«Архивлар –тарих кўзгуси»
Архивлар – давлатнинг тарихини ўзида мужассам этган ҳужжатли асосга таянган йирик ахборот манбаидир.
Тарихга назар соладиган бўлсак, олдин архив Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний туманлари учун туманлараро Беруний туман архиви бўлиб фаолият юритган. Тўрткўл тумани Давлат архиви дастлаб 2006 йил 20 декабрда Қорақалпоғистон Республикаси архив иши бошқармасининг Тўрткўл тумани филиали сифатида ташкил топганидан кейин Беруний тумани архивидан 55та фонд кабул қилиб олинган. 2012 йилдан бошлаб эса Тўрткўл тумани Давлат архиви сифатида фаолият юритиб келмоқда.