25-Май. Дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун 25 май Халқаро бедарак йўқолган болалар куни (International Missing Children’s Day) ҳисобланади.

1979 йил шу куни, уйга қайтаётганда, олти ёшли америкалик мактаб ўқувчиси Эвиан Пейтс ғойиб бўлди, уни бутун дунё қидирди, иш кенг резонансга эга бўлди, аммо қидирув муваффақиятсиз тугади. 
Ушбу воқеадан 4 йил ўтгач, АҚШ Президенти Роналд Рейган 25 майни Йўқолган болаларнинг миллий куни деб эълон қилди. 1984 йилда (National Center for Missing and Exploited Children, NCMEC), 1997 йилда эса йўқолган ва эксплуатация қилинган болаларни қидириш халқаро маркази  (ICMEC) ташкил этилди. Унинг ташаббуси билан 2010 – йилда Халқаро бедарак йўқолган болалар куни ташкил этилиб, унинг санаси-25-май этиб белгиланди.
Расмий статистик маълумотларга кўра, сайёрада миллионлаб бедарак йўқолган болалар бор ва ҳар йили улар сони кўпаймоқда. 
Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг маълумотларига кўра, ҳар йили Европада 70 мингдан ошиқ вояга етмаганлар, Россияда 55 мингга яқин ва АҚШда 800 мингга яқин бола йўқолади.
Бу рақамлар расмий маълумотдир, норасмий равишда анча юқори.


Manba : “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати