2020 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — ИТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инноватсион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М.Умаров Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги фаолияти билан танишди.

Даставвал Ўбекистон Миллий архиви, унинг кўргазмалар зали, ҳужжатларни таъмирлаш хонаси, ҳужжатлар сақловхоналари, ҳужжатларни рақамлаштириш бўлимлари билан таништирув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасида 2020–2025 йилларда архив иши ва иш юритишни янада ривожлантириш дастури ижроси юзасидан тақдимот ўтказилди. О.М.Умаров "Ўзархив" агентлиги раҳбариятига архив тизимини янада ривожлантириш юзасидан амалий таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш бўйича топшириқлар берди.

Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати