1966 йил 26 апрель куни соат 05:23 да Тошкентда кучли зилзила юз берди.
Зилзила натижасида ўша пайтда Тошкентда яшаётган бир ярим миллион одамдан 300 мингдан зиёди бошпанасиз қолган.
Собиқ Совет Иттифоқининг бошқа республикаларининг ёрдами билан 3,5 йил ичида шаҳар тўлиқ тикланди.
Ушбу фожиали воқеани эслаб, биз сизнинг эътиборингизга тарихий архив ҳужжатини - РСФСР Вазирлар Кенгашининг 1966 йил 23 майдаги Тошкентдаги зилзиладан жабр кўрган 1000 оилани жойлаштириш ва иш билан таъминлаш тўғрисидаги 1284-сонли буйруғини тақдим этмоқчимиз.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Миллий архивида сақланмоқда, ф. Р-2515, р. 1, й.ж. 32