9 июнь Халқаро архивлар куни тантанали нишонланди
9 июнь Халқаро архивлар куни Андижон вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архив муассасалари томонидан тантанали нишонланди.
Тантанали тадбир Андижон шахар Боғишамол даҳасида жойлашган “Боғи Бобур” дам олиш масканида бўлиб ўтди. Тантанали тадбир З.М.Бобур номли халқаро хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси халқ демократик партияси вилоят кенгаши хамда шаҳар кенгаши билан хамкорликда ташкил этилди.
Тадбир З.М.Бобур номли хайрия жамоат фонди конференция залида ўтказилди. Вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Хайдаров тадбирда иштирок этаётган бошқарма тизимидаги архив муассасалари ходимларини хамда архив фахрийларини 9 июнь Халқаро архивлар куни билан қизғин табриклади.
З.М.Бобур номли хайрия жамоат фонди раҳбари Зокиржон ака Машрабов вилоятимиз архивчиларини касб байрамлари билан табриклади. Тадбир иштирокчиларига Бобур халқаро экспедициясининг фаолияти, Андижонни тарихини яратиш ва унинг 2500 йиллигига тайёргарлик ишлари хақида архив ходимларига гапириб, уларнинг экспедиция томонидан амалга оширилган ишлар бўйича қизиқтирган саволларига жавоб берди. Тадбирда иштирок этган таниқли ёзувчи ва адабиётшунос олим Хабиб Рахмон Бобурнинг нодир мероси хақида ўзининг фикр мулохазалари билан билдирди.
Ўзбекистон Республикаси халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари Э.Қурбонов хамда Андижон шаҳар кенгаши раиси Б.Қурбоновлар хам халқаро архивлар куни муносабати билан соҳа ходимларини қизғин муборакбод этдилар.
Тадбирнинг иккинчи қисмида архив иши соҳасида узоқ йиллар ишлаб, нафақа чиққан архив ходимлари Ж.Баходиров, У.Эшонхўжаев, Т.Холиқов, З.Солиева, К.Хожибоев, Қ.Исмоилов ва бошқалар бошқарма бошлиғининг ташаккурномаси, хозирда алохида ўрнак кўрсатиб ишлаб, иш фаолиятида ютуқларга эришиб келаётган бир қатор архив мутахассислари бошқарманинг Фахрий Ёрлиқлари билан тақдирландилар.
Қутлуғ сана муносабати билан соҳа ходимларини маданий хордиқ чиқаришларини ташкил этиш учун ташриф буюрган вилоят маданият бошқармасига қарашли санъаткорлар куй ва қўшиқлари билан архив ходимларини хушнуд этдилар.