9-июнь ХАЛҚАРО АРХИВЛАР КУНИ

Ўзбекистонда архив тизими ташкил топиши тарихидан.

Иккинчи Жаҳон урушининг бошланиши мамлакат архив муассасалари фаолиятини мураккаблаштирди. 

Архив муассасалари ходимлари фронт орти ишларда, иш вақтидан ташқари ишларни бажариш, маблағларни Миллий мудофаа жамғармасига ўтказиш, касалхоналар, меҳрибонлик уйлари, кўчириб келтирилган оилалар ва болалар билан ишлашда фаол иштирок этишди. 

Шу билан бирга, республика архив фондини сақлаш ва тўлдириш бўйича ишлар тўхтамади. 

1943 йил 18 февраль куни қабул қилинган “Давлат архивларининг тармоғи ва тузилиши туғрисида”ги Қарор бунга ёрқин мисол бўлиши мумкин.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати