15 июнь-“Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун.

 "Ўзархив" агентлигининг тегишли буйруғи билан 9 июнь-“Ҳалқаро архивлар куни” ва  15 июнь-“Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлигининг 10 йиллиги муносабати билан ҳамда кўп йиллик самарали меҳнати, архив ишини ривожлантиришга қўшган хиссаси, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштироки учун “Ўзархив” агентлиги “Фахрий ёрлиғи” ҳамда “Ўзархив” агентлиги директори Ташаккурномаси” идоравий мукофотлари бир қатор соҳа ходимлари мукофотландилар.
Фотосуратда: Бухоро вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Аминов Самад Джаббаркуловичга “Ўзархив” агентлиги директорининг "ТАШАККУРНОМА"си топширилмоқда. 2020 йил 15 июнь.
Тақдирланган ҳамкасбларимизни чин дилдан қутлаб қоламиз!


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати