“Биз йигирма беш ёшдамиз” номли ёш архивчилар форуми

Мавзу: “Биз йигирма беш ёшдамиз” номли ёш архивчилар форуми

Ўтказиш вақти: 2016 йил 21-22 июль

Ўтказилиш жойи: Фарғона шаҳри

Тадбир ташкилотчиси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги

2016 йилнинг 21-22 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги томонидан халқимиз энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш мақсадида “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Биз йигирма беш ёшдамиз” номли республика ёш архивчилар форуми ташкил этилди.

Ёшлар форумининг асосий мақсади: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлаш, ёш архивчиларни ватанпарварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг соҳа бўйича билим ва кўникмаларини янада ошириш, интеллектуал салоҳиятларини ривожлантириш, мамлакатимиз ёшлари ўртасида дўстлик, аҳиллик ва меҳр-оқибат туйғуларини янада камол топиши учун замин яратиб беришдан иборат.

Бугунги кунда архив муассасаларида жами 1 412 нафар ходимлар фаолият юритади. Ҳозирда давлат архивларида фаолият юритаётган кадрларнинг 31% - 30 ёшгача, барча ходимларнинг 25% - олий маълумотлилар, 53% - ўрта-махсус маълумотга эга.

Агентлик томонидан архив муассасаларини билимли ва малакали ёш кадрлар билан таъминлаш, соҳа бўйича лавозимларини ошириб бориш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда ёш архивчилар ўртасида соғлом муҳитни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мунтазам амалга ошрилиб келинмоқда.

Жумладан, архив муассасалари ҳамда архив иши ва иш юритиш йўналишида кадрлар тайёрлайдиган 28 та ўрта-махсус ва касб-ҳунар коллежлари, 4 та олий ўқув юртлари, яъни Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент Ахборот технологиялари университети, Наманган Давлат университети, Бухоро давлат университети билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, бу борада ишлар янада фаоллаштирилмоқда.

Республика ёш архивчилар форуми давомида ёш кадрларни доимий равишда билим ва малакасини ошириш, соҳа бўйича семинар-тренингларга кенг жалб этиш ва интеллектуал мусобақалар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

“Ўзархив” агентлиги ёшлар форумини ўтказишда яқиндан ҳамкорлик қилган  Фарғона вилояти ҳокимлиги, “Камолот” ЁИҲ Фарғона вилояти Кенгаши ва ОАВ вакилларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

 

“Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати
тел.: (+99873) 277-11-68, факс: 277-13-35, www.
 archive.uz