9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан халқимиз озодлиги йўлида жонини фидо қилган ватандошларимиз хотирасини ёд этиш мақсадида “Ўзархив” агентлиги ташаббуси билан агентлик тизимидаги раҳбарларининг Бухоро вилоятидаги хотира майдонига ташрифи ўтказилди.
2017 йил 28 апрель куни 9-май “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти ташаббуслигида “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан марказий давлат архивлари директорлари, архив иши бўйича ҳудудий бошқармалар ҳамда вилоятлар давлат архивлари директорлари Бухоро шаҳридаги хотира майдонига ташриф буюришди ва “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйишиб, халқимиз озодлиги йўлида жон фидо қилган ватандошларимиз хотираси учун ҳурмат бажо келтиришди. Шунингдек, вилоятга ташриф буюрган меҳмонлар вилоятдаги архив муассасаларига экскурсия ҳамда зиёратгоҳларга саёҳат қилдилар.