АРХИВЛАР ЭВОЛЮЦИЯСИ- ЎТМИШИ, БУГУНИ ВА КEЛАЖАГИ

Акбар Холмўминов,
Ўзбекистон Миллий университети
Тарих факултети Архившунослик йўналиши
3-босқич талабаси.

Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг барча соҳалар цингари архивлар фаолиятига ва ушбу соҳада меҳнат қилиб келаётган ҳодимларга эътибор ҳар қачонгидан кучайтирилди. Эътиборли томонларидан бири бу архивлар билан бевосита ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларининг сезиларли равишда кўпайиб борётганидир. Зеро, тарих ҳақиқатларини ёритишда архив ҳужжатларининг ўрни беқиёс. Бугунги кунга келиб архивлар фаолиятини замон талабларига мослаш замонавий техналогияларни ушбу соҳага йўналтириш ишлари олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикасининг келгуси даврда ривожланиши билан боғлиқ бўлган муҳим ўзгаришларни амалга ошириш борасида илгари сурилган “Ҳаракатлар стратегияси” дастурида ҳам айнан янгича ёндашув, юқори билим, ҳар томонлама синалган ва чуқур тажриба, замонавий, хорижий билим, кўникмалардан унумли фойдаланиш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган .
Тарихан инсоният тараққиётининг муайян босқичида хўжалик ва ижтимоий муносабатларнинг ривожланиши ибтидоий жамоа тузумининг емирилишига ҳамда давлатчилик вужудга келишига олиб келади. Деярли бир вақтнинг ўзида ижтимоий зарурат туфайли ёзув ҳам пайдо бўлади. Қадимги давлатлар ўзларининг ижтимоий функциясияларини бажариш жараёнида турли ҳужжатлар-қонунлар, фармонлар, мулк ва солиқ ҳисоботларига тегишли ҳужжатларни тўплаб борган. Табиийки бундай материаллар йигъилиши натижасида уларнинг сақловига эхтиёж ҳам пайдо бўлади. Маскур жараёнлар архив муассасаларининг шаклланиб боришига сабаб бўлди. Археологик тадқиқотлар натижасида қадимги Месопотамия, Миср, Кичик Осиё каби давлат ҳудудларидан бир қатор ибодатхона ва саройларда қадимги ёзув намуналари топилган. Қадимги даврларда муайян бир архив муассасалари мавжуд бўлмаган. Лекин бугунги кунда бизга маълум соҳага оид ҳужжатлар билан ишлашда бошқа бир номлар билан аталган муассасалар тизими мавжуд эди.
Аҳамонийлар давлати бошқаруви ҳам айнан олдинги даврларда мавжуд бўлган бошқарув асосларида шакллантирилган. Ушбу давлат маркази-Суза шаҳрида шоҳаншох девонхонаси жойлашган бўлиб, барча ҳужжатлар айнан шу жойда сақланган. Шоҳаншох девонхонаси бошлигъи Дапирпат-мирзабоши деб аталган. Девонхонада хазиначи, ҳисобчилар, қозилар ва мирзалар фаолият юритган. Аҳамонийлар империяси даврида давлат тили оромий алифбоси асосида олиб борилган. Иш юритиш ҳам шу тил асосида бўлган .
Ўрта Осийода ҳам архивлар жуда қадим даврларда пайдо бўлган. Ёзувларнинг вужудга келиши ва ривожланиши архивлар ташкил топишига туртки берди. Ўрта Осийода энг қадимги ёзув турларидан бири оромий хати ҳисобланади. Аҳамонийлар даврида бу ёзув кенг тарқалган. Мил. авв. ИИИ асрда амалда уч ёзув тури мавжуд эди:
1) Оромий ёзуви- Хоразм, Парфия, Сугъд, ўрта форсий, монихейлик, қадимги турк тили асосидаги ёзувлар;
2) Грек графикаси асосидаги ёзувлар-грек ва грек-бақтрия ёзувлари;
3) Ҳинд ёзуви-кхараштхи ва бхарма цингари.
Минтақада маъмурий бошқарув ва ёзма равишдаги ҳужжатшуносликнинг вужудга келишида Аҳамонийлар империяси ва эллин давлатлари таъсири кучлидир. Қадимги Бақтрия давлати ҳудудидан топилган архив ҳужжатлари мазмун жиҳатдан турли шартнома матнлари, савдо-сотиқ ҳужжатлари, мулкчилик ва қулликдан озод қилувчи ҳужжатлар ва турли хилдаги ер эгалигига асосланган ижтимоий-иқтисодий институтлар тузилмаси фаолияти ёритилган. Ҳужжатларни тақсимлашда аҳамонийлар девонхонасида олиб борилган усуллардан фойдаланилган. Маскур архив ҳужжатларида шунингдек минтақа бошқарув аппарати ва жамият табақалари ҳам ёритилган.
Парфия подшолиги пойтахти Нисодан шох саройи, меҳмонхона, маданий ва маиший хўжаликлар бинолари сарой хазинасига бирлаштирилган–ўзига хос комплексга эга бўлган бинолар қолдиқлари топилган. Ушбу биноларнинг бирида кирим-чиқимга оид бўлган ҳужжатлар ҳам сақланган. Аҳамиятли жиҳати ушбу ҳужжатда омбордаги вино ҳажми, узум етиштирилган жой номи, уни келтирган шахс ва унинг мансабига доир маълумотлар акс эттирилган. Ушбу ҳолатдан кўриниб турибдики, Парфияда иш юритиш, хўжалик тутишнинг турли соҳаларида ўша вақтдаги қатъий ҳисоб-китоб тартиби жорий бўлганлигидан ва уларга тегишли ташкилотлар фаолият кўрсатган .
Хоразм ва Қорақалпогъистон ҳудудларидан ҳам энг қадимги архив ҳужжатлари сақловхоналари топилган. Тупроққалъа харобаларидаги шох саройи таркибидаги бинодан сарой архиви-хазинаси топилган. Хоразмшохлар саройида хазина сақловчи мансабдор “фрамата” деб аталиб, бошқа бир бошқарувчи эса “саркор” деб аталган.
Ўрта Осиё ҳудудида ҳам илк ўрта асрларга оид бир неча архивлар ва архив ҳужжатлари мажмуаси мавжуд эди. Хусусан Сугъдда ҳужжатчиликка оид ишлар яхши йўлга қўйилганди. Ҳукмдор Деваштичнинг Мугъ тогълари(ҳозирги Тожикистон)да жойлашган қароргоҳидан ҳам алоҳида бино ва архив ҳужжатлари топилган . Ушбу ҳужжатлар мазмунан сарой маъмурий бошқаруви ва мансаблари ҳақида маълумотлар сақланиб қолган. Энг олий мансаб “ихшид” (шоҳ) бўлиб, унинг ишончли вакили “фрамандр” (вазир) ҳисобланган. “Турк ут-тегин” барча сарой хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик буюмлари ҳисоб-китоби билан шугъулланган. Ҳукмдор буйруқлари ижроси ҳам маскур мансаб эгаси вазифасига кирган. Ҳужжатлар билан ишлашда ўзига хос услубда иш олиб борилган. Масалан, тилхатлар икки хил кўринишда тузилган:
- Бир хил маънодаги тилхатларда ҳужжат мазмуни, шакл ва ёзув қаторлари бўйича ҳам ўхшашликлар бўлган. Бундай тилхатларнинг бир нусхаси муаллифда, иккинчиси тилхат олган шахсда ва учинчиси фрамандрда сақланган.
- Иккинчи туркум тилхатлар биринчи шахс номидан ягона нусхада тузилган. Бу тилхатни олувчи шахс энг асосий ҳужжат сифатида уни сақлаши лозим бўлган.
Деваштич даврида Панжикент саройи давлат девонхонаси ишларини “дапирпат” бошқарган. Дапирпат мансабига “парвонак кирок” мансабидаги шахс бўйсиниб, у ҳужжат матнлари граматикасини текшириб турган. Девонхонада жуда тартибли ҳужжатлар ҳисоботи тизимли ишлаб чиқилган. Саройда моҳир ва билимли хаттотлар ишлаган. Бу эса ўз навбатида ўша даврларда иш юритиш тизими яхши йўлга қўйилганлигидан далолат.
Умуман Сугъдда ҳужжатлар юритиш тизими ишлаб чиқилган ва ҳужжатлар тузишда масъул шахслар фаолияти йўлга қўйилган. Улар ҳужжатлар сақлови ва улар устида назорат ишларини олиб борганлар. Ҳужжатлар тузилиш жойи ва хроналогик даврига қараб ажратилган. Ҳукумат архивига молик ҳужжатлар махсус сарой хазинасида сақланган. Хазина сарой хўжалигининг энг асосий элементларидан бўлган. Диний мазмундаги ҳужжатлар ибодатхоналарда, шахсий характер касб этганлари ҳужжат эгасининг шахсий архивида сақланган. Ҳужжатларни сақлаш усуллари аҳамонийлар ва эллин давлатлари анъаналаридан намунасида бўлган.
Ўрта Осиёни Араб халифалиги эгаллагандан сўнг минтақада араб график ёзуви қўлланила бошлайди. Давлат бошқарувидаги ислоҳатлар мобайнида сарой ва шахсий архивлар, идораларда ҳужжатларни йигъиш ва сақлаш ишлари девон фаолиятида йўлга қўйилади. Халифалик даврида девон фаолияти эрон сосонийларидан ўзлашган. “Девон” сўзи аслида “ҳисоб-китоб” ва ‘канселерияъ маъноларини англатади. Давлат гъазнасига оид, диний аҳамиятдаги ва қозилик ҳужжатлари масжид биноларида сақланган. Аббосийлар сулоласи даврида девон фаолияти мукаммаллаштирилди. Эндиликда ҳар бир девон ҳужжатларни ўзида тўплаб боради. Ушбу ҳужжатларни тўплаш ҳуқуқида сулола вакиллари ва гъазна ҳисобидан таъминланган кишилар бўлган. “Девон” атамаси ҳужжатларни тўплаш маъносида ҳам қўлланилади. Девонлар сарой қошида жойлашган бўлиб, кўпинча ҳужжатлар ушбу девонлар устидан назорат қилувчи вазирда сақланган. Ҳукуматнинг иш юритиш ва йигъмажилдларни девонда тўплаш ишларига нисбатан – “фихрист” атамаси қўлланган. Х асрда иш юритиш билан шугъулланадиган махсус девонлар вужудга келиши билан биргаликда давлат ташкилотлари тизимида кутубхона-архив сақланмалари ҳам мавжуд эди. Кутубхоналарга мустақил ижтимоий-маданий институтлар мақоми берилган. Тарихий қўлёзмаларни сақлаш учун мадрасалар қошида махсус бинолар ҳам ажратилган. Вақф кутубхоналаридан ташқари барча кутубхоналардан фойдаланиш мумкин бўлган.
Сомонийлар сулоласи даврида Бухорода улкан кутубхона мавжуд бўлган. Ушбу кутубхона фаолияти ҳақида Ибн Синонинг қисқача шархи сақланиб қолган . Унда кутубхонада кўплаб хоналар мавжудлиги, қўлёзма ва китоблар сандиқларда сақланиши қайд этилган. Ҳар бир залда кутубхоначилар ишлаган. Қўлёзма ва нодир китобларнинг рўйхатлари бўлиб улар соҳаларига кўра тизимлаштирилган, нусхалар олинган ва сақланган. Кутубхоналарда ишловчи ходимлар маскур жой шароитидан келиб чиқиб асосан 2-3 кишини ташкил этган. Лекин айрим тарихий манбаларда сарой қошидаги кутубхоналарда ҳужжатлар махсус жавон(шкаф)ларда сақланиши ҳақида маълумотлар ҳам берилган. Шаҳарнинг обрўли кишиларидан кутубхона бошлигъи-вакиллар тайинланган. “Хазин” мансабидаги шахс китоблар сақловчиси ва “мушриф” эса назоратчи лавозимида фаолият олиб борган.
Ўрта Осиё кутубхоналари учун умумий хусусиятлардан бири бу китоб ёки қўлёзмалар сақловида китоб муаллифи исмлари ва китоб ўрнига қараб маскур материаллар жойлаштирилган. ХИХ аср сўнгига қадар ҳам минтақада кутубхона-архив атамаси бир бутунлик касб этиб қолган.
Сомонийлар даврида давлат бошқарувида “девони вазир” ёки “хўжайи калон” девони бош бошқарув маҳкамаси бўлган. Унинг бошлигъи вазир ҳисобланган. “Девони ар-расойил” девони ҳам энг муҳим девон ҳисобланиб, бевосита ҳужжатларни расмийлаштириш, давлат ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва дипломатик алоқалар билан шугъулланган. Сомонийлар ва Гъазнавийлар давлатида “ҳужжатларни расмийлаштириш девони” алоҳида аҳамият касб этган.
Салжуқийлар давлатида бош вазирнинг ўринбосари мавқеида фаолият юритган “девони тугъро” энг муҳим девон саналган. Ушбу девонда султон фармонлари, қарорлари, расмий ҳужжатларни тайёрлаш, уларни тасдиқлаш учун тақдим этиш, марказдан жойларга расмий ҳужжатларни юбориш ва жойлардан қабул қилиш, чет элларга мактублар юбориш ва давлат ҳужжатларида махфийликни таъминлаш каби ишларга раҳбарлик қилган .
Ўрта асрларда ҳам маскур иш юритиш тизимида деярли ўзгаришсиз қолган. Бу даврда девонхонани бевосита мунший лавозимидаги шахс бошқарган. Темурийлар давлатида архив ҳужжатлари кутубхоналарда сақланган. Маскур жойга кириш учун махсус рухсатнома талаб қилинган.
Темурийлар ҳукмронлигидан сўнг юзага келган сулолалар даврида давлат иш юритиш тизимида баъзи ўзгаришлар бўлди. Мисол сифатида Бухоро хонлиги(амирлик) даврида девонбеги ҳисоб-китоб дафтарини юритишга масъул бўлган. Маскур кирим-чиқим ҳисоботлари сир тутилиб, улар махфий жойларда сақланган. Кутубхоналар фаолияти яхши йўлга қўйилмаган, манба ва ҳужжатлар тартибсиз ҳолда сақланган. Кутубхоналардан фақат амир(ҳукмдор) буйругъи билан фойдаланиш мумкин бўлган.
Хива хонлигида девонбеги, парвоначи, китобдор ва иноқ цингари лавозимлар мавжуд бўлиб, улар ўз фаолиятларида иш юритиш ва ҳужжатларни сақлаш билан богълиқ ишларни амалга оширганлар.
Қўқон хонлигида иш юритиш девонбеги қўлида бўлган. У девонхонага масъул шахс ҳисобланган. Лекин ХИХ аср 50-60-йилларига келиб маскур вазифа мирзабоши ихтиёрига ўтади.
Умуман олганда ҳужжатларни тўплаш ва сақлашнинг ўзига хос хусусиятлари минтақадаги давлатлар пойтахт шаҳарларида, хонга яқин бошқарув тизимларида ва маҳаллий ҳокимликлар маҳкамалари қошида амалга оширилган. Ҳужжатларни сақлаш жойи сифатида давлат гъазнаси ёки турли кўринишдаги кутубхоналар бажарган. Маскур давр бўйича (ХВИ-ХИХ асрлар) давлат архив сақловхоналари йўқ эди.
Туркистон ўлкасини Россия империяси босиб олгандан сўнг алоҳида архив идоралари ташкил этишга бўлган амалий ишлар олиб борилади. Империяда ҳам архив муассасалари бўйича амалий ва назарий билимлар Европа давларлари (хусусан Францийа) намунасида эди. 1867-йил Туркистон генерал губернаторлиги ташкил этилгандан сўнг маскур ҳукумат ҳужжатлари губернаторлик канселерасида тўпланиб борилган. Лекин дастлаб канселерия ҳужжатларини тартибга солиш ишлари билан ҳеч ким шугъулланмайди. 1870-йилга келиб идоравий архивни ташкиллаштириш ва бошқариш журналист (архивариус ва экзекутор) лавозими жорий этилади. Шундай бўлишига қарамай ҳудудлардаги ҳодимлар иш юритиш қоидаларидан бехабар қолган.
Собиқ Иттифоқ даврида архив идоралари марказлаштирилади. Архив ҳужжатлари сақлови учун алоҳида бинолар барпо этилади. Москвада мунтазам равишда архивчи кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Дастлаб архив идоралари Туркистон Республикаси халқ кенгашига бўйцинган. 1922-йилга келиб эса тўлиқ равишда Марказий ижроия камитети ихтиёрига ўтади. 1938-йилда архив муассасалари назорати Ички ишлар халқ комиссарлигига бўйсиндирилади .
Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритгандан сўнг архив идоралари қайтадан шакллантириш ва архивчи кадрларни тайёрлашни йўлга қўйди. Мамлакатимиздаги барча архивлар устидан назорат ташкилоти сифатида “ЎзАрхив агентли”ги фаолияти ташкил этилди. Агентлик бошқарувида Директор лавозими тўгъридан-тўгъри бош вазир ўринбосари лавозимига тенглаштирилди. Архивчи кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Миллий университетида ва вилоятлар (Бухоро ва Наманган)даги олийгоҳларида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу мақолада ёритишда қадимдан то бугунги кунга қадар Ўрта Осиё ҳудудида мавжуд бўлган давлат ва сулолалар даврида архив муассасалар тизими ва уларнинг ривожланиш босқичлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтдик. Маскур ҳудудлардан топилган архив ҳужжатлари мазмунида ёритилган бевосида ҳужжатчилик ва иш юритиш соҳаларига оид, шунингдек, маскур соҳаларда фаолият юритган мансаб(лавозим)ларнинг таснифини ҳам бердик. Хулоса сифатида шуни айта олишимиз мумкинки, архив муассасалари ҳам мавжуд шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилиб борилган. Архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш кўникмалари муайян қоидалар асосида тузиб чиқилган. Даврлар ўтиши билан махсус ҳужжатчилик ишлари билан шугъулланувчи шахслар давлат муассасаларида ўз фаолиятларини муайян олиб бора бошлаганлар. Ҳар бир даврда иш юритиш тизими ва архив соҳаси давлат бошқарувида муҳим аҳамият касб этган.
Шунингдек, бугунги кунда архив соҳасида қўшимча тарзда қуйидагиларнинг ташкил этилиши ва йўлга қўйилиши мақсадга муовиқ бўлар эди:
- Бугунги кунга қадар Ватанимизнинг турли соҳаларида фаолият юритган йирик давлат ва жамоат арбобларининг архив ҳужжатлари асосида архив-кутубхоналарини ташкил этиш, ички ва ташқи туризмни жалб этиш юзасидан “Архив туризм”и йўл харитасини ишлаб чиқиш ва келажакда маскур тизимга бошқа таниқли шахслар ҳужжаталрини ҳам мунтазам жалб этиб бориш;
- Олийгоҳларда 3 йиллик таълим дастури асосида архившунос кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш, бу муддат давомида архив ва ушбу соҳага тегишли бўлган фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш ва таълимга етакчи мутахасисларни жалб этиш;
- Чуқурлаштирилган фанлар қаторига тилшунослик нуқтаи назаридан араб, форс, эски ўзбек ёзуви, рус тиллари, замон талаби сифатида информатика ва ахборот технологиялари асослари ва соҳавий зарурат сифатида архившунослик ва корхона, ташкилот ва муассасалар тизимида иш юритиш каби фан тақмоқларини киритиш;
- Архившунослик йўналиши таркибида иш юритувчи мутахасисларини ҳам тайёрлаш, текишли ташкилот, муассаса ва корхоналар билан алоқаларни йўлга қўйиш;
- Соҳанинг тараққий этишида ёш архившунос кадрларни қўллаб-қувватлаш;
- Бевосита архивларнинг ўзида тадқиқот ишларини ривожлантириш, шарқшунос олим(а)ларни жалб этиш, археолог-архившунос-тарихчи мутахасисларнинг узвий ҳамкорликларини таъминлаш доир ишларни ташкил этиш;
- Тадқиқотчилар учун архив ҳужжатларидан фойдаланиш борасида қулайликлар яратиш, бир сўз билан билан архив ҳужжатлари “очиқлигини” таъминлаш каби вазифаларни қўшимча қилар эдик.
Архившунослик соҳаси бевосита амалий фаолият билан узвий богълиқ. Шунинг учун архивлар билан архив кадрлари ўртасида мунтазам алоқалар, ўзаро фикр алмашунувларни изчил йўлга қўйиш, соҳа фаолиятига ривожланган хорижий давлатлар ютуқларини амалиётга жорий этиш бугунги шиддатли давр заруратидир.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати