ДИҚҚАТ!!! «Ўзархив” агентлиги ҳуқуқшунос лавозимига танлов эълон қилади:
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- олий юридик маълумот;
- юридик соҳаларда 3 йилдан кам бўлмаган узлуксиз меҳнат стажи;
- судларда иштирок этиш тажрибасига эга бўлиши;
- илмий-амалий тадқиқотлар ўтказа олиш, таҳлилий мақолалар ва бошқа материаллар тайёрлай олиш;
- қонун ҳужжатларининг моҳиятини тушуниш ва тушунтира олиш;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тажрибасига эга бўлиш, қонунчилик техникасини билиш;
- компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиш;
- давлат тилини мукаммал билиш (хорижий тилларни, рус яхши билиш устунлик беради);
- юклатилган вазифаларни мустақил, назоратсиз бажара олиш;
- ташаббускорлик, жонбозлик хислатларига, давлат хизматчиси номига лойиқ одоб-аҳлоққа эга бўлиш.
Иш ҳақи ва ижтимоий ҳимоя:
- ойлик иш ҳақи – 4 млн сўмдан бошланади;
- чорак якуни буйича мукофот пуллари;
- чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга бориш имконияти;
- ҳар ойлик устама тўлов;
- бошқа ижтимоий ҳимоя чоралари.
Мурожаат учун:
Ҳоҳловчилар ўзлари ҳақидаги маълумотларни (шахсий маълумотнома (CV), манзили, телефон рақамлари, фотосурат) uzarchive@archive.uz, a.aliev@archive.uz электрон почтасига юборишлари мумкин.
Телефон: 93 599-23-53, 71 277-24-25, 71 277-13-35