АРХИВЧИ ИМИДЖИ
Архивчи замонадан қолмайди сира ортда,
Давраларда ўзни тутиши, киборлардек олий сортда.
Мумтоз услуб, костюм-юбка унга кўпроқ ярашар,
Кўкда учган стюардессалар ҳавас билан қарашар.
Оқ кофтаси харир матодан, сарафани, нимчаси,
Барчасини безаб турар миллий адрас шарфчаси.
Кийишар мумтоз чарм туфли, гоҳо безаги ипак,
Оёқлари толиб қолса запасда турар шиппак!
Архивчи йигитларнинг қора костюм шими бор,
Оқ кўйлак ва галстуги, чўнтагида дастрўмол.
Шай туришар доимо музокара, суҳбатга,
Биринчи баҳо кийимга қараб берилади албатта.
Тарбиячи, шифокор ё бошқа касбга қилмас ҳавас,
Архивчининг ўз имиджи, услуби бор бўлди бас.
Оппоқ халат архивчининг ажралмас иш кийими,
Замонавий, сифатли, бежиримдир бичими,
Оқ кўнгил, озодалик, шаффофликнинг тимсоли,
Гуё меросимиз саломатлиги посбонлари мисоли.
Оқ халат ва қўлқопда ишлаш бўлар ҳужжат фойдаси,
Чунки архив сақловхонасининг бор қонуни ва қоидаси.
Ҳужжатларга озор бермай ажратиб ҳам саралаб,
Оҳиста ва ораста юриб сақловхона оралаб.
Ҳа, архивчи оқ халат-қўлқопни қўлдан қўймайди сира,
Ахир тарихнинг асли унинг қўлидадир-а?
*
Рақамлаштириш секторида махсус техника мавжуд,
Унда йигит-қиз ишлар, қулоқлар бўлиб вужуд.
Библиографик маълумотни киритиб бормоқдалар,
Шижоатдан даракдир, тезкор хатто бармоқлар ҳам,
Оқ қўлқопсиз киришилмас ҳужжатни рақамлашга,
Малакали архивчи тайинланган бу ишга.
Курашларда топар ўзни юрагида ўти бор одам,
Архивчи чўчимас, мусобақа, беллашувдан ҳам.
Анъанавий спорт формаси унда шай турар,
Кроссовка, кепка, хатто копток спорт сумкада юрар.
Шу кийимдан фойдаланиб дам олиш чоғида ҳам
Сайр-саёҳат, яхши дам бўлар меҳнатга ҳамдам.
*
Архивчи оилада саришта уй бекаси,
Уй-рўзғор ишларида ҳамма қўлнинг устаси.
Кийинади уйда барча оддий инсонлар каби,
Дид билан танлар кийим ҳеч кимдан йўқдир ками.
Тўю-тантанада архив маликалари кийишар миллий либос,
Фақат миллийлик эмас замонавийликка хос.
Тикувчи-ю дизайнер, модели ҳам архивчи,
Қай бири кам улардан қани баҳо беринг-чи.
Товусдек товланишар, ортиқ безак керакмас,
Келишган қад қоматига размер тўғри келса бас.
*
Архивчи гардеробида турли кийими бор, ҳуллас,
Кийинишади тадбир жойи, ўрни, мавзусига мос.