Галдаги қонун бузувчилар ким?

Жорий йилнинг ўтган даврида Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларда 37 233 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди (https://t.me/davxizmat/3342).

Жумладан, 29 363 та мурожаатнинг муддати бузилган, 434 та ортиқча ҳужжат талаб қилиб олинган ва 2 582 нафар фуқарога тўғридан-тўғри давлат хизмати кўрсатилган, 808 нафар фуқаронинг аризасига асоссиз рад жавоби берилган, 34 та ҳолатда ваколатли идоранинг қонуний талабини бажармаган ва 4 012 та ҳолатда бошқа қонунбузилишларга йўл қўйилган.
 
Ушбу ҳолатлар бўйича ваколатли органларга ижро қилиниши мажбурий бўлган 231 та тақдимнома ва 1 035 та огоҳнома киритилди ҳамда 958 нафар шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди.
 
Кўрилган чораларга асосан 953 нафар айбдор шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилди ва 186 нафар шахс эса интизомий жавобгарликка тортилди (https://davxizmat.uz/uz/news/galdagi-qonun-buzuvchilar-kim).


Manba : "Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати