2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тегишли бандларининг ижро этилиши ҳақида “Ўзархив” агентлигининг ҲИСОБОТИ

Т/р

Амалга ошириладиган тадбир

Бажариш муддати

Тақдим этиладиган хужжат шакли, амалга ошириш меҳанизми, кутилаётган натижа

Амалга оширилган тадбир

Бажарилган муддати

IV.ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТИВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

4.1. Аҳолининг бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш

1.

Архив муассасалари ходимларини ойлик маошларини ошириш чораларини кўриш

Йил давомида

1. Қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш;

2. Кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш;

3. Ходимларнинг даромадларини оширилишига эришиш.

Ҳозирги кунда “Ўзархив” агентлиги томонидан архив муассасалари ходимларини ойлик маошларини ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқилмоқда.

I чорак

4.2. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

2.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида архив ҳужжатлари асосида пенсияга чиқишга доир архив маълумотномаларини бериш бўйича ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларни ижросини таъминлаш

Йил давомида

Архив ҳужжатлари асосида ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровларни бажариш орқали нафақа ёшидаги аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш

2017 йилнинг I чораги давомида республика бўйича архив муассасалари томонидан ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги (меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш, ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш ҳамда мукофотланганлик тўғрисидаги архив маълумотномаларини бериш) жами 50 000 дан ортиқ сўровлар қабул қилиниб, шундан 49 000 дан ортиғи бевосита архив муассасалари томонидан кўриб чиқилди, 42 000 дан ортиқ фуқаролар томонидан шахсан архивларга ташриф буюрган ҳолда амалга оширилди.

I чорак

3.

Архив ходимларининг соғликларини мустаҳкамлаш мақсадида архив муссасаларида фаолият юритаётган ходимлар орасида спорт мусобақаларини ўтказиш

I ва III чорак

1. Спорт мусобақалари ўтказиш бўйича Агентликнинг фармойишини қабул қилиш;

2.  Спорт мусобақалари ўтказиш;

3. Архив муссасаларида фаолият юритаётган ходимлар орасида спортни кенг оммалаштириш;

4. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;

5. Спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш;

6. Ходимлар ўртасида ҳамжиҳатликни янада кучайтириш.

21 март - Наврўз байрамини муносиб ўтказиш, архив муссасаларида фаолият юритаётган ходимлар орасида спортни кенг оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, ходимлар ўртасида ҳамжиҳатликни янада кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 24 март куни Республика архив муассасалари ўртасида спорт ўйинлари ўтказиш режалаштирилди.

Архив муассасаларида фаолият юритаётган эркаклар ўртасида куч синашиш (армрестлинг), 400 метрга эстофета шаклида югуриш ва футбол бўйича, хотин-қизлар ўртасида шашка, стол теннис ва дартс отиш бўйича спорт ўйинлари ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами муносабати билан ҳам архив ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказиш режалаштирилган.

I чорак

4.

Қиз болалар – бўлажак оналарни жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланган ҳаётга бўлган мустаҳкам нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш

Йил давомида

1. Агентлик фармойишини қабул қилиш;

2. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш;

3. Архив муассасаларида фаолият юритаётган қизларни ҳаётга бўлган мустаҳкам нуқтаи назарини ва мустақил фикрлашни шакллантириш.

Қиз болаларни – бўлажак оналарни жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланган ҳаётга бўлган мустаҳкам нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш мақсадида ҳамда 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 2017 йил 27 март куни “Балли қизлар” республика кўрик танлови ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур танловда 14 та ҳудудий архив иши бошқармалари ҳамда 3 та Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архивларидан ёш, ижодкор ва ташаббускор архивчи қизлар иштирок этадилар.

I чорак

5.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва соҳада фаолият юритаётган аёлларни соғлигини ҳимоя қилиш

Йил давомида

1. Архив муассасаларида фаолият юритаётган аёлларни моддий ва маънавий рағбатлантириш;

2. Архив муассасаларида фаолият юритаётган аёлларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш.

2017 йилнинг I чораги давомида тизимдги архив муассасалри томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва соҳада фаолият юритаётган аёлларни соғлигини ҳимоя қилиш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди. Ўтказилган тиббий кўриклар давомида жами 26 нафар аёллар қамраб олинди.

8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан 50 нафар архив муассаларида фаёлият юритаётган аёлларга “Аёлга эҳтиром” номли концерт дастурига бепул чипталар тарқатилди.

Шунингдек, архив муассасалари томонидан аёлларни моддий рағбатлантириш мақсадида жами 12 млн. сўм миқдорида маблағлар сарфланди.

Шундан, 2,2 млн. сўм бюджет маблағлари, 8,6 млн. сўм бюджетдан ташқари маблағлар ва 1,2 млн. сўм ҳомийлар маблағини ташкил этди.

 

4.3. Арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминловчи йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш

6.

Архив муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар ва ёш оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш

Йил давомида

1. Архив муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар ва ёш оилаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш;

2. Ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш.

“Ўзархив” агентлиги тизимидаги архив муассасаларида фаолият юритаётган ёш оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳаёт шароитлари яхшиланишини таъминлаш мақсадида ёш оилалар учун “Камолот” ЁИҲ уйларини имтиёзли кредит асосида олишлари учун тавсияномалар берилмоқда. Бугунги кунда архив муассасаларида фаолият юритаётган 3 нафар иқтидорли ва ташаббускор ходимлар “Камолот” уйларига эга бўлдилар.

I чорак

4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш

7.

“Ўзархив” агентлиги тизимидаги марказий давлат архивларидаги  ўқув семинар-тренинглари фаолиятини такомиллаштириш

Йил давомида

1.  Ўқув семинар-тренинги дастурини ишлаб чиқиш;

2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда архив муассасаларида фаолият юритаётган ходимларни иш юритиш ва ижро интизоми бўйича малакасини оршириш;

2. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида идоравий архивлар фаолиятини тўғри ташкил этиш.

“Ўзархив” агентлиги тизимидаги Ўзбекистон Республикаси марказий давлат архиви, Кинофотофоно ҳужжатлари марказий давлат архиви ҳамда Фарғона вилояти архив иши ҳудудий бошқармасида Идоравий архивлар фаолиятини ташкил этиш, иш юритиш ва ижро интизоми йўналишларида ўқув семинар-тренинглари ташкил этилган бўлиб, 2017 йилнинг
I чораги давомида жами 274 нафар тингловчиларнинг билим ва кўникмалари оширилди.

Шунингдек, “Ўзархив” агентлиги тизимидаги марказий давлат архивларидаги ўқув семинар-тренинглари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилиб, бугунги кундаги замонавий ва долзарб мавзудаги маърузалар билан бойитилди.

I чорак

4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш

8.

“Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги архив муассасаларида ёшларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш

 

1. Архивда ёшлар фаоллигини янада ошириш

2. Соҳага ёшларни жалб қилиш, уларнинг архивдаги фаолияти давомийлигига эришиш

“Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги архив муассасаларида ёшларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида “Ўзархив” агентлиги тизимидаги “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотининг 2017 йил учун иш режаси тасдиқланиб, унга асосан ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

 

I чорак

 

 

 

 

 

.

  Юклаб олиш (*.pdf 236 kb)