15 июнь-“Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун.

2009 йил сайловлар арафасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ташаббуси билан “Архив иши тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ишлаб чиққан эдилар. Ўшанда Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мазкур қонун лойиҳасига масъул этиб белгиланган. Қўмита депутатларидан Азамат Зиё ўша даврда қонун лойиҳасини маромига етказишда масъул бўлган. Халқаро тажриба чуқур ўрганилган, эски қонундаги мавжуд бўлшиқлар пухта муҳокама қилинган. Кўп олимлар, архившунослар, архивчилар, ташкилот раҳбарлари мазкур жараёнга жалб этилган. Архив ишидаги замонавий ёндашув инобатга олинган. Эски қонундаги бўшликларни янги қоидалар билан тўлдирилган. Архив ишидаги янги тушунчалар лойиҳага киритилган. Жумладан,  Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган, тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган архив ҳужжатларининг тарихан таркиб топган ва доимо бойитиб бориладиган мажмуи гарчи амалиётда бўлсада, эски қонунчиликда назарда тутилмаган эди. Шу боис лойиҳага Миллий архив фонди тушунчаси киритилган. Архив ҳужжатлари Миллий архив фондининг таркибига киритилган архив фондларининг ҳажми ва таркиби тўғрисидаги асосий маълумотлар мавжуд бўлган ҳисобга олиш белгиланди, уни Миллий архив фондининг давлат каталоги деб номланди. Шунингдек, замон талабларидан келиб чиқиб, давлат архив хизматларининг кенгайганлиги инобатга олинди, янги моддалар қўшилди. 2009 йил 3 ноябрда эса Қонунчилик палатаси томонидан мазкур қонун лойиҳаси “Архив иши тўғрисида” номи билан янги таҳрирда қабул қилинди. Сенат томонидан 2010 йилда 7 майда маъқулланган. 2010 йил 15 июнда қонун имзоланиб, эълон қилинган. Бу йил қонунимизнинг қабул қилинганлигига 10 йил тўлди. Барча архивчиларни қонун қабул қилинган кун билан табриклаймиз.


Ш.Турсунбаев "Ўзархив" агентлиги директори маслаҳатчиси

 

https://t.me/uzarchive/7143


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати