ЭЪТИБОР УЧУН РАҲМАТ!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат Хавфсизлик Хизмати "Ўзархив" агентлиги директори У.Юсуповга "МИННАТДОРЧИЛИК ХАТИ" топширди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хвфсизлик хизмати номидан Сизга ва "Ўзархив" агентлиги жамоасига 2020 йил 6-11 май кунлари "Хотира ва қадрлаш куни" ҳамда иккинчи жаҳон уруши йилларида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб ташкил этилган фотокўргазмани тайёрлашда кўрсатган амалий ёрдамингиз учун самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.
"Ўзархив" агентлиги таркибий бўлинмалари томонидан тайёрлаб берилган кекса авлод юртдошларимизнинг иккинчи жаҳон уруши фронтларида ва мамлакат ичкарисида халқ хўжалиги жабҳаларида кўрсатган қаҳрамонликлари, фидоийлик, сабот ва матонати ҳақида ҳикоя қилувчи кино-фото материаллар, ўша давр ижтимоий-сиёсий муҳити ва руҳиятини акс эттирган ҳужжатли ашёлар ўзининг тарихий аҳамияти, воқейлиги, мазмунан бой ва маълумотлар қамровининг кенглиги каби жиҳатлари, шунингдек, бежирим кўринишда тақдим этилиши билан фотокўргазманинг юқори профессионал савияда ташкил этилиши ва муваффақиятли ўтказилишини таъминлади. Натижада, кўргазманинг бош ғояси-уруш қатнашчилари ва фронт орти меҳнаткашларига ҳурмат бажо келтириш орқали ёш авлодни тинчлик ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, Ватанга садоқат ҳисси билан яшаш, доимо огоҳ ва хушёр бўлиш, миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган тадбир харбий хизматчилар хотирасида унутилмас таассуротлар қолдирди.
Сизга ва Сиз бошчилигингиздаги жамоа аъзоларига яна бир бор профессионал фаолиятингизда улкан зафарлар тилаган ҳолда ўз мамнуниятимизни изҳор этамиз.
Келгусидаги ҳамкорлигимиз янада самарали ва бардавом бўлишига ишонамиз.
дейилади "Миннатдорчилик хати"да.