21 май – Кутубхоначилар куни

Жорий йилнинг 21 май куни "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати ҳамда Фарғона вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ходимлари Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказига ташриф буюриб, кутубхона директори Ш.Аслонов ва у орқали вилоятда фаолият олиб бораётган барча соҳа ходимларини 21 май – Кутубхоначилар куни байрами билан чин қалбдан муборакбод этдилар. 
Шу фурсатдан фойдаланиб, республикамизда фаолият олиб бораётган барча маърифат ва зиё тарқатувчи соҳа фидойиларини машаққатли ва заҳматли, шу билан биргаликда шарафли фаолиятларида куч-қувват ва зафарлар тилаймиз! 


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати