Болои Ҳовуз жомеъ масжиди 1712 йилда Арк қаршисидаги Регистон майдонида қурилган.
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди 1712 йилда Арк қаршисидаги Регистон майдонида қурилган. Арк Бухоро амирларининг қароргоҳи бўлган.
Масжид қурилиши санаси Аштархонийлар сулоласининг охирги подшоҳи Абулфайзхон (1711-1747 йй.) ҳукмронлиги даврига тўғри келади.
Болои Ҳовуз жомеъ масжиди XVII асрда қурилган бизгача етиб келган ягона ёдгорлик бўлиб, унинг тарихий қиймати ҳам шунда. Мазкур ҳужжат Бухоро вилоят давлат архивида сақланмоқда. Фонд-802, рўйхат-1.