9 июнь Халқаро архивлар кунига бағишланади.
Касбимни чин дилдан яхши кўраман!
Касблар кўпдир дунёда бир-биридан зиёда,
Каминадир архивчи мозийшунос тарихчи.
Касбим маним фахримдир, Тоълейимдир тахтимдир,
Бу касбда сабр керак,
Зеҳн ва ақл керак.
Мен тарихнинг посбони, Мозийнинг қўриқбони,
Гавҳар каби асрайман,
Ўтмиш, лаҳза, ҳар онни.
Ўзбегимнинг юлдузи, Кечаси-ю кундузи,
Битилгандир борича Ўтмишимиз илдизи.
Архив ҳужжатлари кирганда тилга,
Мунгли тақдирлардан қоғозлар бўзлар.
Яна қай биридир яқинроқ дилга,
Аждодлар илмидан ашъорлар сўзлар.
Буюк дурдоналар дунёсидаман,
Тарихнинг кўзгуси зиёсидаман,
Мозий ҳақиқати бунда мужассам,
Шу касбга содиқман муҳаббатла ман!
“Не керак шу архив?” – деманг биродар,
Архив керак бўлар то маҳшарга қадар.
Иймонла юртимга хизмат қиламан,
Касбимни чин дилдан яхши кўраман!!!
Навоий вилояти давлат архиви
1-тоифали архивчиси Д.А. Каримова.