Arxiv ishi bo'yicha me'yoriy hujjatlarni tasdiqlash to'g'risida

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

АРХИВ ИШИ БЎЙИЧА МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 10-сон, 62-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 11-модда; 2004 й., 5-сон, 53-модда; 11-сон, 129-модда; 2005 й., 27-сон, 191-модда; 34-36-сон, 264-модда; 2006 й., 27-сон, 251-модда; 2010 й., 42-43-сон, 362-модда)

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Архивлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида» 1999 йил 15 апрелдаги 769-I-сонқарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш Тартиби 2-иловага мувофиқ;

Олдинги таҳрирга қаранг.

(1-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги 49-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 5-сон, 53-модда)

Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардаги идоравий архив тўғрисида Намунавий низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, давлат қўмиталари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар ўз меъёрий ҳужжатларини «Архив тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур қарор билан тасдиқланган архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларга мувофиқлаштирсинлар.

3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Республикада архив ишини бошқариш схемаси тўғрисида» 1988 йил 31 октябрдаги 389-сон қарорининг 1-банди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси («Ўзбошархив») тўғрисидаги Низом ва республика марказий давлат архивлари тармоғини тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 19 июндаги 296-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

1999 йил 30 октябрь,

482-сон

 

  Yuklab olish (*.doc 156 kb)