Фуқаролардан сўровларни онлайн қабул қилиш ва архив маълумотномаларини тақдим этиш бўйича ахборот тизимини “Электрон ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграцион платформаси билан интеграция қилиш йўли билан идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш доирасида ҳамкорлик келишуви
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бир томондан ва Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги, бошқа томондан, кейинги ўринларда Томонлар деб аталади, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган “Электрон ҳукумат” тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
13 май 120-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ Фуқаролардан сўровларни онлайн қабул қилиш ва архив маълумотномаларини тақдим этиш бўйича ахборот тизимини электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграцион платформаси билан интеграция қилиш йўли орқали идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш доирасида мазкур Келишувни имзолади.
Келишув ушбу Келишувдан ва мазкур Келишувнинг ажралмас қисми бўлган иловадан ташкил топган.
2. Келишув доирасида Томонларнинг электрон ҳамкорлиги “Электрон ҳукумат”нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
3. Келишув уни имзолаган Томонлар учун мажбурийдир. Томонларнинг таркибий бўлинмалари ва унга қарашли қуйи ташкилотлари мазкур Келишувга амал қилади.
II. Келишув предмети
4. Келишувнинг предмети электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграцион платформаси орқали жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (тақдим этилган маълумотлар) тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш учун веб-хизматларнинг ахборот тизимига улаш орқали электрон давлат хизматларини тақдим этиш жараёнида идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этиш.
5. Мазкур Келишув тамойилларига амал қилган ҳолда, Томонлар давлат хизматлари сифатини ошириш ва идоралараро электрон ҳамкорлик доирасидаги функцияларини бажариш, улар ўртасидаги электрон ҳамкорликни ривожлантириш (идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида алмашиладиган маълумотлар рўйхатини кенгайтириш), шунингдек, Томонлар томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари ва уларнинг функцияларини бажаришда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиради.