9-июнь Халқаро архивлар кунига бағишланади.

#IAW2020 #архивлар_куни #день_архивов

   Архив менинг фахримдир.
Яшаяпмиз тинч фаровон олтин макон ўлкада,
Тарихий хотиралар, бисёр бўлган ватанда, 
Агар тарих бўлмаса, борлиқ бу мисли ҳазон, 
Ўзликни англасак гар турмуш бўлар фаровон.
Она замин бағрида гуллаган ҳур ватанда,
Бордир фидойи инсонлар, шарафли касбу-корлар,
Касбларнинг энг сараси  фахрлиси архивчи,
Машаққатли меҳнати,лек шундайин шарафли,
Элу-юрт хизматида меҳнат қилиб чарчамас,
Ўз ишида хатога асло-асло йўл қўймас,
Фуқаролар томонидан минглаб рахмат айтилар,
Ўз касбини севишар меҳнаткаш архивчилар.
Халқим учун доимо хизматда улар, 
Ширин сўзин аямай суҳбатда бўлар,
Икки қўли кўксида, кутиб олар юртдошин,
Ҳеч меҳнатдан толмай, ишлашар архивчилар.
Гар ҳалол меҳнат қилиб, нон топсак биз,
Оллоҳим берар ҳар вақт сийлаб ризқимиз.
Фахрлансам арзийди, шарафлидир ишимиз,
Ҳар ишда масъул, жонкуяр архивчимиз.


Навоий вилояти давлат архиви 
I тоифали архивчиси  Г.Саидова


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати