ДИҚҚАТ! ТАНЛОВ!

9-июнь "Халқаро архивлар куни" ва 15 июнь "Архив иши тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилинган кун муносабати билан Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви (Ўзбекистон ИТТҲ МА) "Ўзбекистон архивлари-тарихи ва ривожланиш истиқболлари"   
мавзусида  МАСОФАВИЙ ТАНЛОВ эълон қилади.   

 9-июнь "Халқаро архивлар куни" ва 15 июнь "Архив иши тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилинган кун муносабати билан Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви (Ўзбекистон ИТТҲ МА) "Ўзбекистон архивлари-тарихи ва ривожланиш истиқболлари"   
мавзусида  МАСОФАВИЙ ТАНЛОВ эълон қилади.   
  
ТАНЛОВда аҳолининг барча қатламлари иштирок этишлари мумкин.  
 ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ:   
Танлов қатнашчилари «Ўзбекистон архивлари-тарихи ва ривожланиш истиқболлари"   
Мавзуси буйича сайланган танлов комиссиясига ўзларининг мақолаларини юборадилар.   
 
Мақолаларга қўйиладиган талаблар: 
 
Танловга юбориладиган мақолаларда Ўзбекистонда архив тизимининг ташкил топиш тарихи, бугунги кундаги фаолияти ва албатта архив соҳасининг маълум фаолияти йўналиши учун жорий этилиши мақбул деб ҳисобланган инновацион ғоя киритилган  бўлиши талаб этилади.   
 
©Комиссия томонидан мақолалар ўрганилади ҳамда ғолибликка лойиқ деб топилган  3 та иштирокчи танлов ғолиби сифатида аниқланади.   
  
Танловга келиб тушган мақолалар "Ўзархив"агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, шунингдек Ўзбекистон ИТТҲ МАнинг телеграммдаги расмий саҳифаси (@ntmd_archive),  хамда Ўзбекистон ИТТҲ МАнинг интернет тармоғидаги расмий сайтида қизиқувчилар ва иштирокчилар  танишиб боришлари ва баҳолашлари мақсадида ёритиб борилади. Ғолиб деб топилган мақолалар «Ўзархив»  агентлиги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.  
 
Архив фаолиятига доир энг яхши инновацион ғоя эгалари ўз ғояларини Ўзбекистон ИТТҲ Миллий архивида тадбиқ этиш имкониятига эга бўладилар.   
  
ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ  қуйидаги совғалар  билан мукофотланади:   
Телевизор (32) («Артел»  маҳсулоти) + I-даражали ДИПЛОМ   
Планшет  («Артел» маҳсулоти) + II-даражали ДИПЛОМ 
Уяли алоқа аппарати («Артел» маҳсулоти) + III-дажарали ДИПЛОМ 
 
Диққат ғолибни танлашда  Сиз томондан бериладиган ҳар бир овоз комиссия аъзоларининг фикрига қўшимча равишда 5 баллдан ҳисобланиб, иштирокчига қўшиб борилади, Сиз буни ижтимоий тармоқда кузатиб боришингиз мумкин.  
 
Танлов ижтимоий тармоқдаги саҳифаларда эълон қилинган санадан  кучга кириб, ғолибликка лойиқ иштирокчилар 15 июнь Ўзбекистон Республикасининг «Архив иши тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган кун арафасида эълон қилинади ва тақдирланади.  
  
Мақолалар "Ўзархив" агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги Ахборот хизмати саҳифалари орқали,  шунингдек Ўзбекистон ИТТҲ МАнинг телеграммдаги расмий саҳифасидаги мурожаат ва таклиф йўллаш қисмидаги акаунт (t.me/mtt_1987) орқали қабул қилинади.  
Мақолангизни ўзингизни ва дўстларингизни ижтимоий тармоқларида сахифаларига  архивлар_куни  день-архивов ҳештеглари остида жойлаштиринг. ПОСТИНГИЗДА O'ZARXIV AGENTLIGI нинг FACEBOOK ва INSTAGRAM’даги САҲИФАСИНИ ЭСЛАТИБ ЎТИШНИ (mention) УНУТМАНГ!
ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШГА ШОШИЛИНГ! БИЗ ҒОЛИБЛАРНИ КУТАМИЗ!

Батафсил маълумотларни http://ntmd.uz/ сайтидан олишингиз мумкин.

 


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати