Архив-бу кечаги тарихимиз, тарих эса бу-унутилмас абадиятдир.

#архивлар _ куни # день _ архивов

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган фикрлари халқ манфаатлари давлат сиёсатида устуворлик касб этишининг белгисидир.

          Президентимиз томонидан мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича янги тизим шакллантирилди. Халқимизнинг ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатларидан кўзланган мақсад аслида бугунги кунимиз кечагидан, эртамиз бугунги кунимиздан кўра фаровон бўлишига эришишдир. Ана шундай улуғ ва хайрли мақсадларни рўёбга чиқиши кўп омил ва мезонларга боғлиқ. Аммо уларнинг ичида ҳаётимизда адолатли қарор топтириш энг зарурий шарт ҳисобланади. Зотан, ижтимоий адолат таъминланган давлатда халқнинг бунёдкорлик салоҳияти, яратувчанликка интилиши ва иштиёқи ўз ҳосилини бераверади.

            Ўзбекистон ҳозирги кунда янги давр, янги тараққиёт босқичида дейишимиз мумкин. Ш.Мирзиёев асос солган халқ билан мулоқот, мурожаатлар билан ишлаш бўйича янги тизим адолатпарварлик, ҳақиқатни амалда таъминлаш борасидаги бундай улуғ анъаналардан халқимиз қувват олади.                

           Мустақиллик йилларида барча соҳага эътибор берилаётганлиги, мамлакатимизни равнақ топтириш йўлида ижтимоий, иқтисодий ривожланиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятимизнинг барча жабҳаларини эркинлаштиришжараёнларини янги бочқичга кўтариш, фуқаролик жамияти барпо этиш, иқтисодиётимизни модернизацияқилиш каби амалга оширилаётган тарихий ишларни ҳеч ким инкор эта олмайди.

        Денов туман давлат архивида сақланаётган ҳужжатларни ўрганганимизда кўплаб юртдошларимизқулоқ сифатида мол-мулкидан, уй-жойидан, от-уловидан, еридан маҳрум этилиб, сургун, қатағон қилинганликларини гувоғи бўламиз. Коллективлаштириш, қулоқ, сургун қилиш, деҳқонларнинг қора ва аянчли қисмати – бу бир фожеа эди. Истиқлол ҳалқимиз тарихини, чеккан азоб-уқубатлари-тарихимизнинг аламли саҳифаларини ёритишга имкон яратди.

         Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 июндаги “Ватан ва халқ озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги Қарори катта имкониятларни очиб берди. Қарорда мустамлакачиликдаврида қатағон қилинган фидойи ватандошларимизни номма-ном аниқлаш, шаҳид бўлган юртдошларимиз номини абадийлаштириш ва келгуси авлодларга етказиш, ватандошларимиз ҳаёт фаолиятига оиб манбаларни излаб топиш вазифалари белгилаб берилди.  

Мустақиллик йилларида халқимизнинг ҳаққоний тарихи, маънавиятини ўрганишга алоҳида эътибор берилди. Ноҳақдан қулоқ сифатида сургун қилинган, қатағон қилинган, ўзга юртларда шаҳид кетган, кафансиз, жанозасиз кўмилган, фожиали ҳаёт кечирган, Иккинчи жахон урушида бедарак йўқолганларнинг фожиали қисматини ўрганиш, уларнинг руҳлари шод бўлиши учун номларини аниқлаб, улар ҳақида маълумотлар топиш бизнинг вазифамиз ва бурчимиздир.

Денов туманида ҳам қанчадан-қанча ота-боболаримиз қатағон қурбонлари бўлишган. Улар коллективлаштириш, қулоқлаштириш даврини бошидан ўтказиб, барча қийинчилик ва азобларга бардош берганлигини архив ҳужжатлари исботлаб бермоқда. Бу давр ҳеч бир оилани, ҳеч бир инсонни четлаб ўтмади. Жароҳатлардан минглаб инсонлар азият чекканлиги, у инсонлар юрагида, қалби ва онгида мудҳиш бир воқеа бўлиб қолганлиги сир эмас.                                                                                                                                                                                                                                                                                            

          Мамлакатимизда архив соҳаси фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги “Архив иши тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси архив ишини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ва “Ўзархив” агентлигининг 2011 йил 22 декабрдаги “Электрон архив тўғрисидаги намунавий Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи дастур амал бўлиб хизмат қилмоқда.

         Архив ҳужжатларини келажак авлодга бекаму кўст етказиш соҳа мутахассисларининг анг муҳим ва биринчи вазифасидир. Шундан келиб чиқиб, 2008 йилдан бошлаб республикамизнинг барча давлат архивларида ахборот – коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда асл архив ҳужжатларнинг умрини узайтириш мақсадида алоҳида қимматли ҳужжатларнинг электрон нусхаларини яратиш ишларига киришилди.

         Шунингдек, архив иши соҳасининг барча жабҳаларида ахборот – комуникация тизимини жорий этиш натижасида кундан-кунга фуқаролардан келиб тушаётган сўровларнинг сонида ўсиш кузатилмоқда. Ўз навбатида фуқароларнинг мурожаатлари ва сўровларига тезкор, қулай ва ўз вақтида жавоб қайтарилиши архив муассасаси билан фуқароларнинг ўртасида ўзаро ишчан алоқаларни мустаҳкамланишига замин яратмоқда.

         Жумладан, йиллар давомида фуқароларимиз ва чет давлатлар орқали ижтимоий – ҳуқуқий мазмундаги, хусусан, меҳнат фаолияти ва иш ҳақини тасдиқлаш ва ўқув муассасаларида ўқиганликни тасдиқлаш архив маълумотномаларини олиш бўйича сўровлар қабул қилиниб, ижроси таъминланмоқда. Юқори ташкилотлардан келган хатлар, буйруқлар ва топшириқларни тезкор равишда хат-хабарлар алмашиш мақсадида электрон почта ва Е-ХАТ дастури ўрнатилган ва улар ўз муддатида бажарилиб, бошқармага ҳар ойда жадвал асосида ижроси тақдим этилмоқда.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, архив маълумотларини давлат хизмати марказлари орқали берилиши кўзда тутилган. Иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб-варақлари маълумотлар электрон базаси, ишловчиларнинг иш стажи ва уларнинг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат фаолиятига оид маълумотларнинг электрон базаларини шакллантириш ва идоралараро электрон ҳамкорликка қўшилиш орқали босқичма-босқич рақамли кўринишга ўтилмоқда.

         Ходимларимиз Термиз Давлат университети махсус курсларида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида билимларини ошириб, малака оширишдилар. Мутахассисларимиз электрон ахборот технологияларини ўзлаштириш ва қўллашдаги билим салоҳиятларига суянган ҳолда келгусида архив иши ва иш юритилишини замон талаблари даражасига кўтаришда барча имкониятларни сафарбар этадилар.

          Эътироф этиш керак, мамлакатимизда мустақиллик йилларида бошқа соҳалардаги сингари архивлар ишини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари соҳа ривожида муҳим ўрин тутмоқда. Кейинги йилларда мамлакатимиз архив муассасалари моддий имконияти ошди. Улар томонидан кўрсатилаётган хизмат сифати яхшиланди.

         Ҳозирги кунда Денов туман Давлат архивида 493 та архив фондлари мавжуд бўлиб, шулардан 144 таси бошқарув ҳужжатлари, 144 та архив фондида 79493 та сақлов бирлиги, 338 та шахсий таркиб ҳужжатларида 41816 та сақлов бирлиги мавжуд. Шахсий келиб чиқиш фондлари 11 тани ташкил этади ва унда 264 та сақлов бирлиги бор. Уларни кўпайтириш борасида илмий, амалий ишлар олиб борилмоқда. Шахсий келиб чиқиш фондларидан бири 706-архив фонди Абдурасулов Омондир. О.Абдурасулов 1951 йилда Юрчи қишлоғида туғилган, маълумоти олий. 1973 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини қоракўлшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган. Олим-зоотехник. Олти нафар фарзанди бор. Омон Абдурасулов меҳнат фаолиятни 1965 йилда собиқ Куйбешев номли колхозда кетмончиликдан бошлаган. 1968-1973 йилларда олийгоҳда таҳсил олди. 1973-1974 йилларда ҳарбий хизматда бўлди. 1975-1983 йилларда колхоз бош зоотехниги, 1983-2005 йилларда Сурхондарё вилоят матлубот жамиятида турли вазифаларда фаолият юритди. Нафақада, 2011 йилда муборак ҳаж зиёратида бўлди.

          Омон Абдурасулов истеъдодли шоир, публицист. Камтар, мулоҳазали, исломий ва дунёвий билимларни қунт билан ўрганадиган, изланадиган зиёлий замондошларимиздан бири. Давлат архивида у кишининг архив фондини очишимиз ҳақида гапириб, керакли ҳужжатларни тақдим этишларини айтдим. Отам Абдурахмон ҳожи Алимов билан суҳбатларнинг бирида Омон ҳожи Абдурасулов ҳақида сўрадим. Чунки, улар битта олийгоҳда ўқиганлар. Туманда ҳам битта соҳада ишлаганлар. Отам у киши ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Китобга, китобхонликда Омон Абдурасуловнинг меҳри бўлакча, дедилар. Бу маълумотлардан тўлқинланиб кетдим.

          Омон ҳожи Абдурасуловнинг архив фондида жамланган китобларига разм солар экансиз, самарали ижод қилганликларига гувоҳ бўласиз. “Карвон ўтар”, “Ҳақ йўл”, “Амал қилиб”, “Кўнгил ҳаловати”, “Илдизлар ва япроқлар” ва яна бир нечта тўпламлар... Омон ҳожи Абдурасулов “Илдизлар ва япроқлар” китобида шундай ёзади: “Ҳар бир инсон ўзининг дунёга келишига сабабчи бўлган, йиллар давомида меҳр билан парвариш қилган ота-онасига, қариндош-уруғларига, элу-юртига яхши муносабатда бўлиши, имкон борича уларнинг кўнглини оғритмай, моддий ва маънавий ёрдамларимизни аямаслигимиз, уларнинг ҳолидан тез-тез хабар олиб туришимиз лозим. Бу ёруғ оламдан ўтганларимиз бўлса, уларнинг ҳақига дуода бўлишимиз фарзандлик бурчимиздир...

           “Ҳар бир яхши ва ёмон иш жавобсиз қолмаслигига ишонган одам имкони борича яхшиликка интилади. Бировга зулм қилишдан, зарар қилишдан, ҳиёнат қилишдан, фирибгарлик, бузуқчилик, порахўрлик, таъмагирлик, ёлғончилик, ҳасадгўйлик, иғвогарлик, чақимчилик, риёкорлик ва зинодан қўрқади. Унинг жазосидан ҳеч ким қочиб қутулолмайди. Илм изла, эзгу амал қил...” дейди Омон Абдурасулов.

           Шоир Шафоат Раҳматулло Термизий айтганидек, “Таъбир жоиз бўлса, Омон Абдурасул қаламига мансуб “Қорли тоғлар нурамас” китобида ҳам вилоятимиз шимолий туманларида яшаб ўтган, айни чоғда яшаётган бир неча авлод вакилларининг тақдири, ҳаёти, умр синовлари мураккабликларга тўлиқдир.

 ...Муаллиф китобдан жой олган ҳар бир қаҳрамонни ўзига яқин олиб, уларни оғир кунлариданизтироб чекиб, яхши кунларидан қувониб ёзади. Қаҳрамонларга яқин муносабат, чуқур самимият китобнинг муваффақиятини таъминлаган... Тўғри, ҳалол ва адолатли яшашни билиш ҳам аслида катта бир санъатдир”. Бугун она Ватанимизда улкан ўзгаришлар, янгиланишлар даври. Бундай паллада юртимизнинг асл фарзандлари халқ учун, жамият учун елиб югуради, ёниб яшайди. Халқ фаровонлиги, жамият равнақи учун ўзидан нимадир қолдиришга ҳаракат қилади. Эзгу амалларини ҳеч қаерда гапирмайдилар, реклама қилмайдилар, аксинча Оллоҳ йўлига, дейдилар. Омон ҳожи Абдурасуловни ҳам ана шундай инсонлардан бири деб баралла айтишимиз мумкин. Инсон ҳамиша сабоқ ва тажрибалар асосида ҳаётда ўз йўлини топиб боради.

 Тарих-одамзод эътиборини ўзига доимо жалб этиб турувчи, унга сабоқ берувчи, уни хатарли йўлларга киришдан сақлаб қолувчи ажойиб бир олам. Ўтмишда яшаб ўтган улуғ сиймолар, давлат арбоблари, саркардалар, олимлар, шоирлар ҳамда бошқа соҳа вакиллари ҳаёти ва фаолиятни тарих хужжатлари орқали ўрганишбугунги кун кишилари учун маърифий аҳамиятга эга бўлибгина қолмай, айни пайтда уларнинг маънавий баркамолликка эришишига ҳам хизмат килади. Омон ҳожи қуйидаги мисраларида шундай дейди:

 Сен доносан, давлат бошинг соғ бўлсин,

           Сен онасан, бағринг чаман, боғ бўлсин.

 Сен ёнасан, кўнгилларинг тоғ бўлсин,

 Сен қонасан, дўстлар кўнгли чоғ бўлсин.

 Мустақиллигимиз қўлга киритилиши натижасида халқимизнинг маънавий, моддий, маъифий ҳаётида ҳам чуқур ўзгаришлар содир бўлди. Мулкий, аграр, ташқи иқтисодий фаолият, ижтимоий ислохотлар асосида бозор муносабатларига ўтиш, халқимизнинг турмуш фаолияти учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратилди. Республикамизда аграр сиёсатда ерга эгалик қилиш хақидаги масала жуда долзарб бўлиб, уй-жойга муҳтож фуқароларга ер ажратиб берилди. Жумладан, Денов туман ҳокимлигининг  1993 йил 5 январдаги 8-сонли қарори билан, жами 277 га, шундан 228 га сувли ер, 49 гектар боғ майдонидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер ажратилган. Тумандаги 17 та жамоа хўжаликларининг фуқароларига давлат томонидан ер берилган. (Фонд-606).

Архив ҳужжатларида акс этган кечаги ва бугунги тарихимизни бир-бирига таққосласак, мустақиллигимиз бизга нималар берганлигини кўрамиз. Миллий қадриятларимиз мустақил давлатимизни эъзозлашга, ватандошларимиз, ҳуллас ҳазрати Инсонни улуғлашимизга имкон яратди. Аҳир барчамиз шу бетакрор, шу ягона Она Ватаннинг фарзандларимиз. Онанинг ҳурматини жойига қўйиш эса, ҳар бир фарзанднинг инсоний бурчидир. 

                         Элим деб ўт-олов кечганлар ҳаққи,

                       Огоҳлик байроғин маҳкамроқ тутинг.

                       Юртим деб жонидан кечганлар ҳаққи,

                       Бу ёруғ кунларнинг қадрига етинг.

               Давлатимиз томонидан фуқароларимизга яратилган барча  имкониятлар халқимиз манфаати учундир. Чунки яратилаётган шарт-шароитлар шундан далолат беради.

 

Денов туман давлат архиви директори:               Ҳалимахон Алимова


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати