АРХИВИМИЗ ФАХРИЙЛАРИ
Нурота туман давлат архиви 1936 йил 10 сентябрда Нурота тумани ижроия комитети қошида ташкил этилган. Мана шу даврдан буён туман архивида кўплаб ўз касбининг фидоийлари фаолият юритган. 1943-1946 йилларда архив мудири лавозимида А.Сумбулов, 1947-1954 йилларда Рўзиев Эшмурод, 1954-1962 йилларда Хазрат Сафаровлар ишлаган.
Нурота туман давлат архиви Самарқанд вилоят ижроия комитетининг 1965 йил 21 апрелдаги 3/85-сон қарорига асосан Самарқанд вилоят давлат архивининг Нурота туман филиалига айлантирилди ва директор этиб Яхин Самад Акрамович тайинланди. Яхин ишлаган даврларда туманнинг кўплаб ташкилотлари ҳужжатлари давлат сақловига қабул қилинган, фондлар сони 100 тагача етказилган, барча жамоа хўжаликлари ҳужжатларига биринчи марта илмий -техникавий ишлов берилиб, тартибга келтирилган ва давлат архиви сақловига қабул қилинган.
1982 йилнинг март ойидан архив директори Надоршин Вячислав Игнатович тайинланган.
Надоршин Вячислав Игнатович 1958 йил 8 январда Нурота туманида Надоршин Вячислав Игнатович 1958 йил 8 январда Нурота туманида таваллуд топган. Меҳнат фаолиятини 1975 йилдан Ғозғонмармар ташкилотининг Нуротамармар бўлимида бошланган.
1976-1978 йилларда Тошкент политехника институтида таҳсил олган. 1978-1980 йилларда совет армияси сафида хизмат қилган,
1980 йилнинг октябрь ойидан туман давлат архивида инспектор лавозимида иш бошлаган ва 1982 йилнинг март ойидан директор лавозимигача кўтарилиб, 2009 йил апрель ойигача архивда фидоий раҳбар сифатида меҳнат қилган.
Надоршин Вячислав Игнатович ишлаган даврларда архив фондлари сони 100 тадан 180 тага оширилган. Сақловдаги ҳужжатлар сони 35000 сақлов бирликка етказилган. Шу даврда 8 та шахсий келиб чиқиш фондлари қабул қилинган.
Мана шу қизғин раҳбарлик иш даврларида ҳам кўплаб фотокўргазмалар, семинарлар, ўқув соатлари доимий ташкил этиб борилган.
Ҳозирги кунда ҳам архив фахрийси Надоршин Вячислав Игнатович Навоий вилояти архив иши ҳудудий бошқармасининг доимий ҳурмат-эътиборида бўлиб, ёш архивчиларга узтоз архивчи сифатида насиҳатгўй ва кўмакдош бўлиб келмоқда.
Навоий вилояти Архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланган.