АРХИВ – МУҚАДДАС ДАРГОҲ!

 #IAW2020 #архивлар_куни #день_архивов

Архивчилар  байрами, Наврўз, мустақиллик, хотира,
Нон байрами кичкинтойларга жудаям зўр тадбир-а!
Спорт ўйини, сумалак, тадбирлар ходимларнинг жон-дили,
Турли мавзудаги анжуманлар тарк этмас бизни сира.

Шундай шодлик кунларда, давронлар суриб оҳ-оҳ, 
Югуриб-елиб хизмат қиламиз, сенга муқаддас даргоҳ!!!

Архивимдан топгандирман бахтимни,
Оқлагайман унга берган аҳдимни,
Ишга солиб барча билим, шаҳдимни,
Ҳалол меҳнат билан бунёд этиб тахтимни,

Шундай дориломон кунда тинчмиз, йўлимиз оқ,
Дилдан хизмат қиламиз, сенга муқаддас даргоҳ!!!

Ўтказамиз архивда тадбирларнинг зўрини,
Меҳмонларга ажратамиз дастурхоннинг тўрини,
Эътибор-ла эгаллаймиз меҳмонлар қалб қўрини, 
Қутлуғ уйдан қуруқ кетмас ҳеч бир ҳурматли инсон.
Ишлайман деганларга берасан улкан  имкон
“Лаббай”дир  жавобимиз архив чорлаган замон!!!

Дунёга йўл очмоқдасан, ошамиз  океан ҳам тоғ, 
Чиндан хизмат қиламиз, сенга муқаддас даргоҳ!!!


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати