Ҳар йили 9 июнь куни нишонланадиган Халқаро Архивлар куни (International Archives Day)
Ҳар йили 9 июнь куни нишонланадиган Халқаро Архивлар куни (International Archives Day) Халқаро Архивлар Кенгаши (International Council on Archives, ICA) томонидан 2007 йил ноябр ойида Квебек (Канада) Бош ассамблеяда жорий этилган.
Байрам куни тасодифан танланмаган - 1948 йил шу куни ЮНEСКО қарорига биноан ва унинг ҳомийлигида ICA ташкил этилган. Ушбу ташкилотнинг ташкил этилган санаси Халқаро Архивлар куни деб белгиланди, бу илк 2008 йилдаги байрам эса бир вақтнинг ўзида ICA нинг 60 йиллигига тўғри келди.
Халқаро Архивлар Кенгаши жаҳон архив ҳамжамиятининг профессионал ташкилоти бўлиб, жаҳон архив меросини сақлаш, ривожлантириш ва ундан фойдаланишга ҳисса қўшади. Бу нейтрал нодавлат ташкилот бўлиб, унинг аъзолари бутун дунёдаги кўплаб архивлардан молиялаштирилади. Бугунги кунда ICA 190 дан ортиқ мамлакатдан 1500 га яқин аъзоларига эга