15 июнь-“Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун.

Самарқанд вилоят давлат архиви бош архивчиси, Бошқарма бошлиғи матбуот котиби Алибеков Элмурод Шукурилла ўғли "Ўзархив" агентлигининг тегишли буйруғи билан 9 июнь-“Ҳалқаро архивлар куни” ва  15 июнь-“Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлигининг 10 йиллиги муносабати билан ҳамда кўп йиллик самарали меҳнати, архив ишини ривожлантиришга қўшган хиссаси, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштироки учун “Ўзархив” агентлиги “Фахрий ёрлиғи” билан мукофотланди.
Фотосуратда: Самарқанд вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Маманазаров Абдували Аблакулович томонидан Э.Ш.Алибековга “Ўзархив” агентлиги директорининг "ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ" топширилмоқда. 2020 йил 15 июнь.
Қолаверса, бугунги Элмурод Алибековнинг таваллуд кунлари муносабати билан ҳам муборакбод этамиз!


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати