақида ҳисобот тузади ва Асосий тадбирлари режасини бажарилиши устидан назорат олиб боради; Агентлик Ҳайьати йиғилишларига зарур материаллар тайёрланиши-ни уюштиради, шунингдек, бўлимга тегишли масалаларни кўриб чиқиш учун агентлик Ҳайъати, Жамоат ва Илмий кенгашларига материаллар тай-ёрлайди; архивлар фаолиятини иқтисодий жиҳатдан таҳлил этишни уюштиради, меҳнат унумдорлигини ошириш, тежамкорлик, ички заҳираларни ишга солишга оид таклифлар тайёрлайди; архивлар тармоғи, таркибий тузилмаларининг такомиллаштирилишига оид таклифларни ишлаб чиқади; архивлар тўғрисидаги намунавий низом лойиҳаси, Агентлик кенгашлари ва комиссиялари ҳақидаги низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкиллаштиради; Ўзбекистон миллий архивлари тўғрисидаги низомларни кўриб чиқишни уюштиради ва тасдиқ учун тайёрлайди; Бўлим фаолияти йўналишидаги масалалар бўйича Агентликнинг буйруқлари ва бошқа кўрсатмалари лойиҳаларини тайёрлайди; давлат сақловига топширилиши керак бўлган ҳужжатлар таркиби ва республика давлат архивларининг жамлаш манбаларини аниқлаш ҳамда ҳужжатларнинг давлат архивларига топширилиши муддатларини белгилаш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқади; Агентликнинг Марказий эксперт текширув комиссияси (МЭТК) йиғилишларида Ўзбекистон миллий архивлари, Архив иши ҳудудий бошқармалари, ташкилотлар марказий эксперт комиссиялари (МЭК), эксперт комиссиялари (ЭК), эксперт текширув комиссиялари/эксперт текширув услубий комиссиялари (ЭТК/ЭТУК) фаолияти ҳақидаги маърузалар ва ҳисоботларни, шунингдек, ҳужжатлар қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш ҳамда давлат архивларини МАФ ҳужжатлари билан тўлдириш бўйича республика даражасидаги меъёрий-услубий қўлланмалар лойиҳаларини муҳокама этишни уюштиради; архивларда ҳужжатларнинг идоравий сақланиш муддатларини узайтириш, муассасаларга МАФ ҳужжатларини ўзларида доимий сақлаш ҳуқуқини бериш ҳақидаги таклифларни кўриб чиқади ва уларга хулосалар тайёрлайди; Ўзбекистон Республикаси Жисмоний ва юридик шахсларга архивлар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг ўз муддатида ва сифатли олиб борилишини мувофиқлаштиради; ҳужжатларни архивлар ўртасида тақсимлаш, шунингдек, уларни республиканинг бир давлат архивидан бошқасига ўтказиш масалаларини кўриб чиқади; архив, музей ва кутубхоналарда сақланаётган архив йўналишига кирмайдиган ҳужжатлар тақдирига оид таклифлар тайёрлайди; идоравий архивлар тармоғига доир ишларни ташкиллаштиради ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; республика ташкилотлари ва архивлари билан биргаликда идоравий архивлар ишини такомиллаштириш ҳамда ташкилотларда иш юритиш ҳужжатларини тузишга оид тадбирларни, шунингдек, идоравий архивларда иш юритиш аҳволини ўрганишни ташкиллаштиради; архивларнинг шартнома асосида бажарадиган хизматлари, МАФ ҳужжатларини давлат сақловига топширишга тайёрлаш ишларининг бажарилиши ва идоравий архивлар фаолиятини тартибга соладиган меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда иш юритишига оид ҳужжатлар тузиш ишларини мувофиқлаштиради. Агентликнинг таркибий бўлимлари билан биргаликда архивларнинг амалий ишларида илмий изланишлар натижаларини, давлат ва соҳавий ягона андозаларни ҳамда бошқа меъёрий-услубий ҳужжатлар жорий этилишини ташкил этади; Бўлим йўналишидаги илмий-услубий натижаларни, меъёрий-услубий ишланмаларни кўриб чиқади ва тақриз беради, уларни тасдиқлаш, нашр этиш ва жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги (ёки эмаслиги) ҳақида хулосалар беради; Бўлим ваколатидаги масалалар бўйича ташкилотлар, илмий муассасалар ва касаба уюшмалари билан ишчанлик алоқаларини олиб боради; Бўлим йўналишидаги масалаларга доир илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида шарҳлар, маърузалар, ахборотлар ва умумлаштирувчи бошқа ҳужжатлар тайёрлайди ҳамда конференция, семинар, кенгаш, йиғилишларда фаол иштирок этади; давлат сирига киритилган маълумотлар ва маҳфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилади; Ўзбекистон Республикаси Архивчилар этика Кодекси қоидалари талабларига риоя этиш; коррупция ва бошка ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш; Агентлик раҳбариятига ўз ваколатлари доирасида бўлим ходимларини рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш; Агентлик расмий веб-сайтидаги ахборот ресурсларини янгилашда, архив ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар киритиш бўйича таклифлар киритиш; Бўлим ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолаш; Ўзбекистон Республикаси Давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатлари асосида иш юритиш; Бўлим ўз қонун хужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин. 3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 9. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга: Агентликнинг бошқа бўлимлари ва республика архив муассасаларидан ўз фаолиятидаги вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни ўрнатилган тартибда сўраш ва олиш; ташкилотлардан ўрнатилган тартибда идоравий архивлар ва муассасалар иш юритишида ҳужжатларни тузишга оид материалларни олиш; ўз фаолият йўналишидаги масалалар бўйича республика архивлари ҳамда идоравий архивлар иш юритишида ҳужжатларни тузиш масалаларига доир ташкилотлар вакилларининг ахбороти, ҳисоботини эшитиб туриш; ташкилотлар архивлари ва иш юритиш хизматлари фаолиятини бориб ўрганиш, бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича республика архивларига кўрсатмалар тайёрлаш; Бўлим бошлиғи ўз хизмат ваколати доирасида бўлим ҳодимларидан (бош мутахассис) бўлимнинг ишини ташкил қилишга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилишини талаб қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиб бориш; ўз хизмат вазифаларини бажаришлари учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, шунингдек, республика корхоналари, муассасалари, ташкилотлари ва бирлашмалари архивлари ҳамда иш юритиш хизматларига кириш. Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 10. Бўлим ўз фаолиятида қуйидагиларга мажбур: Бўлим ўз фаолиятини амалга оширишда мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш; мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш ва ушбу ҳисоботлардаги кўрсаткичларнинг ишончлилигини текшириш; Бўлим Агентлик Низоми ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин. 4-боб. Бўлимнинг Агентлик бўлимлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқалари 11. Бўлим ўз зиммасига юклатилган вазифаларни Агентликнинг таркибий бўлимлари, Бошқармалар ва архивлар билан ҳамкорликда бажаради. Шунинг учун бошқа бўлимлар унга: а) республикада Архив иши ва иш юритишни аниқ йўналишларда ривожлантириш бўйича таклифлар; б) соҳа йўналиши бўйича режавий - ҳисобот ҳужжатларига хулоса-лар; в) Агентлик режаларига таклифлар ва унинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботларга материаллар; г) илмий-услубий йўналишлари, изланишлар ва меъёрий-услубий ишланмалар ҳақида таклифлар; д) илмий-услубий ишлар режалари, изланишларнинг техник топшириқлари ва дастурлари лойиҳаларига, шунингдек, якунига етка-зилган илмий ишланмалар ва меъёрий-услубий ҳужжатлар, ўқув қўллан-малар ва дастурларга хулосалар; е) илмий-ишланмалар ва меъёрий-услубий ҳужжатларни жорий этиш режаларига таклифлар, жорий этиш натижалари ва самарадорлиги ҳақида материаллар; ж) архивларнинг мазкур йўналиши бўйича фаолиятини яхшилашга оид таҳлилий материаллар ва таклифлар тақдим этадилар. Бўлим ўз фаолияти, хизматлари ва вазифаларини Агентликнинг бошқа бўлимлари ҳамда таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон миллий ар-хивлари ва ҳудудий архив иши бошқармалари ҳамда тегишли давлат архивлари билан биргаликда ўзаро ишчанлик алоқалари асосида амалга оширади. 5-боб. Бўлимнинг жавобгарлиги 12. Бўлим раҳбари хизмат вазифаларини бажариш вақтида, юклатилган ваколатлар доирасидан четга чиққанлиги, шунингдек, ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлиги, хизмат вазифаларини бажармаганлиги ёҳуд лозим даражада бажармаганлиги, хизмат этикаси қоидаларини бузганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир. 6-боб. Якунловчи қоида 13. Бўлим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ва тугатилиши мумкин.

Dadayeva Dilrabo Saydullayevna

Xalqaro aloqalar boʻyicha bosh mutaxassis

+998(55) 503-01-50 (106)

ddilrabo@archive.uz

Bo`lim haqida

Qabul kunlari: Juma soat: 11:00
 
Ўзархив агентлигининг 2020 йил 2 майдаги 101-сон буйруғига 3-илова Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг Халқаро муносабатлар бўлими тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг Халқаро муносабатлар бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) таркибий бўлими ҳисобланади. 2. Мазкур Низом Бўлим мақоми, фаолияти, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Агентлик бўлимлари, таркибий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқалари, жавобгарлиги ҳамда ҳисобот бериш тартибини белгилайди. 3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда “Ўзархив” агентлиги Низоми ва бошқа меъёрий ҳужжатлари, раҳбарият буйруқлари, кўрсатмалари ва топшириқлари, шунингдек мазкур Низом асосида амалга оширади. 4. Бўлим ўз фаолиятини Агентлик директори томонидан тасдиқланган Агентликнинг ҳисобот йилига мўлжалланган Асосий иш режаларига асосан юритади. 5. Бўлимни Агентлик директори буйруғи билан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бўлим бошлиғи бошқаради. 6. Бўлим бошлиғи бўлимнинг барча фаолиятини ташкиллаштиради, бўлимга юклатилган барча вазифалар ва хизмат мажбуриятлари бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради, бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича Агентлик раҳбариятига таклифлар киритади. 2-боб. Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари 7. Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади: архив иши ҳудудий бошқармалари ва давлат архив муассасаларида (кейинги ўринларда Бошқармалар ва архивлар деб аталади) архив ишини ривожлантиришнинг йиллик режаларини бўлим йўналишидаги масалалар бўйича таҳлил қилиш, уларга умумий хулосалар тайёрлаш; хорижий давлатлар жисмоний ва юридик шахсларига архив муассасалари томонидан кўрсатилаётган хизматларга оид ишларни ташкиллаштириш; хорижий давлатлардаги музей ва фондлар, архивлар, илмий-маданий муассасалар билан ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш; архив иши соҳасида хорижий давлатларнинг илғор иш тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш; Ўзбекистон тарихига оид хорижий мамлакатларда сақланаётган архив ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини юртимизга қайтариб олиб келиш бўйича таклифлар тайёрлаш; давлат сирига киритилган маълумотлар ва маҳфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилади; Бўлим ўз қонун хужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин. 8. Бўлим ўзига бириктирилган вазифалар юзасидан қуйидаги функцияларни бажаради: архив муассасаларида архив ишини ривожлантиришнинг йиллик режаларини бўлим йўналишидаги масалалар бўйича таҳлил қилади, уларга умумий хулосалар тайёрлайди; Бўлим фаолияти йўналишидаги масалалар бўйича Агентликнинг буйруқлари ва бошқа кўрсатмалари лойиҳаларини тайёрлайди; Бўлим ваколатидаги масалалар бўйича ташкилотлар ва илмий муассасалар билан ишчанлик алоқаларини олиб боради; архив иши ва иш юритиш соҳасида турли анжуманлар, конференция ва кўргазмалар ташкил этади; Бўлим йўналишидаги масалаларга доир илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида шарҳлар, маърузалар, ахборотлар ва умумлаштирувчи бошқа ҳужжатлар тайёрлайди ҳамда конференция, семинар, кенгаш, йиғилишларда фаол иштирок этади; хорижий ташкилотлар вакилларини қабул қилиш ва ташрифини ташкиллаштириш бўйича ишларни ташкил этади; Агентликнинг таркибий бўлимлари билан биргаликда архив иши соҳасида хорижий давлатларнинг илғор иш тажрибасини ўрганган ҳолда республикада архив ишини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади; Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатлари билан ишлаш бўйича хорижий мамлакатлар тадқиқотчи ва фойдаланувчиларига розилик бериш масаласи юзасидан ишларни мувофиқлаштиради; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 октябрдаги “Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5848-сон Фармони талабларидан келиб чиқиб, Агентлик томонидан грант маблағларини жалб этиш бўйича ишларни ташкиллаштиради; Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган соҳага доир мажбуриятларининг бажарилишини ўз ваколати доирасида таъминланишини ташкиллаштиради; хорижий мамлакатларда сақланаётган архив ҳужжатлари ва уларнинг нусхаларини юртимизга қайтариш юзасидан халқаро миқиёсдаги илғор тажрибани ўрганган ҳолда таклифлар ишлаб чиқади; хорижий мамлакатларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатларини аниқлаш, уларнинг нусхаларини сотиб олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; хорижий мамлакатлар архивларида сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатлари нусхаларини олиб келиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради; миллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, хорижда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид архив ҳужжатларини аниқлашни, уларнинг маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, шунингдек, мазкур ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини олиб келиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид архив ҳужжатларини оммавий ахборот воситаларида, жумладан интернет тармоғида кенг ёритиш, улар ҳақидаги библиографик маълумотлар, каталоглар, китоб-альбомлар ва бошқа матбаа маҳсулотларини нашр этиб бориш бўйича таклифлар киритади; Агентлик Ҳайъати, унинг Жамоатчилик ва Илмий кенгашларига ўз йўналишлари бўйича масалалар тайёрлаш ва бошқа маслаҳатли органлар фаолиятида иштирок этиш; Ўзбекистон Республикаси архивчилар этика Кодекси қоидалари талабларига риоя этиш; коррупция ва бошка ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш; Агентлик раҳбариятига ўз ваколатлари доирасида бўлим ходимларини рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш; Агентлик расмий веб-сайтидаги ахборот ресурсларини янгилашда, архив ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар киритиш бўйича таклифлар киритиш; Бўлим ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолаш. Ўзбекистон Республикаси Давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатлари асосида иш юритиш. 3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 9. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга: Агентликнинг бошқа бўлимлари ва Бошқармалари ҳамда архив муассасаларидан ўз фаолиятидаги вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни ўрнатилган тартибда сўраш ва олиш; тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Агентликка юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Агентликнинг Бошқармалари ва архивлари раҳбарларига топшириқлар бериш; Агентликнинг Бошқармалари ва архивлари томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил этиш; Бўлим ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолаш; Агентликка юкланган вазифаларни сифатли амалга оширишда Агентликнинг Бошқармалари ва архивлари ходимларини жалб этиш бўйича таклиф киритиш; Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда, Агентликнинг Бошқармалари ва архивлари раҳбарлари ҳамда вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш; Бўлим бошлиғи ўз хизмат ваколати доирасида бўлим ҳодимларидан (бош мутахассис) бўлимнинг ишини ташкил қилишга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилишини талаб қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиб бориш; Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 10. Бўлим ўз фаолиятида қуйидагиларга мажбур: Бўлим ўз фаолиятини амалга оширишда мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш; мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш ва ушбу ҳисоботлардаги кўрсаткичларнинг ишончлилигини текшириш. Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин. 4-боб. Бўлимнинг Агентлик бўлимлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқалари 11. Бўлим ўз фаолияти ҳамда зиммасига юклатилган вазифаларни Агентликнинг таркибий бўлимлари, Бошқармалар ва архивлар, шунингдек, ваколатидаги масалалар юзасидан Республика вазирлик ва идоралари билан биргаликда ўзаро ишчанлик ва ҳамкорлик алоқалари асосида амалга оширади. 5-боб. Бўлимнинг жавобгарлиги 12. Бўлим раҳбари хизмат вазифаларини бажариш вақтида, юклатилган ваколатлар доирасидан четга чиққанлиги, шунингдек, ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлиги, хизмат вазифаларини бажармаганлиги ёҳуд лозим даражада бажармаганлиги ва хизмат этикаси қоидаларини бузганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир. 6-боб. Якунловчи қоида 13. Бўлим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ва тугатилиши мумкин.
 

Hojiboyev Shuxrat Ergashevich

Arxiv ishi va ish yuritish holati ustidan davlat nazorati bo‘limi

+998(55) 503-01-50 (107)

abuda1985@archive.uz

Bo`lim haqida

Qabul kunlari: Juma soat: 11:00
 
Ўзархив агентлигининг 2020 йил 2 майдаги 101-сон буйруғига 6-илова Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назорати бўлими тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг Архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назорати бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) таркибий бўлими ҳисобланади. 2. Мазкур Низом Бўлим мақоми, фаолияти, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, Агентлик бўлимлари, таркибий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқалари, жавобгарлиги ҳамда ҳисобот бериш тартибини белгилайди. белгилайди. 3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда “Ўзархив” агентлиги Низоми ва бошқа меъёрий ҳужжатлари, раҳбарият буйруқлари, кўрсатмалари ва топшириқлари, шунингдек мазкур Низом асосида амалга оширади. 4. Бўлим ўз фаолиятини Агентлик директори томонидан тасдиқланган Агентликнинг ҳисобот йилига мўлжалланган Асосий иш режаларига асосан юритади. 5. Бўлимни Агентлик директори буйруғи билан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бўлим бошлиғи бошқаради. 6. Бўлим бошлиғи бўлимнинг барча фаолиятини ташкиллаштиради, бўлимга юклатилган барча вазифалар ва хизмат мажбуриятлари бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради, бўлим ваколатига кирадиган масалалар бўйича Агентлик раҳбариятига таклифлар киритади. 2-боб. Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари 7. Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади: ташкилотларда архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ва назорат қилиш. 8. Бўлим ўзига бириктирилган вазифалар юзасидан қуйидаги функцияларни бажаради: ташкилотларда тадбиркорлик субъектларидан ташқари, архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотларда архив иши ва иш юритиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш; архив иши ва иш юритиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси назоратини, архивларга ҳужжатларни топширилишини ўрнатилган тартибига ва уларни сақланиш режимига риоя этилишини таъминлаш; идоравий сақлов ва архив сақлови босқичида архив фондлари ва архив ҳужжатлари сақловини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек архив ҳужжатларини ноқонуний йўқ қилинишига йўл қўймаслигини таъминлаш; идоравий архивлар иши ҳамда вазирликлар, идоралар ва бошқа тузилмалар ҳудудий бошқармаларида иш юритишни таъминлаш ҳолати бўйича ташкилий-услубий раҳбарликни ва назоратни амалга ошириш; архив ҳужжатларини архивларда, музейларда, Ахборот-кутубхона марказлари, ахборот-ресурс марказлари, миллий кутубхоналар, илмий муассасалар ва бошқа жойларда жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чикишда иштирок этиш; архив иши ва иш юритиш ҳолатини таҳлил қилади, қонунийлик ва тенденцияларини ўрганади ҳамда уларни ривожлантириш йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш; архив иши ва иш юритиш соҳасида назоратни амалга оширади ҳамда аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этишга ва уларнинг юзага келишига сабаб бўладиган шарт-шароитларнинг олдини олиш бўйича тегишли баённомалар тузади ва судларга киритиш (Агентлик номидан); архив иши сохасида аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларда архив иши ва иш юритишнинг ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш; архив иши ва иш юритиш соҳасида қонун ҳужжатларини амалга оширишда ягона ёндашувни таъминлаш; идоравий архивларнинг архив хизматлари ишига, республика миқёсидаги давлат органлари иш юритишида ҳужжатларнинг ташкил этилишига тармоқлараро ташкилий-методик раҳбарликни ва назоратни амалга ошириш; архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш ишлари ташкил этилишини, ҳужжатлар сақланиши, кўрсатилган архивларга берилиши ва улардан фойдаланиш бўйича белгиланган тартибга риоя этилиши устидан назорат қилиш; архивлар фаолиятини ва архивларни жамлаш манбалари билан ишлаш ҳолатини ҳамда архивлар, идоравий архивлар ва ташкилотларда архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланиш ишларини таҳлил қилиш; Агентлик Ҳайъати, унинг Жамоатчилик ва Илмий кенгашларига ўз йўналишлари бўйича масалалар тайёрлаш ва бошқа маслаҳатли органлар фаолиятида иштирок этиш; Ўзбекистон Республикаси архивчилар этика Кодекси қоидалари талабларига риоя этиш; коррупция ва бошка ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш; Агентлик раҳбариятига ўз ваколатлари доирасида бўлим ходимларини рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш; Агентлик расмий веб-сайтидаги ахборот ресурсларини янгилашда, архив ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар киритиш бўйича таклифлар киритиш; Бўлим ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолаш. Ўзбекистон Республикаси Давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатлари асосида иш юритиш. давлат сирига киритилган маълумотлар ва маҳфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилади; Бўлим қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин. 3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 9. Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга: Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида бўлимга юклатилган вазифлар бўйича ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш; тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Агентликка юкланган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Агентликнинг Бошқармалари ва архивлари раҳбарларига топшириқлар бериш; Агентликнинг ваколатига кирувчи масалаларда судларга аризалар ва даъволарни киритиш юзасидан хужжатларни тайёрлаш; Агентликнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотларни давлат статистика органлари, давлат солиқ хизматлари органлари, давлат хизматлари маркази ва бошқа вазирликлар ва идоралардан бепул олиш; Бўлим ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш; ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар учун архив иши ва иш юритиш соҳасида мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш; мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Миллий архив фонди ҳужжатларининг ўғирланиши, яроқсиз ҳолга келтирилиши, яширилиши, йўқотилиши ёки ноқонуний йўқ қилинишига олиб келган шарт-шароитлар яратилганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар қилиш; ўз хизмат вазифаларини бажариш учун бўлимнинг ходимлари архивлар, идоравий архивларга, давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш юритиш хизматларига, шунингдек ташкилотларга кириш; Бўлим бошлиғи ўз хизмат ваколати доирасида бўлим ҳодимларидан (бош мутахассис) бўлимнинг ишини ташкил қилишга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқилишини талаб қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилиб бориш; Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 10. Бўлим ўз фаолиятида қуйидагиларга мажбур: Бўлим ўз фаолиятини амалга оширишда мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш; ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришилишини таъминлаш; ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши; фукаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқукларига риоя этилишини ва уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш; мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш ва ушбу ҳисоботлардаги кўрсаткичларнинг ишончлилигини текшириш. Бўлим қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин. 4-боб. Бўлимнинг Агентлик бўлимлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро алоқалари 11. Бўлим Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб: Бўлимга тегишли топшириқларни ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади; Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий тузилмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича топшириқлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади; Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади; Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида бўлимга юклатилган вазифлар бўйича ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотлар ўрганилиши ва умумлаштирилишини ташкил этади; Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар давлат назорати режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради; Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган бўлимга оид таклифларни кўриб чиқади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади. 5-боб. Бўлимнинг жавобгарлиги 12. Бўлим раҳбари хизмат вазифаларини бажариш вақтида, юклатилган ваколатлар доирасидан четга чиққанлиги, шунингдек, ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлиги, хизмат вазифаларини бажармаганлиги ёҳуд лозим даражада бажармаганлиги ва хизмат этикаси қоидаларини бузганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир. 6-боб. Якунловчи қоида 13. Бўлим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ва тугатилиши мумкин.
Mengliev Abuali O`sarovich

Suyunov Fozil Orifovich

Bosh buxgalter

+998(55) 503-01-50 (104)

f.suyunov@archive.uz

Bo`lim haqida

Qabul kunlari: Juma soat: 11:00
 
 
Mengliev Abuali O`sarovich

Suyunov Odil Xazratqulovich

Birinchi bo‘lim bosh mutaxassisi

+998(55) 503-01-50 (123)

o.suyunov@archive.uz

Bo`lim haqida

Qabul kunlari: Juma soat: 11:00