Фарғона архивчи ёшлари!

  Ўзбекистон ёшлари бениҳоя бахтиёр, келажакка ишончи баланд ёшлардир. Тонги нурафшон, тунлари осуда, дастурхонлари файзу баракотга тўлиқ, бетакрор юртда туғилганидан юраги “Ватаним“ дея ураётган ҳар бир ҳамюртимиз бундан фахрланиши шубҳасиздир.
  Буларнинг барчаси олиб борилаётган одилона сиёсат шарофатидир. Юртимизда кундан-кунга эртанги кун эгалари, яъни юрт келажаги - ёшларга эътибор кучаймоқда.
  Давлатимиз ёшларга кўрсатаётган эътибори бугунги кунда дунёнинг ҳеч бир мамлакатида кузатилмайди. Болаларни кичиклигидан спортга жалб этиш, уларнинг тарбиясига давлат даражасида эътибор қилиш, жисмонан ва маънан соғлом бўлиб вояга етиши учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилиш, уларнинг келажакда билимли ва доно бўлиб етишишлари йўлида барча ишларни амалга ошириш, бу фақат бизнинг болажон ҳалқимизга хос бўлган фазилатдир.
  Президентимиз томонидан мамлакатимиз ёшлари келажагини ўйлаб, айтилган ҳар бир сўзларидан қалблар фахр-ифтихорга тўлади, бугунги ва эртанги кунга бўлган ишонч янада ортади. Шундай пайтда инсон ўзини ҳар бир эзгу ишга қодирдек сезади.
  Ҳақиқатан ҳам бу юртнинг тупроғига чўп қадалса, боғ-у бўстон бўлади. Орзу қилган инсон бир кун муродига етади.
 Бугунги кун ёшлари қайси соҳада меҳнат қилмасин, барчанинг энг юксак орзуси бу мамлакатимиз равнақига ўз ҳалол меҳнати билан ҳисса қўшиш,  одамлари бахтиёр, меҳр-оқибатли, буюк келажаги бор мамлакатни қуришдир.
  Яратилаётган шароитлар натижасида ёшларимиз бугунги кунда жаҳон аҳлини спортда, турли фан олимпиадаларида, инновацион лойиҳалар ишлаб чиқаришда, маданият ва санъат соҳаларида, тадбиркорликда лол қолдириб келмоқдалар. 
 Бугунги кунда Фарғона вилояти архиви иши худудий бошқармаси тизимидаги давлат архивларида 30 ёшгача бўлган ходимлари сони 91 нафарни ташкил этиб, бу жами ишчи ходимларнинг 41,1 фоизини ташкил этади. Уларнинг 67 нафари эса кейинги икки йил ичида ишга қабул қилинганлардир.
 Соҳага олий маълумотли ёшларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда соҳада 37 нафар олий маълумотли ишчи ходимлар фаолият юритаётган бўлса, шундан 13 нафари 30 ёшгача бўлганлар ҳисобланади ва уларнинг 10 нафари кейинги икки йилда давлат архивларига ишга жалб қилинган.
 Бошқарма тизимидаги мавжуд 10 та давлат архивларининг 2 тасида 30 ёшгача бўлган раҳбарлар, 2 тасида 35 ёшгача бўлган раҳбарлар, 2 тасида 40 ёшгача бўлган раҳбарлар самарали фаолият юритиб келмоқда.
 Фарғона вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси тизимидаги архив муассасаларида меҳнат қилаётган ёшлар ҳам ўз шижоат ва ғайратларини Ватанимиз ва Ҳукуматимиз берган билим ва кўникмалардан фойдаланиб, ўз соҳасининг етук мутахассислари бўлишга, ҳар бир ишга виждонан ва ҳалол ёндашишга, бажараётган ишларининг бор масъулиятини дилдан ҳис қилиб, Президентимиз орзу қилгандек, Ватанимизга муносиб фарзанд бўлиш йўлида тинмай меҳнат қилмоқдалар.