2021 yil davlat dasturi ijrosi
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да
амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил якунида йиллик ижроси юзасидан
МАЪЛУМОТ
2021 йил 25 декабрь ҳолатига
Т/р |
Амалга ошириладиган тадбирлар |
Бажариш муддати |
Ижро учун масъуллар |
Сарф-харажатлар |
Молиялаш |
Ҳужжат шакли, амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа |
Бажарилган ишлар, тайёрланган ҳужжат лойиҳаси (кимга, қачон киритилган хат рақами ва санаси) |
II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ |
|||||||
2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш |
|||||||
1. |
34. Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш.
|
2021 йил 1 май |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Олий суд, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, вазирлик ва идоралар |
- |
- |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари. Лойиҳаларда: Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган миллий стратегияни ишлаб чиқиш; аниқ индикаторларни ўзида акс эттирувчи коррупцияга қарши курашишнинг асосий йўналишларини белгилаш ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш; Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; коррупцияга қарши ички назорат тизими («комплаенс-назорат») ҳуқуқий асосларини яратиш ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг воситаларини такомиллаштириш; Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларини кенг жамоатчиликка эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади. |
Бажарилди. 1. “Ўзархив” агентлигининг 2021 йил I чораги якунлари бўйича жорий йилнинг 22 апрелида ўтказилган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилишида, “Ўзархив” агентлиги тизими муассасаларида коррупцион иллатларнинг олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш ҳолати тўғрисида” мавзусида тушунча ва таҳлилий ахборот берилди. Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан миллий стратегия ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида ҳам маълумот берилди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сон Фармони ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон қарорининг 3-бандига мувофиқ “Ўзархив” агентлигининг 2021 йил 9 июлдаги 255-сон буйруғи тасдиқланди, шунингдек мазкур буйруқ асосида архив тизимидаги барча раҳбар ва ходимларга устувор вазифалар белгиланди. |
III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ |
|||||||
3.2. Молия тизимини ислоҳ қилиш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш, |
|||||||
2. |
48. Бюджет тизими шаффофлигини ошириш.
|
Йил давомида |
Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
- |
- |
Ташкилий чора-тадбирлар. Бунда: бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг депозитлар, берилган қарзлар ва қарз мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз веб-сайтларида чоп этишини таъминлаш; Ҳисоб палатаси томонидан маълумотлар ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида мавжудлиги, тўлиқ жойлаштирилиши устидан назорат қилиши ва жаримага тортиш амалга ошириш назарда тутилади. |
Бажарилди. “Ўзархив” агентлигининг расмий веб-сайтига https://archive.uz/post/2021-iil-1-kwartalda-utkazilgan-tanlowlar-tenderlar-wa-amalga-oshirilgan-dawlat-kharidlari-tughrisida-malumotlar ҳаволаси орқали 2021 йил I чорак, https://archive.uz/post/2021-iil-2-chorak-utkazilgan-tanlowlar-tenderlar-wa-amalga-oshirilgan-dawlat-kharidlari-tughrisida-malumotlar ҳаволаси орқали 2021 йил II чорак, https://archive.uz/post/2021-iil-3-chorak-utkazilgan-tanlowlar-tenderlar-wa-amalga-oshirilgan-dawlat-kharidlari-tughrisida-malumotlar ҳаволаси орқали 2021 йил III чорак давомида ўтказилган танловлар (тендерлар) ва амалга оширилган давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди. |
3.8. Хусусий тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришни таъминлайдиган ишбилармонлик муҳитини яратиш |
|||||||
3. |
85. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизимини такомиллаштириш. |
2021 йил |
Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
Ҳисоб-китоблар асосида
|
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси
|
Амалий чора-тадбирлар. Бунда: Ягона биллинг тизимининг инфратузилмасини кенгайтириш ва уни такомиллаштириш юзасидан тегишли тадбирларни амалга ошириш; Ягона биллинг тизимининг махсус модулини ишлаб чиқиш; тўловларни онлайн режимда ҳисобини юритувчи тизим мавжуд бўлмаган давлат органларида жорий этиш; вазирлик ва идораларнинг айрим йиғим, божлар ва бошқа тўловларни ундириш билан боғлиқ тизимларини Ягона биллинг тизимига улаш назарда тутилади. |
Бажарилди. 1. “Ўзархив” агентлиги томонидан Ягона биллинг тизимига уланиш учун ташкилий техник ишлар олиб борилиб, бу хусусида Ахборот технологиялари вазирлигига техник йўриқнома (заявка) Агентликнинг жорий йил
2. Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги томонидан давлат хизматлари ва бошқа хизматларни кўрсатиш учун “Архив иши” ягона ахборот тизими (my.archive.uz) ишлаб чиқилиб, бугунги кунда кўрсатилган хизматнинг тўланган давлат божи ва йиғимлар миқдорини ҳисобга олиш мақсадида Марказий банкнинг “МУНИС” банклараро универсал неттинг ахборот тизими билан интеграция қилишда ташкилий-амалий ишларни олиб бориш мақсадида Агентликнинг 2021 йил 31 майдаги 01-26/750-сон хати Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юборилди. Марказий банкнинг “МУНИС” банклараро универсал неттинг ахборот тизими билан интеграция қилиш юзасидан Агентликнинг 2021 йил 22 октябрь 01-26/1358-сон хати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига юборилди. Давлат архивларининг ҳисоб рақамлари тақдим этилиб, интеграция жараёнининг синовлари ўтказилди.
3. “Payme” онлайн тўлов тизими билан (07.07.2021 йилдаги RP-4500-сон) шартнома имзоланди ва ушбу тўлов тизими билан интеграция жараёни олиб борилди. |
3.13. Рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, инсон фаолиятининг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, жумладан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига, иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқариш ва бошқариш тизимларини автоматлаштириш, ахборот тизимининг яхлитлиги ва барқарор фаолиятини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш |
|||||||
4 |
131. Электрон давлат хизматларини жорий этиш ҳамда мавжуд электрон давлат хизматларини такомиллаштириш.
|
Йил давомида |
Ахборот технологиялари вазирлиги, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Ижрочилар маблағлари |
Амалий чора-тадбирлар. Бунда: Ягона интерактив давлат хизматлари порталида талабгорлиги юқори бўлган электрон давлат хизматларини жорий этиш режа-жадвалини шакллантириш; Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 60 та давлат хизматларини электрон шаклга ўтказиш ҳамда масофавий хизматлар улушини 60 фоизга етказиш; жисмоний ва юридик шахсларни мобил телефон рақамлари ҳамда бошқа маълумотлари асосида рўйхатга олиш, идентификациялаш, аутентификациялаш ва авторизациялаш имкониятларини яратиш; электрон хабардор қилиш тизимини жорий қилиш; электрон дастурларни ишлаб чиқиш учун давлат органларининг тегишли маълумотлар базасидан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш учун очиқ платформа яратиш назарда тутилади. |
Бажарилди. 1. Суд қарорлари тўғрисидаги архив маълумотномаларини олиш юзасидан идоралараро тизимлар интеграциялашувини йўлга қўйиш бўйича ташкилий техник ишлар олиб борилди. Бугунги кунда Олий суд томонидан тизимларни интеграция қилиш учун API ишлаб чиқилди. “Ўзархив” агентлиги томонидан 2020 йил 4 ноябрь кунида 01-26/947-сон хати тақдим этилган. Мазкур масалада Олий суд билан техник йўриқнома тасдиқланди.
2. Судлар ва давлат архивлари ўртасида архивда сақланаётган ҳужжатларни олишга сўров юбориш ҳамда ҳужжатларни архивдан олиш қисми бўйича электрон ахборот алмашинувини таъминлаш мақсадида “Ўзархив” агентлиги ва Олий суд билан биргаликда Техник йўриқнома ишлаб чиқилди ҳамда 2021 йил 15 март куни тасдиқланди. Судлар ва давлат архивлари ўртасида архивда сақланаётган ҳужжатларни олишга сўров юбориш ҳамда ҳужжатларни архивдан олиш қисми бўйича электрон ахборот алмашинувини таъминлаш ишлари йўлга қўйилди. Мазкур ишлар бўйича 2021 йил 22 апрель куни бажарилганлик ҳақида ДАЛОЛАТНОМА имзоланди. Унга кўра,
3. My.mehnat.uz ахборот тизими билан Агентликнинг ахборот тизимини ўзаро интеграция қилиш ишлари амалга оширилди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига “Ўзархив” агентлигининг 2021 йил 16 февралдаги 01-26/212-сон хати чиқарилиб, унга кўра ягона ахборот тизимини яратиш техник йўриқномаси ишлаб чиқилди. Хозирда My.mehnat.uz билан “Архив иши” ягона ахборот тизими интеграция қилинди ва Иш стажини тасдиқлаш хизмати ишга туширилди.
4. “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашган платформаси билан ўзаро хамкорлик қилиш бўйича “Ўзархив” агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” билан биргаликда Техник йўриқнома ишлаб чиқилди ҳамда 2021 йил 21 май куни тасдиқланди. Ҳозирда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашган платформасига my.archive.uz “Ўзархив” агентлиги электрон давлат хизматлари портали муваффақиятли уланди. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига “Ўзархив” агентлигининг жорий йил 9 июль куни 01-26/949-сон хати юборилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига мувофиқ “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформасига уланишни ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотларига мазкур тизимдан фойдаланиш имкони яратилишини таъминлаш ижроси юзасидан “Архив иши” ягона ахборот тизими ва “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашган платформасига тўлиқ уланиб, бу тўғрисида Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази, Ягона интегратор “Uzinfocom” ҳамда Агентлик ўртасида белгиланган тартибда далолатнома тузилди.
5. Иш ҳақи ва иш стажи маълумотларини тасдиқлаш бўйича ҳамда идоралараро ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида “Ўзархив” агентлигининг 2021 йил 10 августдаги 01-26/1047-сон хати асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Электрон архив ахборот тизими билан ўзаро интеграция қилиш юзасидан технологик йўриқнома тасдиқланди.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирларлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 сентябрда “Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 597-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали “Яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш” (технологик йўриқнома тасдиқланди) давлат хизматини кўрсатиш бўйича электрон хизматлари жорий этилди. Шунингдек, мазкур (597-сон) қарор ижросини таъминлаш юзасидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали “Мавзули сўровларни ижро этиш” (технологик йўриқнома тасдиқланди) давлат хизматини кўрсатишда электрон ахборот тизимлари ўртасида мълумотлар алмашинуви бўйича барча ишлар ўз якунига етказилди ҳамда бугунги кунда тизим ишчи ҳолатда доимий ишлаб турибди.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 23 сентябрдаги “Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 597-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда ЯИДХПда регламент билан тасдиқланган хизматларни ишга тушириш ва ягона биллингга улаш Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Агентликнинг 2021 йил 28 октябрдаги 01-26/1375-сон хати билан технологик йўриқнома тақдим этилди. |
IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ |
|||||||
4.4. Маданият, санъат, спортни янада ривожлантириш |
|||||||
5 |
207. Аҳолини оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш орқали 2021 йилда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар қамровини ҳозирги 19 фоиздан 25 фоизга етказиш.
|
Йил давомида |
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Ижрочилар маблағлари |
Амалий чора-тадбирлар. Бунда: аҳолининг барча қатламларини қамраб оладиган оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш; аҳолини оммавий югуришга жалб этиш юзасидан «Sаmаrqаnd Наlf mаrаthоn», «Yаngi nаfаs mаrаfоn», «Nаvruz mаrаthоn», «Sаvе Arаl» марафон (ярим марафон)ларни; ёшлар ўртасида олимпия ҳаракатини ривожлантириш мақсадида 23 июнь — Халқаро олимпия кунига бағишлаб «Олимпия ҳаракати» спорт фестивалини; аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида «Миллий қадриятларимиз — беқиёс бойлигимиз» шиори остида «Наврўз» умумхалқ байрами арафасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича барча ҳудудларда спорт фестивалини; маҳалла ёшлари ўртасида «Чарм тўп — 2021» футбол мусобақаларини; давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида «Бош вазир кубоги», «Ҳоким кубоги», «Раҳбар кубоги» каби спорт мусобақаларини ўтказиш назарда тутилади. |
Бажарилди. 1. “Ўзархив” агентлиги тизимидаги барча архив ходимларини соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш бўйича режавий ишлар олиб борилди. Бугунги кунга қадар архив ходимлари ва Агентлик марказий аппарати ходимларини ҳар ҳафтанинг шанба кунлари оммавий спорт турлари билан доимий шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилди ҳамда ўз навбатида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ташкил қилинган мусобоқаларда доимий равишда Агентлик ва унинг тизимидаги давлат архивларидан ходимларнинг мунтазам иштироки таъминланиб келинди.
2. 2021 йил март ойида Республика архив ходимлари ўртасида “Агентлик кубоги” спорт мусобақасининг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди. Мусобақа доирасида 3 та Миллий архивлар ва 14 та ҳудудий архив иши бошқармалари номидан 200 дан ортиқ архивчи ходимлар иштирок этишди. Саралаш босқичлари 6 та ҳудудда ўтказилиб спорт ўйинларида энг кўп медал олган жамоалар жорий йилнинг 25-26 март кунлари ўтказилган “Агентлик кубоги” спорт мусобақасининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Улар қуйидагилар: Ўзбекистон Миллий архиви, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари архив иши ҳудудий бошқармалари номидан жами 100 дан ортиқ архивчи ходимлар бир нечта спорт турларидан беллашувда иштирок этиб ғолиблик учун кураш олиб бордилар. Мусобақа якунида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритган Тошкент вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси жамоаси 1-ўрин, яъни “Агентлик кубоги”ни қўлга киритдилар, мос равишда
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасиининг 2021 йил 28 апрелдаги 253-сон қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси бугунги кунга келиб “Ўзархив” агентлиги марказий аппарати ходимлари ва агентлик тизимидаги барча Миллий ҳамда давлат архивларида фаолият олиб бораётган ходимлар ўз мобил телефонларига ўрнатиб олишлари учун тегишли таклифлар берилди.
4. “Ўзархив” агентлиги тизимида шахмат бўйича “Агентлик шоҳсупаси” Республика турнири жорий йилнинг 20 август куни Тошкент шаҳар марказий давлат архивининг ҳовли қисмида карантин (Пандемия шароити–Covid-19) талабларига мос равишда мусобоқа ўтказилди. Унда 14 та Архив иши ҳудудий бошқармалари ҳамда 3 та Миллий архив ва Агентлик марказий аппарати ходимларидан иборат сараланган шахматчилар баҳс юритишди. Мусобақа натижасига кўра Сирдарё вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси вакили 1-ўринни, Жиззах вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси вакили 2-ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси архив иши ҳудудий бошқармаси вакили 3-ўринни эгаллашди. Мазкур мусобақа ғолибларига агентликнинг қимматбаҳо совғалари, диплом ва ташаккурномалари топширилди.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сонли қарорининг 8-бандида 2020 йил
6. 2021 йилнинг 29-30 октябрь кунлари стол тенниси бўйича беллашув ташкил қилиниб, мазкур беллашувда “Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги Ўзбекистон миллий архивлари ходимлари ўзаро баҳс олиб бордилар. Дўстона кечган муросасиз беллашувда Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви ходими Х.Салимов ғолиб бўлди. Ғолиб иштирокчисига совға сифатида китоблар жамланмаси тақдим этилди. Ўз навбатида, мазкур беллашувда мунтазам иштирок этиб келаётган иштирокчиларга Агентлик директорининг фахрий ёрлиқларига таъсис этилиши назарда тутилди.
7. 2021 йилнинг 1-5 ноябрь кунлари “Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги барча давлат архивларида спорт ҳафталиги бўлиб ўтди. Ушбу спорт ҳафталигида бутун тизим архивларидан 550 нафардан ортиқ ходимлар турли спорт йўналишлари бўйича иштирок этишиб, спорт хафталигини мазмунли ўтказишди. Бундан кўзланган асосий мақсад давлат архивлари ходимларини доимий чиниқтириб бориш ва турли хилдаги касалликларга чидамли бўлишларини ҳамда иммунитет тизимини мустаҳкамлашни таъминлашдан иборат.
8. 2021 йил 18 декабрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти қошидаги халқ дипломатияси маркази томонидан ташкил этилган “Шанхай кубоги” футбол мусабақасида “Ўзархив” агентлиги жамоаси фаол иштирок этди.
9. 2021 йил 18-19 декабрь кунлари Ўзбекистон Кураш федерацияси томонидан давлат идоралари (190 та) ходимлари ўртасида ташкил этилган “Ўзбек полвони” республика мусобақасида “Ўзархив” агентлиги жамоаси иштирок этиб, фахрли 2-ўринга созовор бўлди. |
V. ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ, ШУНИНГДЕК, ВАЗМИН, ЎЗАРО ФОЙДАЛИ ВА КОНСТРУКТИВ ТАШҚИ СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР |
|||||||
5.2. Ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар |
|||||||
6 |
260. Асосий хорижий шериклар – Россия, Хитой, АҚШ, Туркия, Германия, Франция, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Покистон, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, мазкур давлатлар билан янги, янада самарали иш тизимини жорий этиш.
|
Йил давомида |
Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
- |
- |
Амалий чора-тадбирлар. Бунда: мазкур хорижий мамлакатлар билан олий ва юқори даражадаги делегациялар алмашувини мунтазам амалга ошириш; хорижий мамлакатлар билан ҳукуматлараро ва идоралараро қўшма комиссиялар ва ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш; хорижий мамлакатлар билан иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш; ҳудудлараро (минтақалараро, шаҳарлараро) ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган тадбирларни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари кўрилади. |
Бажарилди. 1. “Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва Америка Қўшма Штатлари Холокост ёдгорлик музейи ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома” ва 2021 йил 14 январдаги Техник битим асосида АҚШ Холокост музейи билан ҳамкорлик ишлари амалга оширилди. Бу тўғрисида Ташқи ишлар вазирлигига Агентликнинг 2021 йил 22 январдаги 01-21/112-сон хати билан маълум қилинган. Агентликнинг 2021 йил 9 февралдаги 39-сон буйруғи қабул қилинган. Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматига 2021 йил 30 апрелда 01-21/605-сон хат билан Техник битим доирасида Музей Агентликдан олинган мажмуавий мавзули шарҳлари асосида танланган архив материалларини рақамли нусхаларини тайёрлаш учун ёзма шаклда буюртма бериши режалаштирилганлигини инобатга олиб, тайёрланган очиқ турдаги архив материаллари рўйхати ўрнатилган тартибда келишиб бериш учун тақдим этилиб, унга 2021 йил 5 майда 20/16887-сон жавоб хати олинди. Тайёрланган очиқ турдаги архив материаллари рўйхати ўрнатилган тартибда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан 2021 йил 27 майда 13/7521-сон хат билан келишилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 06-50-00939-сон хдфу хатига мувофиқ, Агентликнинг 2021 йил 15 июндаги 01-26/796-сон хдфу хати билан мазкур лойиҳа бўйича маълумот тақдим этилди.
2. Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги 18/4958-сон хати ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 19 февралдаги 06-42-01756-сон хатига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарори ҳамда 2019 йил 10 октябрдаги ПФ-5848-сон Фармонига асосан Бирлашган Араб Амирликлари ва “Ўзархив” агентлигининг “Ўзбекистон Миллий архивига замонавий бино қуриш” грант лойиҳаси доирасида Бирлашган Араб Амирликлари Миллий архиви бош директори Абдулла ал-Раиси томонидан тақдим этилган янги бино қурилиши дизайн-концепцияси лойиҳаси ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, тегишли таклифлар Агентликнинг 2021 йил 22 февралдаги 01-26/241-сон хати билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига, 26 февралдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2021 йил 2 апрелдаги 08/1-3088-сон топшириғига мувофиқ, “Ўзархив” агентлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Миллий архивининг янги биноси қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси идоралараро келишувдан ўтказиш учун project.gov.uz порталига 2021 йил 6 апрелда 01-26/475-сон хат, 20 апрелда 01-26/565-сон хат билан жойлаштирилиб мутасадди вазирлик ва идоралардан тегишли таклифлар олинди. project.gov.uz порталига 2021 йил 26 апрелда 01-26/586-сон хат билан жойлаштирилди ва мутасадди вазирлик ва идоралардан тегишли таклифлар олинди. Ҳужжат лойиҳаси Адлия вазирлигига экспертиза учун 2021 йил 29 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 июндаги 325-Ф-сон фармойиши (эълон қилинмайди) ҳамда Агентликнинг 2021 йил 18 июндаги 230-сон буйруғи қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларини ўтказиш юзасидан 2021 йил
3. 2021 йил 11 январда АҚШнинг “Atlantic Council” (Атлантика кенгаши) катта илмий ходими, журналист ва ёзувчи Террелл Джермейн Старр билан “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ушбу эксперт муаллифлигида 2021 йилда чоп этилиши кутилаётган “Black man on the steps” китобидаги америкалик мутахассисларнинг Ўзбекистонга XX асрнинг бошларида уюштирган ташрифига бағишланган бобни ёзиши учун Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Миллий архиви томонидан аниқланган америкалик Оливер Джон Голден тўғрисидаги маълумотлар ҳамда боксчи Муҳаммад Алига тегишли фото суръатлар тақдим этилди.
4. 2021 йил 19 январда “Ўзархив” агентлиги ва “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти ўртасида манфаатли муносабатларни ўрнатиш ва идоралараро алоқаларни кенгайтириш ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
5. 2021 йил 27 январда Исроил давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Зеавит Бен Хилель билан “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. “27 январь - Холокост қурбонларини хотирлаш халқаро куни” муносабати билан ташкиллаштирилган ушбу учрашувда ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатлар ва идоралараро алоқаларни янада кенгайтириш, миллатлараро бағрикенглик, тотувлик ва дўстона алоқаларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
6. 2021 йил 28 январда “Ўзархив” агентлиги томонидан хорижий архив иши соҳаси мутахассислари билан ҳамкорликда “Отзвуки Холокоста в архивах: источники и исследования” мавзусида онлайн форматда илмий семинар ўтказилди. Мазкур илмий семинарда “Ўзархив” агентлиги масъул мутахассислари, АҚШ Холокост ёдгорлик музейи, Қозоғистон Республикаси Президенти архиви, Г.И.Носов номидаги Магнитогорск давлат техника университети, “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, Ўзбекистон Миллий университети вакиллари иштирок этдилар.
7. 2021 йил 24 февралда онлайн форматда Холокост ҳамда яҳудийларнинг Иккинчи Жаҳон уруши даврида Ўзбекистонга эвакуацияси бўйича илмий тадқиқот фаолиятига оид Исроилдаги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокамаси юзасидан “Ўзархив” агентлиги ва тизимдаги миллий архивлар вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси ҳамда “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти вакиллари, шунингдек, Исроил давлатида Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ф.Махмудова ва Исроил давлати мутасадди ташкилотлари вакиллари иштирокида музокаралар бўлиб ўтди.
8. МДҲ иштирокчи давлатлари архив хизматлари раҳбарларининг Маслаҳат кенгашини (Кенгаш) ташкил этиш тўғрисидаги МДҲ Иқтисодий кенгашининг 2004 йил 3 декабрдаги қарорига “Ўзархив” агентлиги 2021 йил 24 февралдан расман қўшилди (бунгача “кузатувчи” функциясини бажариб келган эди). Кенгашнинг асосий вазифаси - тузилмага аъзо бўлган архив хизматлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, архив ҳужжатларидан унумли фойдаланишга оид турли тадбирларни қўллаб-қувватлаш, уларни бошқариш усулларини такомиллаштириш, мутахассисларни касбий тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ривожлантириш.
9. 2021 йил 11 мартда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дархан Амангелдиевич Сатыбалды билан “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Қозоғистондаги сиёсий қатағон мавзусига оид архив ҳужжатларини излаш ва тадқиқ этиш ҳамда архив иши соҳасида икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
10. Маданият вазирлигининг сўровига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бангладеш Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида маданият ҳамкорлик тўғрисида Битим лойиҳаси юзасидан таклифлар ҳамда Ўзбекистон конофотофоно ҳужжатлари миллий архиви фонд сақловида Бангладеш Халқ Республикаси маданиятига доир фото архив ҳужжатлари рўйхати тақдим этилди.
11. ТИВ сўровига мувофиқ, Агентлик томонидан “Ўзархив” агентлиги ва Германия Республикаси мутасадди ташкилотлари билан архив иши соҳасида ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тайёрланган таклифлар ва сўралган маълумотлар тақдим этилган.
12. ТИВ сўровига мувофиқ, “Ўзархив” агентлиги ва Франция Республикаси мутасадди ташкилотлари билан архив иши соҳасида ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тайёрланган таклифлар ҳамда мавзуга оид очиқ турдаги фотоархив ҳужжатлари рўйхати тақдим этилди.
13. Агентлик томонидан соҳибқирон, буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишлаб, 2021 йил 9 апрель куни “Амир Темур – Иккинчи Ренессанс ҳомийси” номли тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда тегишли соха муассасаларининг мутахассислари ҳамда олимлари, илмий-тадқиқот ишларини олиб бораётган ходимлари ва изланувчилари, олий таълим муассасалари вакиллари, шунингдек, Ҳиндистон Элчихонаси қошидаги Лаъл Баҳодур Шастри номидаги Ҳинд маданияти маркази директори проф. Чандер Шекхар ҳам ўз тақдимоти билан иштирок этди.
14. Венгрия миллий архиви ва “Ўзархив” агентлиги орасида ўзаро ҳужжатлар алмашинуви давом эттирилмоқда. Хусусан, ўзбек ва венгер тарихий алоқаларига оид архив ҳужжатларини аниқлаш ишлари ташкил этилиб, “Перечень архивных документов об исторических взаимоотношениях Узбекистана и Венгрии. По личному фонду № И-1009 “Николай Петрович Остроумов”. Подлинные документы венгерского путешественника Арминия Вамбери (под именим Рашид Эфенди)” мавзусида француз тилида аниқланган архив ҳужжатлари Венгрия миллий архиви томонидан таржима қилиниб, Агентликка тақдим этилди.
15. 2021 йил 30 апрелда пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ҳамда “Ўзархив” агентлиги ҳамкорлигида “Хотира саҳифалари” мавзуидаги фотолар кўргазмаси очилди.
16. 2021 йил 30 апрелда Россия Федерацияси Жанубий-Урал давлат университети томонидан ташкиллаштирилган ва Иккинчи жаҳон урушининг 80 йиллигига бағишланган “Ғалаба учун меҳнат” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияда Агентлик тизимидаги миллий архивлардан мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этдилар ҳамда илмий мақолалар тўплами чоп этилди.
17. Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонасининг таклифига мувофиқ, “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Иккинчи Жаҳон уруши мавзуси бўйича фаолиятни олиб борувчи Исроил Давлатидаги ташкилотлар, тадқиқотчилар ва ватандошлар доиралари вакиллари билан 2021 йил 7 май куни онлайн учрашувда иштирок этилди.
18. 2021 йил 18 май “Халқаро музейлар куни” муносабати билан Ўзбекистон тарихи давлат музейида “Ўзархив” агентлиги ҳамда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ҳамкорлигида “Хотира саҳифалари” мавзусига доир фото архив ҳужжатлари нусхалари ва экспонатлар кўргазмаси расман очилди.
19. 2021 йил 18 майда кўргазма доирасида “Ўзархив” агентлиги ва Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
20. 2021 йил 19-21 май кунлари “Central Asia-2021: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XIV Халқаро конференцияси ҳамда Миллий кутубхонанинг 150 йиллик юбилейида Агентлик раҳбарияти ва мутахассислари иштирок ўз нутқлари ва тақдимотлари билан иштирок этдилар. Хусусан, Ўзбекистон Миллий архиви биносида 20 май куни архив ходимлари учун мўлжалланган шўъба ўтказилди, шунингдек, Агентлик ва тизимдаги архивлар мутахассисларининг мақолалари тўпламда чоп этилди.
21. 2021 йил 7-11 июнь кунлари Халқаро архивлар кенгаши (ICA)нинг ахборот хатига мувофиқ, онлайн форматда вебинарлар сериясидан иборат #IAW2021 – учинчи халқаро архивлар ҳафталигида Агентлик ва тизимдаги архивлар мутахассислари иштирок этдилар.
22. 2021 йил 9-10 июнь кунлари Корея Республикасининг NIA ташкилоти таклифига мувофиқ, “2021 AfDB – NIA ICT Online Seminar”нинг “Strategies for Digital Transformation of Public Service in Africa” мавзусидаги онлайн семинарларида Агентлик мутахассислари иштирок этдилар.
23. 2021 йил 12-15 июнь кунлари Россия Федерацияси “Пермь ижтимоий-сиёсий тарихи давлат архиви” томонидан “Под скипетром Романовых. К 300-летию провозглашения России Империей” мавзусида ташкиллаштирилган халқаро илмий-амалий конференция ишида иштирок этиш учун Ўзбекистон Миллий архиви директори ўринбосари А.В.Маҳкамов хизмат сафарида бўлди.
24. 2021 йил 21-23 июнь кунлари “Қозоғистон Республикаси Президенти Архиви” давлат муассасаси таклифига мувофиқ, IV Ёш архивчилар мактабининг онлайн форматдаги “Электрон ҳужжатлар билан ишлаш назарияси ва амалиёти” мавзусидаги ўқув курсида Агентлик ва тизимдаги архивлар мутахассислари иштирок этиб, ўз кўникмаларини ва малакаларини оширишди ҳамда ўқув курси якунида сертификатлар билан тақдирландилар.
25. 2021 йил 24 июнда “Ўзархив” агентлиги ва Тошкент шаҳридаги Инха университети ўртасидаги ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
26. ТИВ ҳамда Польша Республикасининг Тошкентдаги Элчихонасининг таклифига кўра, жорий йил 8 июль куни Темурийлар тарихи давлат музейида Польша Республикасининг Гданск шаҳридаги Иккинчи Жаҳон уруши музейи директори Карол Навроцки бошчилигидаги поляк делегацияси, “Ўзархив” агентлиги ва Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Мазкур уч томонлама музокараларда ҳамкорликда амалга ошириладиган режалар ҳамда имзоланадиган ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама этилди.
27. Жорий йил 9 июлда
28. 2021 йил 12 август куни “Ўзархив” агентлиги ва Яҳудий халқи тарихи марказий архиви (Қуддус) ўртасида архив иши соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум онлайн равишда видеоконференц-алоқа форматида имзоланди.
29. Жорий йил 16 августда 01-26/1061-сон хат билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг сўровига асосан Ўзбекистон Республикаси ва Миср Араб Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги 7-йиғилиши баёни лойиҳасига таклифлар тақдим этилди.
30. Жорий йил 9 сентябрь куни “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти директори, академик Саидасрор Ғуломов ишчи ташриф билан “Ўзархив” агентлигида бўлди. Мазкур ишчи ташрифнинг асосий мақсади - икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўзаро тенглик тамойили негизида янада мустаҳкамлаш, “Янги Ўзбекистон” концепциясини кенг тадбиқ қилиш асосида ўзаро дўстона муносабатларни янги даражага чиқариш масалаларини муҳокамасига бағишланди. Ташриф якунида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги тантанаси муносабати билан ҳамда самарали ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришда ўз хиссасини қўшишда жонбозлик кўрсатгани учун “Ўзаархив” агентлиги директори У.Юсупов ҳамда тизимдаги раҳбар-мутахассислар “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти “Ташаккурнома”лари билан тақдирландилар.
31. “UNESCO” халқаро ташкилотининг Алоқа ва ахборотлаштириш сектори Ҳужжатли мерос бўлими (Дунё хотираси дастури) томонидан ташкиллаштирилган ва Франциянинг Париж шаҳрида 2021 йил 7, 21 ва 22 сентябрь кунлари ўтказилган “MoW 2-Global Policy Forum” виртуал Форумида “Ўзархив” агентлиги ва тизимдаги ҳудудий бошқармалар мутахассислари иштирок этдилар. Виртуал тадбирда “UNESCO” халқаро ташкилотининг “Хатарга оид ҳужжатли мерос - тажриба тадқиқоти” ҳисоботи тўғрисида маълумот берилиб, хотира муассасалари қандай фавқулодда вазиятлар хавфига дучор бўлганлиги ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик сифатида уларга қандай мурожаат қилганликлари баҳоланишини бўлишдилар. Мазкур ҳисобот халқаро ҳамжамият учун фойдали бўлган турли хил топилмалар ва тавсияларни ўз ичига олади.
32. Жорий йил 21 сентябрда 01-26/1203-сон хат билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг сўровига асосан Ўзбекистон Республикаси ва Уммон Султонлиги ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 4-йиғилиши баёни лойиҳаси ҳамда йиғилишни ташкил этиш жараёнида икки томонлама алоқалардаги мавжуд муаммоли масалалар ва уларнинг ечимига доир таклифлар тақдим этилди.
33. “Ўзархив” агентлиги ходимлари 2021 йил 22-23 сентябрь кунлари телеконференц-алоқа режимида Челябинск вилояти архив хизматининг 100 йиллигига бағишланган “Жамиятдаги архив - архивдаги жамият” мавзусида IV Бутунроссия илмий-амалий конференциясида фаол иштирок этишди. Конференциянинг биринчи кунида ялпи йиғилиш ўтказилиб, Челябинск вилояти архив хизматининг 100 йиллигига бағишланган махсус маркерланган тасвирий конвертни очиш маросимига бағишланди. Конференциянинг иккинчи кунида Агентлик Марказий аппарати ходимлари - Алиев А.О., Дадаева Д.С. модератор сифатида, шунингдек, Ўзбекистон Миллий архиви мутахассислари - Хасанова З.З., Мирзаев Н.М., Абдурахмонова М.М., Исакова М.С., Абдурахимова Ш.А. ва Ўзбекистон кинофотофон ҳужжатлар миллий архиви ходимаси - Сулаймонова З.М. ўз маърузалари ва тақдимотлари билан 6 та шўъба ишларида иштирок этишди.
34. Жорий йил 23-24 сентябрь кунлари Грузия Миллий архиви томонидан ташкиллаштирилган “Архив ва манба тадқиқотлари – тенденциялар ва муаммолар” мавзусидаги Халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги мутахассислари онлайн форматда иштирок этишди. Жумладан, Ўзбекистон Миллий архиви илмий ходимлари – М.Исакованинг “Янги Ўзбекистонда архив тизими ҳолати”, Н.Мирзаевнинг “Ўзбекистон Миллий архивининг ноёб фондлари” ва Ш.Абдурахимованинг “Архив хатлар – Ўзбекистон ижтимоий ҳаётини ўрганишнинг тарихий манбалари сифатида” мавзуларида ўзларининг инглиз тилида тайёрланган қизиқарли маъруза ва тақдимотларини конференция сессияси иштирокчиларига тақдим этдилар.
35. ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг 2021 йил 15 сентябрдаги 257/21-сон хатига мувофиқ, Агентликнинг 13 октябрдаги 01-26/1315-сон хати билан “Жаҳон хотираси” дастурининг халқаро рўйхатига киритиш мақсадида Агентликда сақланаётган “Бухоро Амири Қушбегиси маҳкамаси” номзодномаси бўйича архив ҳужжатларининг янгиланган ҳолати ва янги шаклга асосан инглиз тилида қайта тўлдирилган маълумотлар тақдим этилди.
36. Марказий Осиё халқлари институтининг 2021 йил 5 октябрдаги 03/03-2-675-сон таклиф хатига мувофиқ, Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ходимлари У.Акрамова ва З.Сулеймановалар жорий йил 18 октябрда МОХИ “Янги Ўзбекистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциясида иштирок этдилар.
37. “Қозоғистон Республикаси Президенти Архиви” Давлат муассасасининг 2021 йил 4 октябрдаги 14-И-сон таклиф хатига мувофиқ, Агентликнинг 6 октябрдаги 01-27/1282-сон хати билан тизимдаги барча архивларга Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик тантанасига бағишлаб жорий йил 20 октябрь куни онлайн форматда “Архивное дело на современном этапе: проблемы, практики, инновации” мавзусидаги III Халқаро илмий-амалий конференциясида ўз маърузалари билан иштирок этишлари учун архивчи-мутахассислар таклиф этилди. Агентликнинг 2021 йил 15 октябрдаги 01-21/1322-сон хати билан “Қозоғистон Республикаси Президенти Архиви” Давлат муассасасига конференцияда иштирок этувчи ходимларнинг аризалари ва маърузалари матнлари юборилиб 20 октябрда онлайн форматда иштирок этилди.
38. Жорий йил 20 октябрда “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов “Халқаро архивлар кенгаши Бош Ассамблеяси-2021”да виртуал форматда иштирок этди.
39. ВНИИДАДнинг 2021 йил 16 июлдаги 342-сон таклиф хатига мувофиқ, Агентликнинг 5 августдаги 01-27/1031-сон хати тизимдаги барча архивларга ВНИИДАДнинг 55 йиллиги муносабати билан ўтказилувчи халқаро конференцияда 28-29 октябрь кунлари иштирок этиш таклифи маълум қилинди. Агентликнинг жорий йил 23 августдаги
40. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 октябрдаги 106-сон мажлиси баёни ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар ўртасидаги ўзаро илиқ дўстона муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида III Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси доирасида жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 17:00 ҳамда 11 ноябрь куни соат 11:00 да Тошкент фотосуратлар уйида “Ўзбекистон амалий-безак санъати тарихидан. Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви материалларидан” номли кўргазманинг очилиш маросими ўтказилди. Мазкур фотокўргазмага таклифнома-хатлар Агентлик томонидан Ўзбекистондаги ҳамкор ташкилотларга 8 ноябрдаги
41. Росархивнинг 2021 йил 27 октябрдаги 9/3272-А-сон хатига мувофиқ, Агентликнинг 8 ноябрдаги 01-21/1420-сон хати билан МДҲ архив идоралари раҳбарлари Маслаҳат кенгашининг 16-йиғилиши қарори бўйича “База данных по местам хранения документов по личному составу” АТ Шартномаси лойиҳасига таклифлар тақдим этилди.
42. ТИВнинг 2021 йил 10 ноябрдаги 16/41788-сон хатига мувофиқ, Агентликнинг 11 ноябрдаги 01-21/1451-сон хати билан Қозоғистон “Марказий давлат архиви”нинг жорий йил 19 ноябрда ўтказилувчи 100-йиллик тантанасида Агентликнинг иштирок этаолмаслиги, ушбу архивнинг 100-йиллик юбилейига бағишланган табрик сўзлари тақдим этилди.
43. 2021 йил 25 ноябрда Фанлар академияси Тарих институти, “Ўзархив” агентлиги ва Польша Республикасидаги Гданск шаҳрида жойлашган Иккинчи жаҳон уруши музейи ўртасидаги уч томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди.
44. Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятининг 2021 йил 16 ноябрдаги 24/1-1452-сон топшириғи ижроси юзасидан Агентликнинг 26 ноябрдаги 01-21/1513-сон хати ТИВга юборилди. Унда 2021 йил якуни бўйича Халқаро архивлар кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижадорлиги бўйича таҳлилий маълумот тақдим этилди.
45. 2021 йил 25 ноябрда Фанлар академияси Тарих институти, “Ўзархив” агентлиги ва Польша Республикасидаги Гданск шаҳрида жойлашган Иккинчи жаҳон уруши музейи ўртасидаги уч томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланди. Тадбирда Польша Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Радослав Грук ҳам иштирок этди.
46. ТИВнинг 2021 йил 17 ноябрдаги 12/42621-сон хатига мувофиқ, Агентликнинг 26 ноябрдаги 01-21/1511-сон хати билан МДҲ Ижроия қўмитасининг МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 2021 йил 14 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “МДҲ иштирокчи-давлатлари тарихчилари ва архивчилари халқаро ассоциацияси (комиссияси) тўғрисидаги Низом” бўйича Ассоциация таркибига Агентликдан расмий вакил тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.
47. “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамиятининг таклифига мувофиқ, жорий йил 6 декабрда онлайн форматда “Янги Ўзбекистон: илм ва таълимни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш стратегияси” мавзусида халқаро конференцияда Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви директори А.Маҳкамов ўз маърузаси билан иштирок этди.
48. 2021 йил 6 декабрда
49. Жорий йил 9 декабрда
50. 2021 йил 10 декабрда видеоконференц-алоқа орқали Белоруссия Республикаси ташкилотчилигида МДҲ мамлакатлари - давлат архивлари идоралари раҳбарлари Маслаҳат кенгаши иштирокчиларининг навбатдаги 17-йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур масофавий тадбирда кенгашнинг расмий аъзоси сифатида “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсупов ўз маърузаси билан иштирок этди.
51. Жорий йил 14 декабрь куни Қозоғистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ва Туркистон вилоятида архив ишининг 95 йиллигига бағишланган Қозоғистон илмий-амалий конференциясида “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари А.Алиев табрик сўзи билан иштирок этди.
52. 2021 йил давомида “Ўзархив” агентлиги тизимидаги Миллий архивлар, Самарқанд вилояти давлат архиви ва Тошкент шаҳар марказий давлат архиви ўқув залларига Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Исроил, Германия, Канада каби хорижий мамлакатлардан жами 15 та хорижий тадқиқотчилар ташриф буюриб, ўзларинг тадқиқот ишлари бўйича тегишли архив материалларидан фойдаландилар. |