“O‘zarxiv” agentligining 2016 yil I yarim yilligi yakunlari bo‘yicha hisoboti

 “Ўзархив” агентлигининг 2016 йил I ярим йиллиги якунлари бўйича  ҳисоботи

I. Молиявий - иқтисодий кўрсаткичлар

Ҳисобот даврида республика давлат архивлари пулли хизматларининг умумий ҳажми 2015 йилнинг шу даврига нисбатан ўсди ва 3 155,7 млн. сўмни ташкил этди, ўсиш суръати 110% (2015 йил 1-ярим йиллик якунида – 2 868,0 млн сўм). Республика давлат архивлари томонидан пулли хизматлар асосан идоравий архивлар ҳужжатларига илмий-техникавий ишлов бериш, мавзули сўровларни бажариш ва меъёрий-услубий ҳужжатларни тайёрлашдан иборат бўлди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 12 февралда тасдиқланган 05-5-1-сон Чора-тадбирлар режаси ҳамда 2016 йил 17 февралдаги ЭДО-03/1-865-сон йиғилиш баёнига мувофиқ кўчмас мулк объектларининг кенг кўламдаги хатлови бўйича ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилган комиссиялар томонидан келиб тушган сўровлар асосида 5 882,2 млн. сўм миқдоридаги пулли хизматлар бепул бажариб берилди.

 “Ўзархив” агентлиги ва 3 та марказий давлат архивларининг 2016 йил 1 июнь ҳолатига дебиторлик қарзлари 6,4 млн. (2015 йилнинг шу даврида 9,9 млн.) сўмни ташкил этди.

“Ўзархив” агентлиги ва 3 та марказий давлат архивларининг 2016 йил 1 июнь ҳолатига кредиторлик қарзлари 5 млн. сўмни ташкил этди (2015 йилнинг шу даврида 2,5 млн. сўмни ташкил этган).

Ходимларга пенсия ва нафақа тўловлари бўйича Чилонзор туман Пенсия фонди бўлими томонидан 2016 йил 1 июнь холатига 2 495,7 минг. сўм миқдорида қарзлар мавжуд.

Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича маълумотлар 1-15 жадвалларда (иловада) берилмоқда.

II. Жаҳон иқтисодий инқирозини олдини олиш борасида республика Президенти томонидан қўйилган вазифаларнинг бажарилиши таҳлили

Архив муассасаларида иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли, барқарор суръатларини ва моддий-техника базасининг ривожланишини таъминлаш, жамлаш манбалари ҳисобланган ташкилотлар билан алоқани мустаҳкамлаш, тугатилаётган ташкилотларнинг ҳужжатларига илмий-техникавий ишлов бериш, архив иши ва иш юритишга оид меъёрий-услубий базани янада такомиллаштириш, 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузаси билан белгиланган вазифалар Агентликнинг Ҳайъат йиғилишларида муҳокама этилиб, барча архив иши ҳудудий бошқармалари ва марказий давлат архивларига тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Архив муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда архивлар томонидан кўрсатилаётган пулли хизматлар таҳлили ўтказилди. Хусусан, вилоят давлат архивларининг фақатгина ҳужжатларга илмий-техник ишлов бериш хизмат турини кўрсатиш билан чегараланиб қолаётганлиги, ушбу архив муассасалари ҳужжатларни муқовалаш, тикиш каби хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш зарурлиги, шунингдек, улар томонидан ҳужжатлар учун махсус қутилар тайёрлаш тажрибасини қайта тиклаш, ташкилотларнинг иш юритиш бўлимлари фаолиятига оид меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш кўрсаткичларини ошириш, хўжалик ҳисобида хизмат кўрсатувчи ходимлар сонини кўпайтириш, аҳолига кўрсатилаётган хизмат турларини хатловдан ўтказиш ва интерактив хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш каби тадбирлар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 январдаги Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялаш бўйича 2016 йил иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишлаган мажлисдаги маърузасида белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш бўйича “Ўзархив” агентлиги тизимида амалга ошириладиган аниқ Чора-тадбирлар” тасдиқланди (мазкур Чора-тадбирлар ижроси бўйича ҳисобот материаллари иловада келтирилган).

III. Тармоқнинг ривожланиш тенденциялари, уларнинг 2015 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш динамикаси (%)

3.1Тармоқ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар:

Ўзбекистон Республикасида архив ишини ривожлантиришнинг 2016 йил
1-ярим йиллигига мўлжалланган режаси 32 та кўрсаткичлар бўйича бажарилди,
24 та кўрсаткич бўйича ошириб бажарилди.

Хусусан, архив ҳужжатлари асосида мавзули сўровларни бажариш
26 909 (369%)та (2015 йил 1-ярим йиллигида – 7285 та); фуқаролардан сурат ҳужжатларни қабул қилиш 258 (277 %) ҳ.б. (2015 йил 1-ярим йиллигида – 93 ҳ.б); давлат архивларидаги шахсий таркиб ҳужжатларини қимматлилигини экспертиза қилиш 17 385 (180%) с.б (2015 йил 1-ярим йиллигида – 9 623 с.б); илмий-техник ҳужжатларни қимматлилигини экспертиза қилиш 253 (147%) с.б. (2015 йил 1-ярим йиллигида – 172 с.б); бошқарув ҳужжатларини мавжудлиги ва ҳолатини текшириш 290 567 (148%) с.б. (2015 йил 1-ярим йиллигида – 196 344 с.б); алоҳида қимматли ҳужжатларни аниқлаш 12 385 (127%) с.б (2015 йил 1-ярим йиллигида – 9753 с.б); бошқарув ҳужжатларини рўйхатлаш 153 814 (141 %) с.б. (2015 йил 1-ярим йиллигида – 109 033 с.б); илмий-техник ҳужжатларини рўйхатлаш 243 (175%) с.б. (2015 йил 1-ярим йиллигида – 139 с.б); шахсий келиб чиқиш ҳужжатларини рўйхатлаш 779 (125%) с.б. (2015 йил 1-ярим йиллигида – 623 с.б); шахсий келиб чиқиш ҳужжатларни каталоглаштириш 119 (138%) с.б. (2015 йил 1-ярим йиллигида 86 с.б.); бошқарув ҳужжатлари каталоглаштириш 22 393 (119%) с.б. (2015 йил
1-ярим йиллигида – 18 844 с.б); архив ҳужжатларини электрон нусхалари яратиш 43 080 (117%) с.б. (2015 йил 1-чорагида – 37 086 с.б.); архив ҳужжатлари асосида 108 525 (112%) та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларни бажариш (2015 йил
1-ярим йиллигида – 96 524 та) амалга оширилди.

3.2. Фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга қаратилган тадбирлар бўйича:

Архив иши ва иш юритиш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўйидаги ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 февралдаги
“2016 йилда қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги
42-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича “Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида Кодекс”га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси тайёрланди. Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича режа-жадвал Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилиб, 2016 йил
4 мартдаги 08/12/16-43-сон билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди. Режа-жадвал асосида Агентликнинг 2016 йилнинг 14 мартидаги 18-сон буйруғи билан ишчи гуруҳ тузилди. Жорий йилнинг 18 мартида ишчи гуруҳнинг 1-йиғилиши ўтказилди ва асосий вазифалар белгиланди. Қонун лойиҳаси ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Бугунги кунда мазкур Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон қарори 1-иловасининг 4-банди 2,3- хатбошларини ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом” ҳам “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этилган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома” лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тегишли тавсиялари ва кўрсатмалари инобатга олиниб, қайта ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказиш учун юборилди.

IV. Агентликка юклатилган асосий вазифаларнинг бажарилиши

4.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
3 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 49-сон қарори юзасидан  қуйидаги тадбирлар амалга оширилди
:

Агентликнинг асосий тадбирлар Режасига мувофиқ Ҳайъат йиғилишлари ўтказилиб, уларда архив муассасаларида қонун ва қонуности ҳужжатларининг ижроси ҳамда республикада архив ишини ривожлантиришнинг асосий масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, 2016 йил 1-ярим йиллигида “Ўзархив” агентлигининг ишлаб чиқариш йиғилишларида архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ва Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари директорлари ҳисоботлари эшитуви Режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларида ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари ҳамда уларнинг тизимидаги архивларда архив ҳужжатларининг техник ва физикавий-кимёвий ҳолатини текшириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиши ва ахборот хавфсизлиги, электрон ҳужжатлар алмашинуви, илмий-маълумотнома аппарати шакллантирилиши ва доимий равишда ривожлантирилиши, архив томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари ва уларни интерактив шаклга ўтказиш, жамлаш манбаларидан архив ҳужжатларини қабул қилиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, шу жумладан, ягона интерактив давлат хизматлари порталидан келиб тушган сўровлар ижроси ҳолати, архив ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳолатини текшириш, топилмаган ҳужжатлар қидирувини ташкил этиш тўғрисида, архив маълумотномалари, архив кўчирмаларини ва архив нусхаларини расмийлаштириш тўғрисида, архив сақловхоналарида ҳужжатларнинг сақловини ташкил этиш ва бу борадаги муаммолар тўғрисида, архив ҳужжатларининг келиб тушишини ҳисобга олиш ҳамда бу борадаги мавжуд муаммолар тўғрисида, архив хоналарини стеллажлар, шкафлар ва токчаларни рақамлаштириш тартиби, топографик кўрсаткичларни юритиш ва ёрлиқларни расмийлаштириш ишларининг бориши тўғрисида, архив ҳужжатларини сақлашнинг норматив режаларига амал қилиниши ва бу борадаги мавжуд муаммолар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

“Ўзархив” агентлигининг 2016 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган Асосий иш Режасига мувофиқ жойларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, қонуности ҳужжатлари ижроси ҳамда архив иши ва иш юритиш ҳолати ўрганилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори; Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивида Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни; Тошкент шаҳар архив муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси, Сирдарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архив муассасаларида соҳага оид асосий фаолияти комплекс ўрганиш ўтказилиб, атрофлича таҳлил қилинди.

Архив муассасалари томонидан архив ишини ривожлантириш режасининг бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси идоравий архивларда сақланаётган МАФ ҳужжатларининг ҳолати ва ҳажми, МАФ ҳужжатларини давлат архивларида сақловини ташкил этиш, илмий ноширлик ва илмий тадқиқот ишлари режасини бажарилиши ҳамда архив муассасалари тармоғи бўйича статистик ҳисоботлар тайёрланиб, Агентлик томонидан умумлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги “Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 73-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида архив муассаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари мониторинги олиб борилди.

Агентлик томонидан давлат архивлари фаолияти йўналишлари бўйича мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳужжатлар сақловини таъминлаш бўйича ҳужжатларнинг давлат ҳисоби, МАФ ҳужжатларига ИМАни тузиш ва ривожлантириш, фондларнинг таркиби ва миқдорида ўзгаришлар ҳақида маълумотномалар билан танишиш ва Агентликнинг РФКга ўзгартиришлар киритиш, Ўзбекистон Республикаси МАФ Давлат каталогини базасини шакллантириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, “Ҳудудлардаги давлат архивларида фондлаштириш ва қайта фондлаштириш ҳамда Республика фонд каталоги ва Давлат каталогига маълумот киритиш” мавзусида барча архив муассасалари ходимлари иштирокида семинар-тренинглар ўтказилди.

 “Ўзархив” агентлиги МЭТК йиғилишларида Хоразм ва Тошкент вилоятлари архив иши ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги ЭТКларининг 2015 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси МЭКлари, Республика Нейрохирургия илмий маркази, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси ЭК ҳисоботлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказидан келиб тушган 2016 йил 16 мартдаги 89-01-1369-сонли ва 2016 йил 29 мартдаги 89-01-1568-сонли хатларида баён этилган масалалар муҳокама қилинди ва архив иши ҳамда иш юритишга доир ички норматив ҳужжатлар маъқулланди.

Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 18 сентябрдаги 02/1-436-сонли “Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Н.Модининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи (2015 йил 6-7 июль) чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш тўғрисидаги чора-тадбирлар Режаси ҳамда 2015-2017 йилларга мўлжалланган маданий ҳамкорлик Дастури 8-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16 февралида Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архивида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ва Агентлик раҳбарияти ўртасида учрашув ўтказилди.

Учрашувда ҳар икки давлатнинг бой маданий ва тарихий меросга эга эканлиги, қадриятларнинг ўхшашлигини инобатга олган ҳолда келгусида архив соҳасида ўзаро ҳамкорлик ишларини ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, архивлар фаолиятига янги ва замонавий технологияларни жорий этиш тўғрисида фикрлар билдирилди. Ҳар икки давлатнинг архив соҳаси бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, Агентлик томонидан Корея Миллий архиви ҳамда Ўмон Султонлиги Ҳужжат ва архивларни сақлаш бўйича миллий бошқармалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, архивлар ва ҳужжатларни сақлаш соҳасида ўзаро тажриба ва фаолият алмашиш мақсадида англашув меморандумларни имзолаш режалаштирилди. Ҳозирда ушбу давлатлар билан англашув меморандумлари лойиҳалари тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилиб, ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш ва келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилди.

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги билан Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси ўртасида 2016-2018 йиллар учун соҳа бўйича ўзаро ҳамкорлик режаси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, келишиш учун Ташқи ишлар вазирлигига киритилди.

4.2. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон қарорини бажарилиши бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқларни амалга ошириш юзасидан барча архив муассасалари билан Агентлик томонидан тасдиқланган “Ўзархив” агентлигида электрон ҳужжатлар алмашиш тизимини ҳамда компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, АКТни ривожлантириш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ барча архив муассасалари билан ҳужжатларни электрон имзо қўйиш орқали алмашиниш йўлга қўйилиб, вазирлик ва идоралар ҳамда тизимдаги архив муассасалари билан “e-xat” электрон почта тизими орқали ҳужжатлар алмашинмоқда.

“Ўзархив” агентлиги томонидан “Ижро интизомини рейтинг баҳолаш дастури таъминоти” ишлаб чиқилди. Ушбу дастур ҳозирда Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архив муассасаларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларида синовда ўтказилмоқда. Синов натижасига кўра Агентлик тизимидаги барча архив муассасаларига тадбиқ қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивлари, Тошкент шаҳар ва Андижон, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари давлат архивларида жорий этилган замонавий ахборот (сенсорли) киоскларининг электрон базалари янада кенгайтирилиб, давлат архивларида сақланаётган 50 753 та корхона, ташкилот ва муассасаларнинг шахсий таркиб ҳужжатлари тўғрисида маълумотлар жойлаштирилди.

Шу билан бирга, Архив ишини ривожлантиришда Интернет тармоғидан фойдаланишнинг техник имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида
2016 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида, республика давлат архивларида ҳужжатларнинг сақловини таъминлашга оид замонавий технологияларни жорий этиш бўйича жами 170, 5 млн. сўм маблағ мақсадли сарфланиб жами 30 та компьютер, 14 та UPS, 14 та принтер, 9 та сканер, 1 та нусха кўчириш аппарати,
1 та рақамли фотоаппарат, 2 та инфокиоск режага мувофиқ сотиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарори бўйича:

2016 йил 1-ярим йиллигида АКТ бўйича малака ошириш юзасидан тегишли шартномалар тузилиб, жами 10нафар ходимлар Тошкент ахборот технологиялари университетининг тегишли филиалларида малакаларини оширдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги “Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларни рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-2042-сон қарори бўйича:

software.uz Интернет-порталида “Ўзархив” агентлигининг шахсий-кабинети яратилган бўлиб, у орқали дастурий таъминот воситаларига бўлган талаблар доимий равишда жойлаштирилиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат архиви томонидан Республика архивларида ҳужжатлари сақланаётган ташкилотларнинг номлари бўйича маълумотлар базаси яратилиб, мазкур архивнинг веб-сайтига (www.ntmd.uz) жойлаштирилди ҳамда мазкур маълумотлар базасидан Агентлик веб сайти ва тегишли хаволалар асосида кенг фойдаланиш имконияти яратилди.

Мазкур архивда архив хужжатлари сақланаётган сақловхоналарга замонавий хона иқлимини назорат қилувчи ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган мосламалар ўрнатилиб, техник синовдан ўтказилди ва ҳозирда мазкур ахборот тизимини бошқа давлат архивларига жорий этиш режалаштирилди.

“Ўзархив” агентлиги томонидан “Ижро интизомини рейтинг баҳолаш дастури таъминоти” электрон дастурини ишлаб чиқилди. Ушбу дастур ҳозирда Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архив муассасаларда ҳамда Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларида синовда ўтказилмоқда. Синов натижасига кўра Агентлик тизимидаги барча архив муассасаларига тадбиқ қилиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги “Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-сон қарорини бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси бўйича:

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги, хусусан, меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш ҳамда мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш бўйича 1316 та (128 %) сўровлар қабул қилиниб, ижро этилди (2015 йил 1-ярим йиллигида - 1027 та).

2016 йил 1-ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан 197 та (118 та my.gov.uz) мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида 47 (24 та my.gov.uz) таси Агентлик томонидан ижроси таъминланди, 150 (94 та my.gov.uz) таси Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ тааллуқлилиги бўйича юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сон қарори бўйича:

қарорда белгиланган топшириқларга асосан “Ўзархив” агентлиги бўйича ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотлар ҳар чоракда ict.nis.uz порталига киритиб борилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2015 йил майда 08-08-8-сон билан тасдиқланган Агентлик веб-сайтини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ Агентлик веб-сайтини белгиланган талабларга мослаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзархив” агентлиги фаолиятида 2016 йил 2-ярим йиллик учун ИКТни жорий этиш ва ривожлантириш бўйича режа ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилди.

Жумладан, Агентликнинг веб-сайти давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблардан келиб чиққан ҳолда модернизация қилиниб, унда форум, интерактив хизматлар, очиқ маълумотлар бўлими, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, излаш, ишонч телефони, тезкор алоқа рақами ва бошқа тизимлари такомиллаштирилди ва ташқи кўриниши қайтадан ўзгартирилди.

Веб-сайтга коррупцияга қарши курашга чорловчи махсус видео роликлар жойлаштирилди.

Веб-сайтга белгиланган талаб бўйича ҳафтада камида 1 маротаба янгиликлар киритиб борилмоқда. Агентлик фаолиятига доир очиқ маълумотлар ва бошқа ахборотлар доимий равишда киритилиб борилмоқда.

Ахборот хавфсизлиги йўналиши бўйича “Ўзархив” агентлиги ва марказий давлат архивлари ахборот тизимларида “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” томонидан экспертиза ўтказилиб, унга асосан ахборотлар ҳимоясини янада кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар олинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали (data.gov.uz)га “Ўзархив” агентлигининг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига очиқ маълумотлар билан доимий ва фаол тўлдириб борилишини таъминлаш мақсадида Агентликнинг Ҳужжатлардан фойдаланиш ва ахборот хизмати бўлими бошлиғи (А.А.Усмонов) масъул этиб белгиланди.

АКТ соҳасида амалга оширилган лойиҳалар доирасида бажарилган ишлар бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 августдаги ПҚ-949-сон “Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларини реконструкция қилиш ҳамда уларни техник модернизациялаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ҳужжатлари электрон шаклини яратиш ишлари жадаллаштирилишига эришилди ва МАФга киритилган алоҳида қимматли ҳужжатларни
2015-2017 йилларда рақамлаштириш Режа-дастурига асосан ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларида 20 212 сақлов бирлигидаги, шу жумладан 219 701 варақ қоғоз, 133 та кино, 18 100 та сурат, 158 та овоз ҳужжатларининг электрон нусхалари ҳамда 1 761 сақлов бирлигидаги қоғоз асосдаги ва 13 200 ҳисоб бирлигидаги сурат ҳужжатлардан 47 700 та библиографик маълумотлари яратилди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016 йил 12 февралда тасдиқланган 05-5-1-сон Чора-тадбирлар режаси ҳамда 2016 йил 17 февралдаги ЭДО-03/1-865-сон йиғилиш баёнига мувофиқ кўчмас мулк объектларининг кенг кўламдаги хатлови бўйича ҳокимликлар ҳузурида ташкил этилган комиссиялар томонидан келиб тушган сўровлар асосида пулли хизматлар бепул бажариб борилди. Мазкур топшириқларни сифатли ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан фуқаролар ва жисмоний шахсларга ер ажратиш бўйича ҳокимлик қарорлари электрон базасини шакллантириш дастурий платформаси ишлаб чиқилиб, ушбу дастурнинг базасига маълумотлар киритиш ишлари амалга оширилмоқда.

4.3 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 январда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг асосий якунлари ва 2016 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маърузасида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича,

2016 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 январь куни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида сўзлаган нутқида белгиланган устувор вазифалар Агентликнинг 2016 йил 22 январдаги 1-сон кенгайтирилган Ҳайъати йиғилишида ҳамда тизимдаги идораларнинг дирекция йиғилишларида кенг муҳокама этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди (ҳисоботи иловада берилган).

4.4. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишларнинг бориши

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги, хусусан, меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш ҳамда мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш бўйича 1316 та (128 %) сўровлар қабул қилиниб, ижро этилди (2015 йил 1-ярим йиллигида - 1027 та).

2016 йил 1-ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан 197 та (231 %) (118 та my.gov.uz) мурожаатлар келиб тушди (2015 йил 1-ярим йиллигида - 85 та). Ушбу мурожаатларни Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида 47 та (77 %) (24 та my.gov.uz) таси Агентлик томонидан ижроси таъминланди (2015 йил 1-ярим йиллигида - 61 та), 150 та (741 %) (94 та my.gov.uz) таси Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ тааллуқлилиги бўйича тегишли жойларга ижро учун юборилди (2015 йил 1-ярим йиллигида - 21 та).

Шу билан бирга, 2016 йил 1-ярим йиллиги давомида давлат архивларига жами 118 310 та (121%) ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар келиб тушди (2015 йил 1-ярим йиллиги давомида- 97 411 та), 100 851 нафар фуқаро архивга шахсан мурожаат этди.

Архив ҳужжатлари асосида 108 983 та (123 %) сўровлар бажарилиб (2015 йил 1-йиллиги давомида – 88 674 та), улардан 101 558 таси ижобий, 7 425 таси салбий жавобларни ташкил этди. Сўровлар асосан эвакуация, меҳнат стажи, иш ҳақи, тақдирланиш, ўқиш даврини тасдиқлашдан иборат бўлди.

4.5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 январдаги Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодиётни янада ислоҳ қилишни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришлар ва модернизациялаш бўйича 2016 йил иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларига бағишлаган мажлисдаги маърузасида белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш бўйича “Ўзархив” агентлиги тизимида амалга ошириладиган аниқ Чора-тадбирларнинг бажарилиши. Жумладан, архив муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, Миллий архив фондининг сақловини таъминлаш ва ҳужжатларни сақлаш усулларини янада такомиллаштириш, архив ҳужжатларининг электрон нусхаларини ва уларнинг базаларини яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар.

Республикада архив ишини ривожлантиришга йўналтирилган бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг алоҳида қимматли ҳужжатларининг электрон шаклини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳисобот даври давомида 43 080 сақлов бирлиги, шу жумладан 24 211 с.б дан иборат (703 994) қоғоз, 18 578 сурат 133 та кино ва 158 та овоз ҳужжатларининг ҳужжатларининг электрон нусхалари яратилди.

2016 йил 1-чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви ва Навоий, Фарғона вилоят давлат архиви базасида ташкил этилган “Идоравий архивлар фаолиятини ташкил этиш асослари” ўқув курсида 344 нафар ва Ўзбекистон Республикаси Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архиви базасида ташкил этилган “Ижро назорати ва иш юритиш маҳорати” махсус ўқув курсларида 313 нафар турли ташкилот мутахассислари, шу жумладан мазкур ўқув курсларида архив муассасаларидан 72 нафар ходимлар ўз малакаларини оширдилар.

4.6. “Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-2487-сон Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича:

“Ўзархив” агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-2487-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 3 та марказий давлат архивлари ва 14 та архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, архив бинолари атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги 176-Ф-сонли фармойиши ижроси юзасидан Агентлик ва унинг тизимидаги архив муассасаларида 2016 йил март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги деб эълон қилинди.

Шунингдек, жорий йилнинг 12-13 март кунлари барча архив муссасаларида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиб, архив биноларининг ён атрофларида мевали ва манзарали дарахтларни оқлаш ва буташ, кўча ҳамда йўлакларни тартибга келтириш ишлари амалга оширилди. Ҳудудларда ободонлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида йиғилиб қолган чиқиндилар ташкилий равишда алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилди. Ҳашар давомида 3 та марказий давлат архивлари ва 14 та ҳудудий архив иши бошқармалари томонидан 306 та мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда 476 та гул кўчатлари экилди.

Қиз болалар – бўлажак оналарни жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланган ҳаётга бўлган мустаҳкам нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш мақсадида ҳамда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 2016 йил 14-15 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви биносида “Балли қизлар” республика кўрик танлови ўтказилди. Мазкур танловда 14 та ҳудудий архив иши бошқармалари ҳамда 3 та Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларидан 1 нафардан ёш, ижодкор, ташаббускор архивчи қизлар иштирок этдилар.

Ходимлар орасида спортни кенг оммалаштириш, архив муссасаларида фаолият юритаётган хотин-қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, улар ўртасида ҳамжиҳатликни янада кучайтириш ҳамда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш мақсадида 2016 йилнинг 18 мартида “Ўзархив” агентлиги марказий аппарати ҳамда тизимдаги Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Кинофонофото ҳужжатлари Марказий давлат архиви, Илмий техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти архив иши бошқармалари ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси ва футбол турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва соҳада фаолият юритаётган аёлларни соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида Андижон, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари томонидан замонавий тиббий-диагностик марказлардан фойдаланилган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича ўтказилган тадбирлар давомида республика бўйича жами 144,6 млн. сўм миқдорида маблағлар сарфланди. Шундан, 12,6 млн. сўм бюджет маблағлари, 117,3 млн. сўм бюджетдан ташқари маблағлар ва 14,6 млн. сўм ҳомийлар маблағини ташкил этди.

 

   Юклаб олиш (*.pdf 314 kb)