1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида  қабул қилинган қарорга асосан  1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни этиб белгиланган ва бу байрам биринчи маротаба  1950 йилда дунёда байрам сифатида нишонлана бошланган.

Бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади. Келажак авлоднинг маънавий баркамол авлод бўлиб шаклланишидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир.

Архив ҳужжатлари орасида болаларга оид бўлган кўплаб ҳужжатлар мавжуд.

UZ: Энгелс номидаги уйғур колхози болалар боғчасида. 1943 йил. Андижон вилояти.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланмоқда.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати