Байнова Ямиля Салимьяновна

#архив_фаҳрийлари #ветераны_архива
Хоразм вилоят давлат архиви Бош архивчиси Байнова Ямиля Салимьяновна 1946 йил 25 январида Россиянинг Иркутск вилоятида туғилган, миллати татар, маълумоти ўрта-махсус, 1967-йилда Иркутск вилояти педучилише бошланғич ўкитувчилиги бўйича тамомлаган. 1989-йил Москва давлат тарих-архив институти қошидаги 1 йиллик сиртқи курсини тамомлаган.   
Хоразм вилоят давлат архивида 1970-йилдан буён ишлаб келмоқда. Ярим асрлик архивдаги мехнати давомида архив сохасида ишлаш жараёнида у ҳалол виждонли, тажрибали ходим эканлигини кўрсатди. Я.Байнова 1970-1976 йилларда вилоят архив иши бўлими катта инспектори лавозимида ишлаган. Шу билан бирга Я.Байнова касаба уюшма ташкилоти ишларида ва вилоят эксперт текшириш комиссияси аъзоси сифатида хозирги кунга қадар ишлаб келмоқда .
1976-1990 йилларда Хоразм вилоят давлат архивида катта илмий ходим лавозимида ишлаган. 1991 йилдан ҳозирги вақтгача Хоразм вилоят давлат архивида Бош архивчи лавозимида ишлаб келмоқда.

2000 йил 25 январда ўзининг 36 йиллик мехнат стажи билан нафақага чиқиб, ҳозиргача устоз-шогирд анъанасини давом эттириб ишлаб келаётган архив фидоийси ҳисобланади.
Вилоят давлат архивга ишга қабул қилиниб, ўзининг тиришқоқлиги, интизомлилиги ва ишчанлигини кўрсатган. Архив хужжатларини тўплаш, бутлаш уларни доимий сақлашга таёрлаш ва ҳалқ хўжалигида улардан фойдаланишни ташкил қилиш ишларини намунали равишда бажариб келган. Ўз вазифасини мукаммал ўрганиб, вилоят давлат архивида сақланаётган идора, ташкилот ва корхоналарнинг архив хужжатларини қабул қилишда ва уларга илмий-амалий, илмий-тарихий экспертиза ўтказишда, улардан фойдаланишда архив ишини яхши билишини кўрсатди. Шунингдек у маънавиятимиз ва кадриятларимизни улуғлаш, мустақил ватанимизга мос фарзанларни тарбиялаш борасида, вилоят архив ходимлари ва ёшлар билан мунтазам учрашувлар ва маърузалари билан фаол иштирок қилиб келмоқда. Архив ишини ва ўз вазифасини яхши билимдони бўлганлиги ва вилоят давлат архивида, филиалларда ва туманлар шахсий таркиб архивларида сақланаётган идора ташкилот ва корхоналарнинг архив хужжатларини кабул қилишда ва улардан фойдаланишда архив ишини яхши билишлигини кўрсатган.
Я.Байнова фаолияти давомида мехнаткашлиги билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” Агентлигининг 2002, 2006, 2011 йиллардаги фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланган.
Я.Байнова ўзининг архивдаги фаолияти давомида кўплаб мақолалар чиқарди. Жумладан, “Хорезмская правда” газетасининг 2010 йил 8 майдаги сонида “Всё для победы” номли мақоласи, 2011 йил 23 мартдаги сонида “Так много он хранит о многом  вам поведает –архив” номли мақоласи, 2012 йил 9 майдаги сонида “Переписка с фронтом” номли мақоласи, 2013 йилда 8 майдаги сонида “Хорезмцы фронту второй мировой войны” номли мақоласи, “Хоразм зиёкори“ номли газетасининг 2010 йил 8 майдаги “Тарих саҳифаларида” номли мақоласи, “Тўмарис авлоди“ номли газетасининг 2012 йил 12 мартдаги сонида “Архивимиз халқ хизматида” номли мақоласи, “Осойишталик учун” номли газетасининг 2013 йил 8 майдаги сонида “Милиция ходимларининг фронтга ёрдами хақида” номли мақоласи, “INFOLIB” №4 сонли журналининг 2016 йил “Хоразм вилоятида давлат архив ишини ташкил этиш” мавзусида мақоласи ва бошқа кўплаб газета-журналларда архив ишига доир мақолалари нашрга чиқарилган.
2018-йил 9-июнь “Ҳалқаро архивлар” куни муносабати билан ўтказилган тадбирда “Энг илғор архивчи” номинацияси бўйича Хоразм вилояти архив иши ҳудудий бошқармасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. 
Бундан кейин хам ўз билим ва тажрибасидан вилоят архивлари ва жамиятимиз ривожи учун ўзининг архив соҳасидаги 50 йиллик тажрибасини қўллаган ҳолда, архив соҳасини нуфузини ошириш ва жамиятимизнинг тарихий ва маданий тарафдан ўзининг ярим асрлик мехнат фаолиятида ўрганганларини тадбиқ этиб юртимиз ривожига бунданда катта фойда қўшади деган умиддамиз.
Байнова Ямиля Салимьяновна архивимиз кўзгусидир. Биз ёшлар жонкуяр, фидоий устозларимизни  ҳамиша ардоғлашимиз ва улардан соҳа билимларини пухта ўрганишимиз лозим.
Хоразм вилоят давлат архиви томонидан тақдим этилган материаллар асосида тайёрланди.


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати