2020 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги директори У. Юсупов Андижон вилоятига хизмат сафари чоғида

Андижон вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси Андижон вилоят давлат архивида бўлди.  Архивнинг моддий-техника базаси ҳолати,  ахборот тизимларининг жорий этилиши,  фуқаролар ва ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Вилоят давлат архив томонидан ташкил этиган Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган музей билан танишди. Ушбу музей ўзбек ҳалқи, хусусан Андижон ҳалқининг ғалаба қозонилган қўшган муносиб ҳиссаси акс этирилиган хужжатли ва суратли кўргазмалардан иборат. 
Раҳбарларга тегишли тавсиялар берилди. Хизмат сафари давом этади. 


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати