Қашқадарё вилоят давлат архиви 1943 йил 18 февралдаги Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлар Советининг №145-сонли Фармони билан ташкил этилган.
Қашқадарё вилояти Сурхондарёга вилоятига қўшилганлиги муносабати билан Сурхондарё область меҳнаткашлар халқ депутатлари ижроия комитетининг 1960 йил 25 февралдаги №1-35-сонли қарори билан Қашқадарё вилоят давлат архиви Сурхондарё вилоят давлат архиви филиали деб юритилган.
1964 йилдан Қашқадарё вилояти қайта ташкил этилиши билан Қашқадарё вилоят давлат архиви ҳам қайта ташкил этилган.
Қашқадарё вилоят давлат архиви илмий тарихий ҳужжатларни сақловчи ташкилотдир.
Вилоят давлат архивида мустақилликкача бўлган даврда 536 жамғармада 45612 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланиб келиниб, буларнинг 45530 сақлов бирлигида бошқарув ҳужжатлари, 27 сақлов бирлигидаги шахсий келиб чиқиш ҳужжатлари, ҳамда 3650 дона сурат ҳужжатлар мавжуд ва улардан фойдаланилган.
Ҳозирги кунда барча архивларга бўлган муносабат кескин ўзгариши натижасида, вилоят давлат архивда 111276 сақлов бирлигидаги ҳужжатлар тўпланди.
Сақланаётган ҳужжатлар 1924 йилдан 2018 йилгача бўлган даврларни ўз ичига олади.
Улар 728 жамғармада 102386 сақлов бирлигидаги бошқарув ҳужжатлари, 678 сақлов бирлигидаги шахсий келиб чиқиш ҳужжатлари, 3683 сақлов бирлигидаги шахсий таркиб ҳамда 4691 дона сурат ҳужжатлар мавжуд. Шу билан бирга сақловда 2999 сақлов бирлигидаги алоҳида қимматли йиғмажилдлар сақланиб келади.
Шу бугунги кунда вилоят давлат архиви ахборот коммуникация технологиялари билан тўлиқ таъминланган. Замонавий техникалар асосида сақловдаги алоҳида қимматли ҳужжатларнинг электрон нусхалари яратилиб келинмоқда.
Давлат архиви ходимлари фуқароларимиз учун хизмат қилишдан бахтиёр!
Қашқадарё вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланди.