“Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2020 йил 27 май кунги 38-сонида
Фарғона вилоят ҳокимлигининг бош нашри ҳисобланган “Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2020 йил 27 май кунги 38-сонида “Коронавирус – архив ҳужжатларида акс этади” номли мақола чоп этилди.
Ушбу мақолада коронавирус пандемияси каби юқумли касалликлар юртимиз аҳолиси ўртасида аввал ҳам кузатилганлиги, ўша даврда ҳам касаллик четдан кириб келганлиги, ўзбек ҳалқига бундай юқумли касалликлар бегона эканлиги ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашлари архив ҳужжатларига таянган ҳолда, аниқ фактлар билан кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, мақолада барча даражадаги давлат ташкилотлари коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида амалга оширган ҳар қандай ҳужжатлар ва бошқа материалларни «Ўзархив» агентлиги буйруғи ҳамда вилоят ҳокимлигининг махсус топшириқ хатига кўра давлат архивларида ташкил этилган «Коронавирус-2020» архив коллекциясига топширишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилган.