Arxivlar-kecha va bugun
Сўх туман давлат архиви Фарғона вилоят ҳокимининг 2008 йил 1 декабр № 277-сонли қарорига мувофиқ, Сўх туман ҳокимининг 2008 йил 22 декабрь кунги № 308-сонли қарори асосида ташкил этилган.
Дастлаб, Фарғона вилоят давлат архивининг Сўх филиали этиб ташкил топган архив 2012 йилда Сўх туман давлат архивига айлантирилди.
Туман давлат архиви ташкил этилгандан то 2022 йилга қадар “Ўзагросуғурта” АЖ Сўх туман филиали биносининг иккинчи қаватидан беминнат фойдаланиб келган.