15 июнь-“Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун.

Хоразм вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси, Бошқарма бошлиғи матбуот котиби Каримов Саттор Соатбой ўғли "Ўзархив" агентлигининг тегишли буйруғи билан 9 июнь-“Ҳалқаро архивлар куни” ва  15 июнь-“Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлигининг 10 йиллиги муносабати билан ҳамда кўп йиллик самарали меҳнати, архив ишини ривожлантиришга қўшган хиссаси, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштироки учун “Ўзархив” агентлиги “Фахрий ёрлиғи” билан мукофотланди.
Фотосуратда: Хоразм вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Матрасулов Рахимберган Исмаилович томонидан “Ўзархив” агентлиги директорининг "ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ" топширилмоқда. 2020 йил 15 июнь.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати