9 июнь “Халқаро архивлар куни” олдидан
9 июнь “Халқаро архивлар куни” олдидан
Энг аввало архивга,
Авайлаб қадам қўйинг.
Ҳар бир саҳифасида,
Ўтганлар руҳлари бор.
Доим қўллаб турсинлар
Архивчилар бор бўлсин.
Ўтмиш хотирасидир-архив.
Бунда тарих мужассам,
Ҳар бир варақларида,
Сирли тилсим мужассам.
Архивчилар бор бўлсин.
Тарих сабоқларини,
Зархал сўзда жо этган.
Эски рақамларга ҳам,
Ишлов бериб танитган.
Архивчилар бор бўлсин.
Пандемия- даврида ҳам,
Бурчларин адо этган.
Ширин сўзи-ю муомалада,
Халқим хизматин қилган.
Архивчилар бор бўлсин.
Кўз нурин тикиб доим,
Ҳужжатларга жон берган.
Машаққатли меҳнатин,
Тарихларга жойлаган.
Архивчилар бор бўлсин.
Халқимизнинг бахтига,
Юртбошим омон бўлсин.
Архивчиларга доим,
Халқи мададкор бўлсин.
Архивчилар бор бўлсин.
Беминнат хизмат қилиб,
Юртга нафи текканлар.
Байрамларини кутиб
Карантинда турганлар
Соғу –омон бўлинглар
Архивчилар бор бўлсин.
Шеробод туман давлат архиви бош архивчиси О.Қулматова