Ахадова Матлуба Меликовна
#архив_фахрийлари #ветераны_архивов
Ахадова Матлуба Меликовна 1957 йил 21 декабрда Самарқанд вилоят Пастдарғом туманида таваллуд топган. Пастдарғом туман Алишер Навоий номидаги 21-ўрта ўрта мактабни медаль билан тамомлаган.
Оилавий шароити танглиги ва ўқишга топширишга имкони бўлмаганлиги туфайли архивида ёрдамчи ходим вазифасида иш бошлаган.
Архив соҳасига меҳр қўйиб 1979 йил Қарши давлат Педагогика Институти тарих факультетига сиртдан ўқишга кириб иш фаолиятини архивда давом эттирган.
1979-1984 йилларда туман архивда архивчи лавозимида ишлаган. 1985-1989 йиллар давомида Самарқанд вилоят архив иши бошқармаси хўжалик ҳисобидаги архивчилар бўлимда тажрибасини оширган ва иш фаолиятини давом эттирган.
1990 йилдан бошлаб Пастдарғом туман идоралараро ҳўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб архивида бош бухгалтер (ҳисобчи) лавозимига тайинланган. Ушбу лавозимда 1998 йил июнь ойига қадар ишлаган ва шу йилнинг июль ойидан бошлаб Пастдарғом туман идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архивида директор лавозимида фаолиятини давом эттирган.
Соҳадаги фаолияти даврида халққа бор меҳри ва садоқати билан хизмат қилган ва шу бирга билан кўпгина шогирдлар етиштирган .
Устоз 2013 йил нафақа ёшига етганлиги сабабли нафақага чиққан.
Архив фахрийси устоз Ахадова Матлуба Меликовна бугунги кунда неварлар қуршовида кексалик гаштини суриб, юрт тинчлиги ва саломатлигини сўраб қўллари дуода.
Соҳадаги кўп йиллик меҳнати учун яна бир бор миннатдорчилик билдирамиз. Устознинг умрлари узоқ бўлсин!
Самарқанд вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланган.